«Граф Монте-Кристо» романи
Граф Монте-Кристо (французча Ле cомте де Монте Cристо)-Александр Дюманинг саргузашт романи, 1844-1845 йилларда ёзилган, француз адабиётининг классик асари.
Муаллиф Ўртаер денгизи бўйлаб саёҳат қилаётганида, Монтекристо оролини кўрган ва у ерда кўмилган хазиналар ҳақида афсонани эшитган. Бундан кейин қаҳрамон исмини ўйлаб топган. Муаллиф орол номини ўзгартирган холос. Романдаги воқеалар 1815-1829 ва 1838-йилларда бўлиб ўтади.
Асар ҳақида
Асарнинг бош қаҳрамони, денгизчи Эдмон Дантес, кема капитанининг ўлим олди васиятини бажариш мақсадида Парижга хат билан келади. Портга келганидан сўнг Дантес, қўшни қишлоқдаги Мерседес исмли қизга уйланишни ният қилади. Лекин душманларининг ҳаракатлари сабабли у Иф қасрига қамалади. У ерда Дантес Фариа исмли аббат билан танишади. Фариа ғоят катта хазина кўмилган жойни билади ва ўлимидан олдин бу сирни Дантесга очади. Дантес қамоқдан қочади, хазинани топади ва душманларидан қасос олади. Хазина Монтекристо оролига кўмилган эди. Эдмон кейинчалик ўзини ким эканлигини яшириш мақсадида айнан мана шу номни ўзига тахаллус қилиб олади “Граф Монте-Кристо”.Асарда Эдмоннинг “Синбад денгиз сайёхи”, “Аббат” номли тахаллуслари ҳам келтирилади.Асар давомида Эдмон Граф де Морсер (Фернан), Данглар, Жерар де Вилфор каби манан разил инсонлардан қасос олиш баробарида Максимилиан Моррел, Валентина де Вилфор, Гайде, Али каби инсонларга яхшилик қилиб уларни турли фитналардан сақлаб қолади. Асар инсонларнинг сабр бардошли бўлиши(Эдмон Дантес 14 йил қамоқда бўлган вақтида Аббат Фариадан химя, физика, астраномия, табобат, ва бир неча чет тилларини ўрганади), Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги азалий кураш ва ёмонликлар жазосиз қолмаслиги ҳақида хикоя қилади.
Асар қаҳрамонлари
Эдмон Дантес-асарнинг бош қаҳрамони, денгизчи. Адолацизлик билан қамалади. Кейинчалик Граф Монте-Кристо номи остида танилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |