«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet42/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70
Bog'liq
жамланма

«АМЕРИКА ФОЖИАСИ»
Асар қаҳрамонлари
Клайд Гриффитс - бу зерикарли кичкина дунёдан қочишга интилади
Бригс- сотувчи қиз. Бу аёл аслида моддий манфаат учунгина ёш Клайднинг бошини алантириб юради
Клайд Гриффитснинг отаси – Эйс Гриффитс жуда лапашанг эди, оиласи эса зўрға кун кўрар эди.
Роберта – Клайднинг севгилиси хисобчи қиз Клайд уни кўлга чўктириб ўлдиради.
Самюэль Гриффитс– Клайднинг бой амакиси

Асар ҳақида
Машҳур америкалик ёзувчи Теодор Драйзер қаламига мансуб «Америка фожиаси» романи 1925 йилда нашр этилган. Бу роман асар чиқишидан 19 йил олдин содир бўлган Честер Гиллетнинг севгилиси Грейс Браун қотилига айлангани ҳақидаги реал воқеага асосланган. Мафкуравий нуқтаи назардан «Америка фожиаси» ХХ аср бошларида АҚШда нашр этилган енгил-елпи, мамлакат аҳолисига машҳур «америкача орзуси»ни амалга ошириш усулларини эртакона қилиб уқтирган романларга бадиий жавоб эди. «Бир йигит бадавлат оиладан бўлган қиз билан севишиб, унга уйланади ва жамиятда юқори мавқени эгаллайди» каби олди-қочди сюжетларга тўлиб кетган Америка оммавий адабиётига Драйзер реализм жанридаги романи орқали зарба бериб, у сюжетлар оддий Америка воқеликларига номувофиқлигини ушбу асари билан очиб берган эди (эътибор берсангиз, ҳозир ўша олди-қочди бачкана сюжетлар бизнинг замонавий адабиёт ва айниқса кинода ўз аксини топмоқда).
Канзас-Сити, ёзнинг иссиқ оқшоми. Ота-она ва тўрт бола кўчаларда диний қўшиқлар куйлайди ва одамларга диний мазмундаги рисолаларни тарқатади. Катта ёшдаги бола Клайд, у мажбуран бажараётган бу ишларни ёқтирмайди, аммо ота-онаси астойдил ҳаракат қилишар, уларни хаёлида бу уларга фақат маънавий қониқиш олиб келарди. Бу оиладаги ота – Эйс Гриффитс жуда лапашанг эди, оиласи эса зўрға кун кўрар эди.
Ёш Клайд Гриффитс бу зерикарли кичкина дунёдан қочишга интилади. У дорихонада сотувчининг ёрдамчиси бўлиб, кейин эса Green Davidson меҳмонхонасида хабарчи сифатида ишлайди. Меҳмонхонада ишлаш ҳеч қандай махсус кўникмаларни талаб қилмайдиган, аммо яхшигина чойчақа олиб келадиган иш эди. Бу эса Клайдга оилавий бюджетга ҳисса қўшибгина қолмай, ўзи учун яхши кийимлар сотиб олишга, яъни ўзи учун ҳам пул жамғаришга имкон беради.
Ҳамкасблари Клайдни яхши қабул қилади. У учун қувноқ ҳаёт бошланади. Тез орада Клайд Гортензия Бригс исмли чиройли сотувчи аёл билан танишади. Бу аёл аслида моддий манфаат учунгина ёш Клайднинг бошини алантириб юради. Гортензия 115 доллар турадиган урфга кирган кўйлак кийишни хоҳлайди. Клайд унинг хоҳишига қарши туриши жуда қийин эди...
Бироқ кейин Клайднинг кўзи Пасс дарёсидаги фожиа ҳақида ёзилган газетага тушиб қолади. Унда ёзилишича, «Бир эркак ва бир аёл дарёда сайр қилиш учун ижарага қайиқ олган, лекин эртаси куни қайиқ ағдарилган ҳолда топилган, ундан аёлнинг жасадини топишган, эркакни топишнинг иложи бўлмаган». Бу воқеа унда жуда катта таассурот қолдиради, айниқса ота-онасиникига кетган Робертадан бошқа кутишни хоҳламаслиги ва Ликургга қайтиб, ҳамма нарсани Самюэль Гриффитсга айтиб бериш ҳақида хат олгач. Клайд вақти оз қолганлигини ва тезроқ қандайдир қарор қабул қилиши кераклигини тушунади.
Клайд Робертани кўлга саёҳатга таклиф қилади ва унга уйланишга ваъда беради. Шундай қилиб, даҳшатли қарор қабул қилинганга ўхшайди, лекин унинг ўзи режаларини амалга ошириш учун куч топишига ишонмайди. Хаёлда ва ҳаётда қотиллик қилиш бошқа-бошқа нарсалар эди.
Мана Клайд ва Роберта кўлда сузмоқда. Клайднинг ўйчан ва бурушган нигоҳи Робертани қўрқитади ва унга яқинлашиб нима бўлганини сўрамоқчи бўлганида уни фотокамера билан уради, қиз мувозанатни йўқотиб йиқилиб тушади. Қайиқ ағдарилади, унинг бир томони Робертанинг бошига урилади. У Клайддан қутқаришини сўраб ёлворади, лекин у ёрдам бермайди. Унинг бир неча бор ўйлаган режаси амалга ошган эди. У қирғоққа Робертасиз ёлғиз ўзи қайтади.
Ағдарилган қайиқ ва Робертанинг жасади тезда топилади. Терговчи Хейт ва прокурор Мейсон иштиёқ билан иш бошлайди ва тез орада Клайднинг изига чиқади. Дастлаб у тан олмайди, аммо тажрибали прокурор учун уни бурчакка сиқиш қийин эмас эди. Клайдд ҳибсга олинади – энди унинг тақдирини суд ҳал қилади.
Албатта, Самюэль Гриффитс содир бўлган воқеадан ҳайратда қолади, бироқ у яхши адвокатларни ёллайди. Улар имкон қадар бор кучларини сарфлайди, аммо Мейсон ўз ишини яхши билар эди. Узоқ ва шиддатли суд жараёни Клайд ўлим жазосига ҳукм этилиши билан якунланади. Бой қариндошлари Клайдга ёрдам беришни тўхтатади ва фақат онасигина унга бирон ёрдам қилиш учун бесамар елиб-югуради.
Клайд «Ўлим уйи» деб номланган Оберн қамоқхонасига кўчирилади. Ўғлининг ҳаёти учун курашни давом эттириш мақсадида онанинг пул топишга бўлган умидсиз уринишлари муваффақият келтирмайди. Жамият эса бир замонлар улар билан бирга бўлишга, улар каби яшашни хоҳлаган, бугун эса маҳкумга айланган Клайдга бўлган қизиқишини йўқотади. Энди ҳеч нарса давлат ўлим машинаси бўлмиш электр стули томонидан ишни якунлашга тўсқинлик қила олмайди...

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling