«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet55/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70
Bog'liq
жамланма

Эрнест Ҳемингуэй
Америкалик дунёга машҳур ёзувчи. У 1899 йилнинг 21 июлида АҚШнинг Иллинойс шаҳрида дунёга келган. Нобел мукофоти лауреати (1954). 1917 йилдан Канзас-Ситида журналист сифатида иш бошлаган. 1-жаҳон уруши қатнашчиси (1914–18). Ҳемингуэй 1928 йилгача Парижда, 1939–60 йилларда Кубада яшади. 1961 йилнинг 2 июлида АҚШнинг Айдаҳо шаҳрида ўз жониг қасд қилган. Адибнинг дастлабки ҳикоялар китоби – “Бизнинг замонда” (1924). “Қуёш чиқади” (1926, инглизча нашрларда “Фиеста” номи билан чоп этилган), “Алвидо, қурол!” (1929) романларида урушнинг бемисл мантиқсизликлари, инсон ҳақҳуқуқлари, эркига тажовуз, айни пайтда, инсоний мардлик, қадрқиммат ва мухаббатнинг ҳар қандай ёвуз кучлардан устунлиги ёрқин ифодаланган.
1930-йилларнинг 1-ярмида Ҳемингуэй ижодида тушкунликни кузатиш мумкин. Шу даврда ёзувчи ҳаёт йўлини қайта мулоҳаза қилиб кўришга, ўз ижодининг муайян йўналишларини аниқлашга интилади. Натижада “Пешиндан кейинги ўлим” (1932), “Африканинг яшил тепаликлари” (1935), “Ғолибга байроқ берилмайди” (1933) ҳикоялар тўплами дунё юзини кўради. “Ҳўкизнинг шохи”, “Френсис Макомбернинг бахти”, “Килиманжаро қорлари” (1936) ҳикоялари, “Тўқчилик ва йўқчилик” (1937) романида Хемингуей ижодий юксалиши кўзга ташланади. Ҳемингуэй асарларида дастлабки журналистик кузатув ўрнини таҳлилий, қиёсий мулоҳаза ва мушоҳадалар эгаллайди. У ҳар қандай урушни қоралайди, шу туфайли инсоният азият чекаётганига эътибор қаратади. Инсон ҳуқуқлари йўлида, озодлик курашида ёлғиз майдонга тушишнинг ҳалокатли оқибатларга олиб келишини оддий кишилар образи орқали ифодалайди.
Ҳемингуэй 1931–39–йиллари испан халқининг миллий озодлик курашида ҳарбий мухбир сифатида қатнашади. Шу йилларда унинг бир неча очерк ва репортажлари, “Мотам қўнғироғи” (1940) романи чоп этилади. Бу асарлардаги қаҳрамонлар халқ озодлиги йўлида фашизмга қарши курашадилар, инсоният тақдири учун ўзларининг масъул эканликларини қалбан ҳис этадилар, кишилар билан бирга изтиробга тушадилар, хавф-хатардан қутулиш чораларини излайдилар. 2-жаҳон урушидан кейин адиб ижодида янги давр бошланган. Бироқ бу даврда юзага келган “Хавфли ёз” ва “Океандаги ороллар” романлари аввалгиларига қараганда бадиий жиҳатдан анча бўш асарлар саналади.
Лекин маълум муддат ўтиб, Ҳемингуэй инсоннинг руҳий ҳолатини тадқиқ этиш билан жамиятдаги мавжуд вазиятни очиб беришга қодир асарларни яратди. Бадиий жиҳатдан анча юксак бўлган “Дарёнинг нарёғида, дарахтлар соясида” (1950) романи, “Чол ва денгиз” (1952) қиссаси унга катта шуҳрат келтирди. Ҳемингуэй 20-асрда ўзигагина хос бўлган қатъий холисликка асосланган характерли услубни яратдики, кейинчалик Америка қитъасидан етишиб чиққан ёзувчилар бу услубга тез-тез мурожаат қиладиган бўлишди.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling