«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-давр. Макондо
- 2-давр: Фуқаролар уруши ва полковник Аурелиано Буэндиа
Асар ҳақида
Роман номланмаган боблардан иборат. Тушуниш осон бўлиши учун асарнинг энг эътиборга молик «гўшт» қисмларидан ташкил топган тўрт даврга бўлиб чиқдим. 1-давр. Макондо Ўз қариндоши Хосе Аркадио Буэндиага турмушга чиққан Урсула Игуаран қариндошлар никоҳи оқибатида чўчқа думли фарзанд туғилади, деган афсоналарга ишонган ҳолда эри билан бир ярим йил яқинлик қилмайди. Урсула турмушга чиққанига бир ярим йил бўлган бўлса-да, ҳалигача бокиралиги сабаб Хосе Аркадио билан хўроз уриштириб ютқазиб қўйган Пруденсио Агилар исмли шахс Хосе Аркадионинг устидан эркаклик қувватига эга эмас, деб кула бошлайди. Бундан дарғазаб бўлган Хосе Аркадио Агиларни ўлдириб қўяди. Уни мунтазам равишда Агиларнинг арвоҳи безовта қилишни бошлайди. Хосе Аркадио шаҳарни тарк этишга қарор қилади. Чангалзорлар ичра тентираб юриши жараёнида қилган орзуларидан илҳомланган ҳолда бир маконга келади ва шу ерда Макондо шаҳарчасига асос солади. Шаҳарга тез-тез лўлилар келиб туради. Лўлилар йўлбошчиси Мелкиадес ҳар сафар ўзи билан Хосе Аркадионинг ақлини шоширадиган ҳар хил антиқа буюмлар олиб келади. Бу пайтга келиб жуфтлик учта фарзанд кўради: Хосе Аркадио (боласининг исми ҳам шунақа), Аурелиано ва Амаранта. Булардан ташқари, Ребека исмли ўз қариндошлари бўлган етим қизни асраб олишади. Ребека ва Хосе Аркадио Кичкина ўртасида муҳаббат пайдо бўлади ва Урсуланинг қаршилигига қарамасдан, яна қариндошлар турмуш қуради. Макондода уйқусизлик касали тарқалади, касалланган одамларда хотирасини йўқота бошлайди. Бу касалликни лўли Мелкиадес буткул даволайди ва миннатдорлик сифатида шаҳарда доимий яшай бошлайди. У пергаментга сирли нарсалар ёза бошлайди. Хосе Аркадио Буэндиага яна Агилар арвоҳи кўрина бошлайди ва у тамоман ақлдан озади. Оиласи уни қорақайинга боғлаб қўйишга мажбур бўлади ва у узоқ вақт дарахт остида ёлғизликда қолади, охир-оқибат юрак хуружидан вафот этади. 2-давр: Фуқаролар уруши ва полковник Аурелиано Буэндиа Либераллар ва консерваторлар ўртасида фуқаролар уруши бошланади. Уруш бошида Аурелиано Буэндиа консерваторларга қарши Макондо аскарлари раҳбари бўлиб урушга кетади. Ўрнига жияни Аркадиони Макондонинг ҳарбий бошлиғи қилиб қолдиради. Аркадио Хосе Аркадио Кичкина ва унинг ўйнаши Пилар Тернеранинг фарзанди бўлиб, бобоси ва бувисининг уйида тарбияланади. Унинг келиб чиқишини яширишади ва у бобосини дадам деб ўйлаб улғаяди (энди тушундингизми, Лотин Америкаси сериаллари қаердан пайдо бўлганини?). Макондога ҳоким бўлгач, у диктаторга айланади, черковни тақиқлайди, консерваторларни бадарға қилади. Консерваторлар томонидан отиб ўлдирилади. Аурелиано Буэндиа эса ўзининг либераллар йўлбошчиси сифатидаги фаолияти давомида 32 марта катта жангларда қатнашади ва ҳаммасида ютқизади. Мағлубиятлардан чарчаган полковник қуролли кураш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигини англаб етади. Кейинчалик Аурелиано тинчлик шартномасини имзолайди, шундан сўнг жонига қасд қилади, аммо шуни ҳам эплай олмайди (32 жангнинг барида ютқизган одамдан яна нима кутиш мумкин?). У Макондога қайтади ва умрининг охиригача ёлғизликда олтин балиқчалар ясаб ўтиради. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling