«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Фёдор Михайлович Достоевский (1821-1881)


Download 1.19 Mb.
bet39/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70
Bog'liq
жамланма

Фёдор Михайлович Достоевский (1821-1881)

Фёдор Михайлович Достоевский 1821 йил
11-ноябр, Москва шаҳрида тавалуд топган. Оилада иккинчи фарзанд булган. Энг буюк рус ёзувчиларидан бири. Ижодий фаолияти 1844 йилда бошланган. Биринчи романи-“Бечора одамлар”да (1846) хўрланган, ижтимоий адолацизликка дучор бўлган “кичкина одамлар”нинг қисмати ҳикоя қилинган. “Қиёфадош” (1846), “Оқ тунлар” (1848) қиссалари ҳам ижтимоий мавзуда.
1847 йилдан рус инқилобчиси ва хаёлий социалисти М.В. Петрашевский тўгарагига фаол қатнашиб, хаёлий социализм ғоясини қўллаб-қувватлайди. Мазкур тўгаракда қатнашиб, мавжуд давлат тузумини куч ишлатиб ўзгартиришга ҳаракат қилгани учун уни ўлим жазосига хукм қилинади (1849). Нуфузли давлат ва жамоат арбобларининг аралашувидан сўнг, ўлим жазосини 4 йиллик каторга сургуни билан алмаштиради.
Ёзувчи Омск каторга қамоқхонасида (1850-54й) ва Семипалатинскда интизомий ҳарбий хизматда бўлди (1854-59й). 1859 йилдан Петербургда Узоқ муддатли тутқунлик ва сургун у ижодида ўз ифодасини топади, тушкунлик устувор мавзуга айланади. "Степанчиков қишлоғи ва унинг ахолией" (1859), "Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар" (1861), "Ўлик хонадондан мактублар" (1861—62) асарлари жаҳолат ботқоғига ботиб, инсоний қиёфасини ёқотган руслар ҳаётига бағишланган. Михаил Достоевский (акаси) билан ҳамкорликда "Время" (1861—63), "Епоха" (1864-65й) журналарини нашр этади.
“Жиноят ва жазо” (1866), “Телба” (1868) романларида рус халқининг маънавий муаммолари бадиий бўёқларда яққол акс эттирилган. “Жинлар” (1871—72), “Ўсмир” (1875) романларида эса рус “оқсуяклари” табақаси, амалдорлари орасида маънавий қашшоқлик, амалпарастлик, очкўзлик ва худбинлик каби иллатлар чуқур илдиз отгани кўрсатилган, ички-миллий муаммоларни бошқа бир халқ ҳисобига ҳал этиб бўлмаслиги эътироф этилган. “Ака-ука Карамазовлар” (1879-80) романида жамият ва шахс ўртасидаги чуқур зиддият, руҳий инқироз ва фожиа ўз ифодасини топган.
1881 йил 9 февралда Санкт-Петербург шаҳрида вафот этган.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling