«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Мартин Иден» романи
Жек Лондон
А мерика ёзувчиси. Ёшлигида жуда кўп касблар билан шуғулланган. 1893 йилда илк бор у Япония соҳилларига денгиз сафарига оддий матрос бўлиб борган. 1894 йилда ишсизларнинг Вашингтонга кўчишида қатнашган, дайдиларча ҳаёт тарзи учун қамоққа олинган, сиёсий ҳаракатларга қўшилган. 1895 йилда АҚШ ишчи партияси, 1901 йил Сотсалистик партияга аъзо бўлган. Кейинроқ Калифорния университетига ўқишга киради ва кўп ўтмай ўқишни ташлаб кетади.Адабий фаолияти 1893 й.дан бошланган. Ёзувчининг кўпгина ҳикоя тўпламлари, қатор қисса ва романлари шимол мавзуида ёзилган («Бўри боласи», 1900; «Изғирин болалари», 1902 ва б.). «Қор қизи» (1902), «Ҳаёт учқуни» (1907), «Шимолий Одиссея» (1910), «Инсонга ишонч» (1914), «Қадим денгизчилардек» (1917), «Чандиқли одам» (1900), «Олтин дара» (1905) ва б. саргузашт асарлар муаллифи. «Олис ўлкада» (1899), «Аёл мардлиги» (1900), «Гулхан ёқиш» (1910), «Қиш ҳақида қисса» (1904) асарларида табиат билан уйғунлашиб кетган меҳнатсевар индейсларнинг ўзига хос ҳаётини тасвирлаган. «Ёввойи куч» (1905), «Оқсўйлоқтиш» (1906) асарлари ҳайвонот олами ҳақида.«Денгиз бўриси» (1904) «Мартин Иден» (1909), «Уч қалб» (1920) романлари машҳур. Лондоннинг ижодида Г. Спенсер, Ф. Нитше фалсафий таълимотларининг таъсири сезилади. «Мартин Иден» роман-биографиясида бош қаҳрамоннинг паймонаси тўлган чоғда ҳам «яшашга иштиёқи»ни акс эттирган. Унинг индивидуализм таъсирида ёзилган мазкур романида ғарбча «баркамол инсон», яъни «супермен» назарияси ҳам илгари сурилган.Лондон 16 йиллик ижодий фаолияти мобайнида 19 роман, 18 тўплам (152 ҳикоя), 3 песа, 8 автобиографик ва публитсистик характердаги китоб яратган.«Ҳаётга муҳаббат» (1961), «Қиш ҳақида» (1962), «Мартин Иден» (1968) ва б. асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. «Мартин Иден» романи «Мартин Иден» романи буюк ёзувчи Жек Лондоннинг қаламига мансуб бўлиб, биринчи марта 1908–1909 йилларда The Pacific Monthly журналида чоп этилган, 1909 йилда эса Macmillan Company нашриётида алоҳида китоб сифатида нашр этилган. Роман асосан автобиографикдир: Мартин Иден ва Жек Лондоннинг ўхшаш жиҳатлари жуда кўп. Иккаласи ҳам жамиятнинг қуйи табақасидан чиққан ва фақат ўз кучи билан адабиётда улкан ютуқларга эришган. Лондон ёшлигида ўзини жуда кўп ишларда синаб кўрган; у денгизчи, завод ишчиси, кир ювиш ширкати ишчиси сифатидаги тажрибасига таянган ҳолда моҳирона асарлар ёзди. Руф образи эса Жек Лондоннинг биринчи муҳаббати Мэйбл Эпплгартдан олинган. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling