«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet43/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70
Bog'liq
жамланма

Теодор Драйзернинг эътиборингизга ҳавола этилаётган икки қисмдан иборат йирик «Америка фожиаси» романи ҳамиша бутун дунёни ўз ғоялари атрофида бирлаштиришга уринган гигант давлат -Америкада ўша вақтларда юз берган воқеликни кенг қамраб олганлиги, воқеаларнинг изчиллиги билан ҳамиша китобхонлар эътиборини ўзига жалб этиб келган.
Асарнинг бош қаҳрамони Клайд Грифитс камбағал оилада туғилиб-ўсган йигит. Унинг бойлик орттириш йўлида қилган ножўя хатти-ҳаракатлари, бу йўлда ҳеч қандай қинғир ишлардан қайтмаслиги ва уни шундай ишларни қилишга қўйиб берган табиати - юзсизлиги, шафқатсизлиги кабилар бир қаҳрамон тимсоли орқали ўша давр Америка муҳити ҳақида ўқувчида яхлит тасаввур пайдо қилади.
Биринчи китоб орқали сиз асарнинг асосий қаҳрамонлари билан танишасиз. Табиийки, иккинчи китоб воқеаларга, ҳаяжонли фурсатларга янада бой. Бойлик кетидан қувган, шундай ҳаётни умри давомида орзу қилган, аммо бундай тўкис ҳаётга меҳнат ва машаққатсиз эришишни орзу қилган қаҳрамоннинг руҳий ҳолати билан танишаркан, бундай тақдирга аслида ўзи эмас, уни тарбиялаган оилавий муҳит, уни тарбиялаган жамият сабабчи эканлигини тушунади.
Клайд Грифитснинг электр курсида қатл этилиши унинг тақдири билан қанчалик боғлиқлиги, севги -муҳаббат риштасининг бундай шафқатсиз ҳат таъсирида ҳеч қандай аҳамият касб этмаслиги, инсоний туйғулар ўрнини эгаллаган қабоҳат ўқувчи қалбини ларзага солади.


Габриэль Гарсиа Маркес (1928-2014)

Г абриэль Гарсиа Маркес (Gabriel García Márquez, 1928, Аракатака — 2014, Мехико) — колумбиялик ёзувчи. «Эль Эспектадор» газетасининг Богота ва Европадаги репортёри. 1959—60 йилларда Куба «Пренса Латина» агентлигининг мухбири. Дастлаб сценарийлар ёзган.


«Тўкилган япроқлар» (1955), «Полковникка ҳеч ким ёзмайди» (1958), «Ғаразли соат» (1962) повестлари реалистик руҳда ёзилган, «Гранде-Она дафн маросими» (1962) тўпламига кирган ҳикоялари фантастикага бой. «Юз йил танҳоликда» (1967—70) роман эпопеяси Колумбия тарихига бағишланган.
«Вабо ва муҳаббат» (1985) романида фольклор ва мифологиядан фойдаланиб, ўзига хос миллий онгни тиклашга ҳаракат қилган. Габриэль Маркеснинг «Юз йил танҳоликда» (1986) романи ўзбек тилига таржима қилинган. Нобель мукофоти лауреати (1982).

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling