«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet51/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70
Bog'liq
жамланма

Артур Конан Дойл

А ртур Конан Дойл (1859.22.5, Эдинбург — 1930.7.7, Кроуборо) — инглиз ёзувчиси. Эдинбург университетини тамомлаган. Шифокор. Ижодини «Сэсасса водийсининг сири» (1879) ҳикояси билан бошлаган. «Бадарға қилинганлар» (1893), «Сардор Жерар жасорати» (1894— 95), «Родней Стон» (1896) тарихий-саргузашт романлар, «Йўқолган дунё» (1912), «Заҳарланган минтақа» (1913), «Маракот жарлиги» (1929) илмий-фантастик асарлар муаллифи. Дойлга бош қаҳрамони изқувар Шерлок Холмс бўлган детектив жанрдаги «Тўртлар белгиси» (1890), «Баскервиллар ити» (1901—02), «Даҳшатлар водийси» (1914—15) саргузашт қиссалари ва «Шерлок Холмс саргузаштлари» (1891—92), «Шерлок Холмс ҳақида хотиралар» (1892—93) ҳикоялар тўпламлари ва бошқалар катта шуҳрат келтирди. Лондонда Шерлок Холмс ёдгорлик музейи ташкил этилган. Дойлнинг «Баскервиллар ити» (1971), «Йўқолган дунё» (1983) ва бошқа асарлари ўзбек тилида нашр қилинган.




Шерлок Холмс асари

Ёзувчи ва шифокор Артур Конан Дойлнинг 1887 йилда ёзилган «Алвон йўллар аро тадқиқот» асари ҳеч қайси нашриёт томонидан қабул этилмагач, фавқулодда омадга учраб, янги йилдаги хайрия дастури остида чоп этилишга муваффақ бўлди. Кейинчалик бутун дунёга танилган, бир неча ёзувчиларнинг илҳом манбайига айланиб, уларнинг асарларига кўчиб ўтган ҳамда фаолияти асосида кўплаб фильмлар олинган қаҳрамон – изқувар Шерлок Холмс образи илк маротаба айни шу асарда учрайди.


Биринчи асарданоқ барчада илиқ таассурот уйғотган қаҳрамонимиз кейинги қирқ йил давомида Конан Дойл қаламига мансуб эллик олтита ҳикояни ўзи ичига олган тўртта романнинг бош образига айланиб, ўзининг минглаб мухлисларини топди. Муаллиф ўз асарида Шерлок образини ўлимга маҳкум этган чоғда омманинг ғазабига сабаб бўлиб, йигирма мингдан зиёд инсонлар адибнинг ҳикоялари босиб чиқариладиган «Странд» журналидаги обуналарини бекор қилганининг ўзи Шерлокнинг қанчалик севимли қаҳрамонга айланганини исботлайди.
Ўз даврида Шерлок Холмс туркумидаги асарларнинг деярли барчаси саҳналаштирилди. 1900 йилларга қадар Шерлок образи саҳна кўринишлари, кино, телевидение ҳамда бошқа ёзувчиларнинг асарларида икки ярим мингдан зиёд маротаба кўриниш бериб, «бутун дунё тарихида фильм ва китобларда энг кўп такрорланган қаҳрамон» сифатида Гиннес рекордлари китобидан жой олди.
Китоб дунёсига ошуфта бирор китобхон йўқки, таниқли изқуварнинг кузатувчанлиги, тафаккур этиш ҳамда хулосалаш услуби ва албатта, жиноятларнинг тагига етишда илмий йўллардан фойдаланиш жараёни тўғрисида ўқий туриб қойил қолмаган бўлса. Детектив адабиётининг илк қаҳрамони бўлмаса-да, ўзгачаликни сақлаб, ўз номини абадийлаштира олган қаҳрамонимиз Шерлокнинг ўзгалардан фарқли қандай жиҳати бор эдики, бу жиҳат унинг донғини оламга тарата олди?
Қаҳрамонимиз тасвирлагани каби «жиноят одатий ҳолга айланиб, тафаккур танқислашган дунё»да адабиёт ўз даври муаммоларга ечим бўла оладиган қаҳрамон яратиши табиий ҳол. Умуман олганда, адабиёт ҳар доим одамларга илҳом бахш этувчи, уларнинг хаёлларини ҳаётга кўчирувчи, инсонлар ҳавас қиладиган ва унингдек бўлишга интиладиган қаҳрамонларга муҳтож бўлади. Шубҳасизки, Шерлок Холмс ўқувчи учун ана шундай муносиб идеаллардан бири бўла олди. Алоҳида жозибага эга сирли саргузаштлар тўғрисида ўқийдиган ҳар қандай китобхон изқувар Шерлокнинг ҳаракатлари ва ўзини тутиши тўғрисида ўқий туриб, ич-ичидан гоҳ англаб, гоҳ англамай унингдек бўлишга интилади.
У ҳавас қилгулик қандай хислатларга эга эди? Шерлок барча жиноятларни ечишда ҳиссиёт ва ортиқча таассуротлардан воз кечиб, фақатгина фактларни ҳисобга олади ҳамда ҳар бир босган қадамида тафаккур ва мантиқий хулосалаш йўлидан боради. Ўзга инсонлар шунчаки кўрса, Шерлок нафақат кўради, балки кўрганларини кузатади ҳам: «Сиз кўрасиз, бироқ кузатмайсиз. Ҳар куни йўлингизда бир нечта нарсаларга дуч келасиз. Аммо мен сиздан уларнинг нечта эканини сўрасам, айта оласизми? Айта олмайсиз, қадрдоним, чунки сиз кўрасиз, аммо эътиборга илмайсиз».
Изқувар учун майда тафсилотлар ҳам муҳим, айтиш жоиз бўлса, энг муҳими. Кўриниб турган оддий ҳақиқат алдаши мумкин, аммо кўз илғамас майда тафсилотлар ҳеч қачон алдамайди, алдай олмайди. Шерлокнинг ўз сўзлари билан айтганда, «буюк тафаккур соҳиблари учун майда нарсанинг ўзи йўқ». Шу ва шу каби ноодатий одатлар изқувар учун жиноятни ечишда асосий калит бўлиб хизмат қилади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling