Бури зиёму аммадов


py3Fop  юрити-  ши бошк,аларни завк,лантирса, бу унинг шу юмушларни маданият  даражасига кутарганлигини билдиради. Саккизинчидан


Download 4.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/79
Sana30.08.2023
Hajmi4.09 Mb.
#1671390
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79
Bog'liq
Pedagogika (Bo\'ri Ziyomuhammadov)

py3Fop 
юрити- 
ши бошк,аларни завк,лантирса, бу унинг шу юмушларни маданият 
даражасига кутарганлигини билдиради.
Саккизинчидан, 
ёш авлодга муайян фан билимларини ургатув- 
чи педагог, уларни ахлок, ва одобга ^ам ургатиши шарт. Бу 
у к ,и т у в - 
чи ва педагогларнинг бурч ва масъулиятига киради. Бунинг учун, 
аввало, ук,итувчининг узи ахлок^ий тарбияланган булиши лозим. 
У китувчининг юксак м аънавияти, унинг теран билим доираси, 
айник,са, Узбекистан мустак,илликка эришганидан сунг халкимиз 
тарихини, маданиятини ва урф-одатларини чукур билиши таълим- 
тарбия ишларининг муваффак,иятли кечишига ёрдам беради. Х,озир- 
ги замон ук,итувчиси, айницса, гурух, мураббийси миллий кдцрият- 
ларимизни билибгина к,олмай, кенг ота-оналар жамоатчилиги ичида, 
синфда унинг оташин таргиботчиси х,ам булиши керак.
Одоб тугрисида хам одамлар турли тушунчага эга булганликлари 
учун, одоб тугрисида бир оз тухталиб утишни маъкул топдик. Киши
www.ziyouz.com kutubxonasi


Канчалик билимли булмасин, у канчалик фаол ва ^алол, канчалик 
мард ва саховатли булмасин, агар одоби булмаса, унинг барча ижо- 
бий ижтимоий сифатлари йукка чикади. Чунки инсон ижтимоий 
мо^иятининг устки 
k
.
o
6
hfhhh
 
унинг одоби ташкил кдпади.
Одобли деган ижтимоий сифат инсон фазилатларидан \и со б - 
ланиб, киши умуминсоний кдцриятлар билан бирга миллий кдд- 
риятларни хдмда кабул килинган ахлок, ва одоб нормаларини яхши 
билиши ва уларга риоя келиш и такозо этилади.
Умуминсоний кддриятларга яшаш, ме^нат к,илиш, севиш ва 
севилиш, билим эгаллаш, катталарни \урм ат к,илиш, кичикларга 
ва аёлларга иззат курсатиш, рост сузлаш ва шунга ухшаш \ам м а 
инсон учун хдётий зарур ва кадрли булган маънавиятлар киради.
Муайян бир халкда асрлар давомида шаклланган ва уларнинг 
Кадрияти булиб келган маънавиятлар миллий кдцриятлар \исобла- 
нади. Буларга байрам ва туйларни утказиш, куда-анда ^амда бош- 
к,а ме^монларни кутиш одоби, рузгор тутиш, кийиниш, саломла- 
шиш ва х;оказо муайян миллатга хос кддрли маънавиятлар киради.
Ш унингдек, овкдтланиш, сузлашиш, жамоа жойларида узини 
тута билиш каби бир катор ижтимоий ^аётда мавжуд \а р а к а т
нормаларига амал к,илишлик хдм одоб ^исобланади.
Одобсизлик эса, бутун инсоният ёки бир миллат кддрият деб 
кдбул килган нарса ва ^одисаларга бе^урматлик курсатиш, м уай­
ян жамиятда урф булган ахлок, ва одоб нормаларига риоя к,илмай, 
уларни менсимай, оёк, ости к,илишдир. М асалан, умуминсоний 
Кадрият х,исобланган ме^нат к,илишни инкор этиб, беиш юриш 
ёки иш булганда ^ам, дангасалик к,илиб иш ламаслик катта одоб­
сизлик ^исобланади. Ёки билим эгаллаш умуминсоний кддрият. 
Ш ароити була туриб, ота-онаси ва бош кдларнинг: «Эй инсон, 
укисанг-чи, билим олсанг-чи», — деганига кдрамай билим олмас- 
лиги бени^оя одобсизликдир. О добсизликнинг кечириб булмай- 
диган ва энг вах,ший куриниши, севиш ганларни гайрилик к,илиб, 
уларга к,аршилик курсатиш ёки ундан ^ам ж ирканчлиси, уларни 
бадном к,илиб, беобру к,илишга уриниш дир. Билим оламан деган 
одамга кдршилик курсатиш, исломга нисбатан исён булибгина кол- 
май, инсон \укук,ини поймол к,илиш ^амдир. Катталарга бе^ур- 
матлик, ёш болалар ва аёлларни хафа килиш ^ам ута одобсизлик 
булиб, инсоният том онидан \е ч бир вази ятда кечири лм айди. 
Ш унга ухшаш миллий кддрият, урф-одат ва анъаналарни бе^ур- 
мат килиш миллатга нисбатан одобсизликдир.
Баъзи уринда миллий кадриятлар ёки урф-одатлар ум ум инсо­
ний кадриятларга зид келиб колиши мумкин. М асалан, мусулмон 
мамлакатларида хотин-кизлар иш ламай, уй бекаси булиб утири- 
ши урф булган. Бу муайян халкнинг миллий кадрияти булгани 
билан умуминсоний кадриятга зиддир. К ом илликка и н ти л ган
— Б. Зиёмуцаммадов
65
www.ziyouz.com kutubxonasi


киши, албатга, умуминсоний кадриятларни устун куйиши лозим, гарчи 
уз худудида бу одобсизлик булиб хисобланса хам. Умуминсоний кдд- 
риятлар минг йиллар давомида бутун инсониятнинг танкдц элагидан 
утиб келган маънавиятнинг бир куриниши эканини унутмаслик ке­
рак. Севги масаласида хам шундай. Баъзи тор доирага кдмалиб дол­
ган халкларда, икки ёшнинг севишиб юриши айб, умуминсоний нук,- 
таи назаридан эса, бу жуда юк,ори к,адрият. Билим олишда хам шуни 
айтиш мукин. Гарчи, билим олишга к,аршилик курсатувчи одамнинг 
узи ер юзида колмаган булса хам, оз булса-да, «киз боланинг укигани 
к,аёк,к,а борарди, булди ук,имайсан, сени турмушга бериб юбораман» 
деган гаплар кулокда чалинади. Бу ута одобсизлик хисобланиб, на- 
фак,ат умуминсониятга, нафакат исломга бехурматлик, балки инсон 
Хукукдарига хам очикдан-очик, карши чикишликдир. Бу одобсизлик 
Хисобланибгина, колмай миллатни тубанликка тортади.
Укитувчининг асл фазилатларидан яна бири, у кимни, к,андай 
одамни шакллантираётганлигини тулик билибгина колмай, укита- 
ётган боласи шундай ижтимоий сифатларга албатта эга булишига 
чин дилдан иш ониш и керак. Шу билан бир каторда, болаларни 
халк, педагогикаси дурдоналари билан таништириб миллий к,ад- 
риятларимиз асосида тарбиялаш и, нутци равон, тили бой були­
ши, ифода усули ва тасвир воситаларининг адабий тил услуби ва 
меъёрини тула эгаллаган булиши зарур.
Ук,итувчилик касбига хос булган бундай фазилатларни ундаги 
педагогик одоб шакллантиради. Педагогик одоб бу ук^тувчининг 
ю ксак касбий фазилатидир. У ук;итувчига саботли булиш, уз хис- 
сиётини идора к,ила олиш болаларга педагогик таъсир утказиш 
восита ва меъёрини белгилаш, аниклашда ёрдам берадиган фази- 
лат хисобланади. Ю ксак педагогик одобга эга булган укитувчиги- 
на синф да муътадил психологик мухит урната олади, болалар 
к;албига тез йул топа олади.
Уз хизмати хусусиятига кура укитувчи таш килотчилик фази- 
латига хам эга булмоги лозим. Бунинг учун укитувчи ташаббус- 
корлик ва таш килотчилик кобилиятига эга булиб, хар доим те- 
тик, гайратли, уз кучи ва имкониятига ишонган булиши керак. 
Ташаббускор ва гайратли укитувчигина болаларни уз ортидан эр- 
гаштира олади, укувчилар эса унга эргашади.
У китувчилик касби жуда катта рухий ва жисмоний куч талаб 
этади, ш унинг учун унинг саломатлигига хам маълум талаблар 
куйилади. У китувчининг овоз пайчалари ривожланган, куриш 
Кобилияти яхши булиши керак, узок вакт тикка тура олиш, куп 
юриш, эпчил харакат килиш каби фазилатларга эга билмоги шарт.

Download 4.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling