«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
«Ёлғизликнинг юз йили»
Лотин Америкаси адабиётининг буюк вакили бўлмиш Габриэль Гарсия Маркеснинг «Ёлғизликнинг юз йили» асарини биринчи марта қўлимга олганимда, адашмасам, 14 ёшларда эдим. Бувимнинг уйидаги рутубатли, эски китоблар ҳиди одамни маст қилувчи қоронғу хонада танишганман бу асар билан. Менда илк бор китобга қизиқиш пайдо бўлган даврда китобларни фақат номи ўзига жалб қилсагина танлаб ўқирдим. Ўша пайтда номи билан диққатимни тортган ана шундай китоблардан бири «Ёлғизликнинг юз йили» асари бўлган. Мен асардан бошқача нарсалар ола бошладим, Маркес ўз ишининг - «мўъжизавий реализм»нинг ҳақиқий устаси эканини тан олдим. Асар қаҳрамони Хосе Аркадио Буэндиадай арвоҳ каби бўлиб қолишдан қўрқдим: ҳеч ким бундай тақдирни ўзига раво кўрмайди, аммо бу содир бўлаверади. Ҳаммасига сабаб эса қўрқоқлигимиз, ғуруримиз, аҳмоқона катта кетишимиз-у вақтида тўхтай олмаслигимиздир. Асарни ўқиб англадимки, вақтида тўхтаб, ўзимизни ўзгартиришга ҳаракат қилишимиз керак, акс ҳолда ёлғизлигимиз юз йилига шўнғиб кетамиз... Асар ҳақида «Ёлғизликнинг юз йили» – буюк колумб ёзувчиси Габриэль Гарсия Маркесга Нобель мукофотини олиб келган машҳур асар. Роман ҳозирги кунга келиб испан тилидан бошқа тилларга энг кўп таржима қилиниш бўйича Мигел Сервантеснинг «Дон Кихот»идан кейинги ўринда туради. Роман «мўъжизавий реализм» деб номланган йўналишда ёзилган. Бунга сабаб, асарда нореал нарсалар оддий ҳолдай кўрсатилади. Асар Маркес томонидан 1965–1966 йилларда 18 ой ичида Мехико шаҳрида ёзиб тугатилган. Асарнинг оригинал ғояси 1952 йилда, муаллиф туғилиб ўсган қишлоғи Аракатакага ташриф буюрганида туғилган. Адиб 1954 йилда ёзилган «Шанбадан кейинги кун» ҳикоясида илк бор Макондо шаҳри тилга олинади. Аслида Маркес романининг номини «Уй» деб номламоқчи бўлган, охир-оқибат ёзувчи Альваро Самудионинг «Катта уй» романига ўхшаб қолмаслиги учун «Ёлғизликнинг юз йили» номини танлаган. Назаримда, асар машҳурлашишига унинг номи ҳам жуда катта ҳисса қўшган, менга ўхшаб китобни номига қизиқиб ўқиб кўрган болалар кўп бўлган бўлса керак. Асарда Маркес тасаввур кучининг чўққиси орқали Буэндиа сулоласининг ёлғизликка маҳкум бўлган етти авлоди ҳақида ҳикоя қилади. Китобда драматизм учун керак бўладиган ҳамма ингредиентлар бор: инсест, заҳарлаш, фитна, севги учбурчаги, қасос ва ҳоказо. Инсон психологиясининг ҳамма тарафи кўрсатилган. Ном сюжетга жуда мос ва бу ерда ҳар бир қаҳрамон ўзгача ёлғиз... Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling