Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди


ГВ ва бошқа этиологияга эга бўлган вирусли гепатитларнинг фульминант ривожланадиган асаб


Download 225 Kb.
bet6/17
Sana04.04.2023
Hajmi225 Kb.
#1328639
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.Мавзунинг номи (3)

ГВ ва бошқа этиологияга эга бўлган вирусли гепатитларнинг фульминант ривожланадиган асаб – руҳий бузилишларнинг кучайиб боришида 4та кетма –кет келадиган босқичлар ажратилади. Биринчи иккита босқич прекомани, қолган иккитаси эса юзага келган комани ифодалайди.
Команинг даракчилари – прекома 1: бош айланиши, кўз олди "жимирлашиши", бош оғриқлари, қулоқ шанғиллаши, ҳиқичоқ, баъзан ўтиб кетадиган ҳушдан кетиш холлари, эснаш кузатилади. Беморлар қўзғалган, эмоционал нотурғун, эйфорик. Эс –ҳуши асосан сақланган. Беморлар саволларга адекват жавоб берадилар, атрофдагиларни танийдилар, мураккаб бўлмаган буйруқларни тўғри бажарадилар. Бироқ, вақти –вақти билан вақтда ва муҳитда мўлжални йўқотадилар, ҳотиралари яхши эмас. Диққатни жамлашга тўғри кеолганида беморлар тезда чарчаб қоладилар, жумлани тугатмай бир иборани такрорлайверадилар. Беморлар безовта, беҳаловат, тезда адашиб кетадилар, сабабсиз ҳаяжонланадилар. Ўзларини тутишлари кўпинча мутаносиб эмас масалан: мавжуд бўлмаган нарсаларни қидирадилар. Уйқуси бузилган. Кечасиги уйқуси ёмон, ёмон тушлар кўради, тўлиқ уйқусизлик ривожланиши мумкин. беморлар ўзларининг аҳволларини оғир деб баҳоламайдилар, шу билан бирга улар ўлимдан қўрқувни ҳис қиладилар. Енгил ақлий топшириқлар бажаришда, масалан, овоз чиқариб санаганда тезда адашиб кетадилар. Глазго шкаласи бўйича баллар йиғиндиси 13-14ни ташкил қилади. Майда ҳаракатлар координацияси бузилади, бу “гугурт чўпи” тести, “дастхат” синамаси ва бошқаларни ўтказилганда тасдиқланади.
Сомноленция - прекома II: Сомноленция босқичи деб характерланади, у карахтлик (сопор) ривожланишидан дарак беради. Қўзғалувчанлик, эйфория бефарқлик, апатия, ҳафа бўлиш, тушкунликка тушиш ҳисслари билан алмашинади. Беморлар адинамик, тормозланган, уйқучан. кўп ухлайдилар. Уйғонганларида эс-ҳушлари адашган. Беморлар дезориентирланган. Нутқи секинлашган. Асосан осон буйруқларни бажарадилар, диққт талаб қиладиган топшириқларни уддалай олмайдилар. Простейшие команды в основном выполняют, а с задачами, требующими внимания, не справляются (овоз чиқариб санаганда тезда адашиб кетадилар). Глазго шкаласи бўйича баллар йиғиндиси 11-12. вақти – вақти билан беморлар тўлиқ “ тинчланиб”, бу қисқа муддатли қайта ҳуш йўқотилишига тўғри келади. Сомноленция босқичида кўпинча “хлопающего тремор” симптоми аниқланади. Неврологик текширилганда пай ва қорачиқ рефлекслариниг аввалги босқичга нисбатан камайганлиги аниқланади. Ҳаракатлар дискоординацияси, вақти – вақти билан нафас олиш аритмияси (тезлашиши) кузатилади. Баъзан тос аъзолари фаолияти бузилади –иҳтиёрсиз сийиб қўйиш, ич келиши. Тормозланиш, уйқучанлик фонида баъзида психомтор қўзғалувчанлик, ўзини ноадекват тутиш ҳуружлари кузатилади. Беморлар тўлиқ мўлжални йўқотадилар, алаҳлаш, галлюцинациялар кузатилади, тўсатдан туриб кетишга, бақиришга ҳаракат қиладилар, агрессив бўлиб қоладилар. Баъзида қўл ва оёқлар мушакларининг тоник қисқариши, турли гуруҳ мушакларнинг ҳуружсимон тортишишлари бўлад. Беморларнинг аҳволи алькоголли делирийни эслатади ва шунинг учун бу ҳолатни “жигар делирийси” деб номланган..

Download 225 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling