Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди
Клиника. Касалликнинг қуйидаги даврлари фарқланади
Download 225 Kb.
|
1.Мавзунинг номи (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сариқлик олди давр
- Сариқлик давр
Клиника.
Касалликнинг қуйидаги даврлари фарқланади: Яширин сариқлик олди (продромал) сариқлик (авж олиш) реконвалесценция даврлари. Яширин даврнинг давомийлиги - 6 ҳафтадан 6 ойгача. Сариқлик олди даври ўртача 4 кундан 10 кунгача давом этади, кам ҳолларда қисқаради ёки 3-4 ҳафтага чўзилади. Унга астено-вегетатив, диспепсик, артралгик синдромлар ва уларнинг биргаликда келиши характерли. Сариқлик олди даврининг охирида жигар ва талоқ катталашади, холестаз белгилари пайдо бўлади – қичишиш, пешобнинг тўқлиги ва ахолик нажас. Бир қисм беморларда (10%) экзантема (одатда уртикар), васкулит белгилари аниқланади, болаларда баъзида папулез акродерматит (Джанотти-Крости синдроми) кузатилади. Лаборатор текширилганида пешобда уробилиноген, баъзида ўт пигментлари, қонда - АлАТ фаоллигининг ошганлиги аниқланади. Сариқлик даврининг давомийлиги - 2-6 ҳафта, бир неча кундан бир неча ойгача ўзгариши мумкин. биринчи бўлиб склералар, қаттиқ танглай ва тил юганчаси сариқ тусга киради, кейинчалик тери сарғаяди. Сариқлик интенсивлиги одатда касаллик оғирлик даражасига тўғри келади. Интоксикация симптомлари яққол намоён бўлади ва кўпинча кўпайиб боради: ҳолсиздик, таъсирчанлик, бош оғриши, уйқунинг юзакилиги, иштаҳанинг арорексиягача камайиш кетиши (оғир ҳолларда), кўнгил айнаши, баъзида қусиш. Баъзи беморларда эйфория кузатилади, у энцефалопатиядан олдин бўлиши мумкин ва бемор аҳволи яхшилангандек туюлади. Учдан бир қисм беморларда терининг қичишиши кузатилиб, унинг интенсивлиги сариқлик даражаси билан боғлиқ эмас. Кўпинча ўт кислоталариниг ваготоник самараси билан асосланган гипотензия, брадикардия, юрак тонларининг бўғиқлиги ва систолик шовқин аниқланади. Беморларни жигар кпапсуласининг таранглашиши натижасида келиб чиққан, айниқсак, овқатдан кейин кучаядиган, эпигастрал ва ўнг қовурға ости соҳасида оғирлик ҳисси безовта қилади. Перигепатит холангиогепатит ёки бошланаётган гепатодистрофия билан боғлиқ бўлган кескин бўлмаган оғриқлар кузатилиши мумкин. Беморлар тили, одатда, оқ ёки қўнғир караш билан қопланган. Жигар, асосан чап бўлак ҳисобига катталашади, пайпаслаб кўрилганида оғриқ бўлади, консистенцияси эластик ёки зич эластикликда, юзаси силлиқ бўлади. Талоқ ҳам катталашади, лекин жигарга нисбатан кам ҳолларда. Кучайиб борувчи сариқлик ва интоксикация фонида жигарнинг кичрайиши – нохуш белги ҳисобланади, у ривожланаётган гепатодистрофиядан дарак беради. Сариқлик йўқолганидан кейин жигарнинг қаттиқ консистенцияси, айниқса, ўнг бўлагининг, ўткир қирралари касалликни сурункали шаклга ўтаётганлигидан гувоҳлик беради. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling