Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Хусанов Зафар Жўрақулович


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

Хусанов Зафар Жўрақулович
Навоий кончилик институти умумий физика кафедраси катта ўқитувчиси 
 
Ўқувчиларнинг физикани мустақил ўрганишдаги асосий омиллардан 
бири физикадан мустақил масала ечиш амалиётидир. 
Физикадан масалалар ечиш ўқувчиларнинг назарий материални пухта 
ўзлаштиришлари, асосий физик тушунчалар ва қонунларнинг математик 
ифодаларини ёдда сақлаб қолишларига ёрдам беради, улар олган билимларни 
амалда тадбиқ қилиш малакаларини ҳосил қилади. 
Физик масала деганда ўқув жараёнида мантиқий хулосалар, математик 
амаллар ва физик қоидалар асосида ечиладиган физик муаммо тушунилади. 
Физика-математика ва бошқа фанлардаги дарсларда ўқув материалини 
ўрганиш билан боғлиқ бўлган ечиладиган жумбоқ ўқувчилар учун масала 
бўлади. Масалалар ечишни ўрганиш ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига 
имкон беради, мантиқий тафаккур, хотира, диққат ва идрокининг ўсишига 
ёрдам беради. 
Физикадан масалаларни еча олишлик физика фанини ўрганиш ва 
ўзлаштиришнинг асосий мезонидир. Физикадан масалалар ечиш жараёнида 
ўқувчилар табиат, техника ва турмушдаги турли физик ҳодисаларни таҳлил 
қилишда ўз билимларини қўллаш учун билим ва малака ҳосил қиладилар, 
жумладан: чизмалар, расмлар, графиклар чизиш, ҳисоблашларни бажариш, 
маълумотнома (справочник) дан фойдаланиш, экспериментал масалаларни 
ечишда асбоб-ускуналардан фойдаланиш учун билим ва малакалар ҳосил 
қиладилар.
Методик ва ўқув адабиётларида эса маълум мақсад учун танлаб 
олинган ва физик ҳодисаларни ўрганиш, тушунчаларнинг шаклланиши, 
ўқувчиларнинг физик тафаккурини ривожлантириш ва уларга олган 
билимларини қўллай олиш ўқувини беришни мақсад қилиб олган машқлар 
масала деб юритилади. Бу масалалар сифатга оид масалалар, ҳисоблаш 
масалалари, экспериментал масалалар ва бошқа хил масалалардан иборатдир. 


221 
Масалалар ечиш ўқитувчи учун ўқувчиларнинг ютуқларини ва 
камчиликларини, 
шунингдек 
ўзининг 
ўқув-тарбия 
ишларининг 
самарадорлигини доимо кузатиб боришга мумкин бўлган аниқ барометрдир. 
Ўқувчиларга физик ҳодисаларнинг моҳияти турли усуллар ёки 
методикалар билан тушунтирилган бўлсада, масалаларнинг ечиш 
йўлларининг ўз методикаси мавжуддир. Ўқувчилар физикадан масалани 
мустақил ечишга киришгада имкон қадар битта масала орқали деярли бир 
бўлимни такрорлашга ҳаракат қилишлари, физикани такрорлаш ва қайта 
ўрганиш учун катта аҳамиятга эгадир. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling