«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Роман ҳақида қизиқарли фактлар
- Александр Дюма (1802-1870)
Китобдан иқтибослар:
Қачонлардур ёш бола бўлгансан; ичингда ҳозиргача яшаётган ўша гўдак овозига қулоқ тутиб туриш керак. Ичимиздаги ўша беғубор болани эшита олсак, кўзларимиз яна порлай бошлайди ва ҳаёт билан алоқамиз узилиб қолмайди; Ўтмиш – ёлғон, хотира учун ортга йўл йўқ, ўтган баҳор қайтмайди, энг чидамли ва ақлдан оздирар севги ҳам аслида шунчаки ўткинчи туйғу; Беташвиш қарилик – ёлғизлигинг билан келишувга эришишни билишдир; Инсон урушда ҳис қиладиган ҳолатни биттагина «қўрқув» сўзи билан тушунтириш мумкин бўлганида, нима учун буни тушунтиришга жуда кўп сўзлар ишлатишимиз керак? Роман ҳақида қизиқарли фактлар: - АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон «Ёлғизликнинг юз йили»ни энг севимли асарларидан бири деб билишини айтган; - 1982 йилда Маркес адабиёт йўналишида Нобель мукофотини олган биринчи колумбиялик бўлган. Мукофот шундай сўзлар билан берилган эди: «Фантазия ва реаллик уйғунлигида бутун бошли қитъанинг ҳаёти ва муаммоларини акс этдирган ҳикоя ва романлари учун»; - Габриэль Гарсия Маркес ижодига Эрнест Хемингуэй, Уильям Фолкнер, Жеймс Жойс, Виржиния Вулф ва Франс Кафка каби ёзувчилар таъсир кўрсатган; - New York Times газетаси «Ёлғизликнинг юз йили»ни бутун инсоният ўқиб чиқиши шарт бўлган асарлар қаторида иккинчи ўринга қўйган. Александр Дюма (1802-1870) Асл исми Маркиз Александр Дюма Дави де Ла Пайетри. 1802 йил 24 июлда Париждан унча узоқ бўлмаган Вилле-котре шаҳрида дунёга келган. Болаликдан зукко бўлиб ўсган, кўплаб мумтоз адабиёт, эсдаликлар ва хроника жанридаги китоблар мутолаа қилган. Францияда энг кўп ўқиладиган ёзувчи. Унинг китоблари 100 яқин тилга таржима қилинган. Дюманинг ижодий фаолияти Ўйғониш даврида тўғри келган. Бурбонлар монархиясининг ўрнатилиши, 1789-1794 йиллардаги ғалаёнлар, Франция Конституциясининг қабул қилиниши ёзувчини бефарқ қолдирмаган. Турли ҳил жанрларда ишлаган: пьеса, роман, мақолалар. Унинг ишлари 100 000 бетлардан иборат. 1847 йилда Парижда Тарихий театр асосчиси бўлган. “Уч мушкетер” (1844), “20 йилдан сўнг”(1845), “Қиролича Марга” (1846), “де Монсаро хоним” (18460, “”Қирқ беш” (1848) каби асарлар Дюманинг ёзувчи сифатидаги юксак маҳоратидан далолат беради. Унинг “Граф монте-Кристо” романи эса 1844-1845 йилларда ёзилган бўлиб, мазкур асар ижодкорга катта шуҳрат олиб келган. Роман асосида спектакллар намойиш этилган, кинофильм суратга олинган. Александр Дюма 1870 йилда 68 ёшида вафот этган. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling