«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet46/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70
Bog'liq
жамланма

3-давр: Банан васвасаси
Полковник Аурелиано 17 аёлдан 17 фарзанд кўрган. Биласизми, уларнинг ҳаммасига қандай исм берилган? Ҳа, Аурелиано. Фақат лақаблари фарқ қилади. Шулардан бири – Аурелиано Ғамгин Макондога темир йўл олиб келади. Савдо-сотиқ ривожланади, телеграф ва кино кириб келади. Бу чет эллик инвесторларни қизиқтиради ва улар банан плантацияларига пул тикади (ҳеч ким инвестиция киритинг деб шеър ёзмайди, Макондо Сити қурмайди, шунчаки шароит яхшилиги учун келади инвесторлар).
Плантация халқ кўзида ривожланиш иллюзиясини пайдо қилади (ҳмм, таниш ҳолат...). Лекин аслида халқ жуда ночор эди ва охири одамлар иш ташлаш эълон қилади. Инвесторлар пулини йиғиштириб кетиб қолади (ростдан қаердадир кўргандайман...).
Шу пайтдан бошлаб шаҳарга тинмай ёмғир ёға бошлайди ва у деярли беш йил давом этади. 100 ёшга кирган Урсула ёмғир тугашини ёлғизликда кутар эди...
4-давр: Сўнгги авлод
Орадан йиллар ўтади, шаҳар сийраклаша бошлайди. Диктатор Аркадионинг эвараси Аурелиано Бабилония жуда ақлли, зеҳни ўткир йигит бўлиб етишади. Уни отаси лўли Маурисио Бабилония бўлгани сабабли буваси Фернанда уни ҳеч кимга кўрсатмай ўстиради. Аурелиано Бабилония умрини лўли Мелкиадес санскрит тилида ёзиб кетган пергаментларни таржима қилишга сарфлайди.
Бу пайтда Аурелиано Бабилониянинг Гастонга турмушга чиққан холаси Амаранта Урсула Бельгиядан қайтади. Амаранта Урсула у жияни эканини билмайди албатта, ва хола-жиян севишиб қолади. Бундан хабар топган Гастон Брюсселга қайтиб кетади. Амаранта Урсула эса ҳомиладор бўлиб қолади.
Туғруқ пайтида Амаранта чўчқа думли чақалоқни дунёга келтириб, вафот этади. Бундан қайғуга тушган Аурелиано уйдан чиқиб, қовоқхона эгаси билан кечаси билан шароб ичади. Ҳеч кимдан юпанч топа олмай, майдон ўртасида ёлғиз ўзи қолади...
Тонгда уйга қайтгач, туғилган ўғли эсига тушиб қолади. Аммо чақалоқни аллақачон чумолилар еб битирган эди... У бирдан қотиб қолади. Таажжуб ёки қўрқувдан эмас; айни шу лаҳзаларда Мелкиадес қўлёзмалари сирига калит топганидан қотиб қолади ва тушунадики, бу қўлёзмаларда Буэндиа сулоласининг тақдири ёзилган бўлиб, бугунги кун роса юз йил олдин башорат қилинган эди. Мелкиадес қўлёзмаларининг эпиграфида шундай сўзлар ёзилган: «Авлоднинг биринчи вакилини дарахтга боғлаб қўйишади, авлоднинг сўнггисини чумолилар еб битиради».
Асарнинг энг қизиқ ва энг охирги, кулминацион нуқтасини ўқимоқчи бўлганларга қолдираман.
Таҳлил
Роман Лотин Америкаси адабий портлаши натижасида юзага келган авлод вакилининг энг олди асари ҳисобланади. Унда ғайриоддий ва кутилмаган воқеалар шундай баён этилганки, на ҳикоячи, на персонажлар бу воқеалардан ажабланади. Бу асар дунёсида мўъжизалар ўзини худди ҳар кунги реалликдай, ҳеч қандай тушунтириш талаб қилмайдигандай тутади. Бу, албатта, адабиётда қоида бузилиши. Лекин ким билсин, балки бу Декарт фалсафасидаги фикрлашнинг картезианча, ортидан дуализмни эргаштирувчи тартибидир...
Асарда келадиган ҳар бир воқеа, тарихий вақтни илғаган ҳолда, хотирада тизилиш ва унутилишни ўз ичига олади. Муаллиф ўз юрти Колумбияга хос воқеликларни ўйлаб топилган Макондо шаҳри мисолида кўрсатади. Балки бутун Лотин Америкасини назарда тутгандир. Макондо – шунчаки сўз эмас, бу гўё ўз шохлари билан ҳар хил сирларни, афсоналарни, орзу ва қайғуларни яширган, вақт таъсирида унутилишга маҳкум бўлган оилавий дарахт тимсолидир. Буэндиа оиласининг ички тарихи бир вақтнинг ўзида Гарсия Маркеснинг болалиги ҳамдир.
Ўз юрти Аракатаке қишлоғига сафар хотираларида муаллиф XIX асрда либераллар ва консерваторлар ўртасидаги келишмовчиликлар, илк поезд келиши, банан васвасасининг кучайиши, капитализм экспансияси ва мутлоқ ҳокимликни келтириб ўтган.
Габриэль Гарсия Маркес ўз асарида халқ орасида жуда катта кучга эга бўлган диний ва афсонавий ҳикоялар орқали маданий оқимлар ўртасида диалог олиб боради. Бу ҳикоялар католитсизмдаги, Лотин Америкаси халқлари тасаввурида абсолют ҳақиқатга айланган сув тошқини, тақиқланган мевани еган ва жазосини кутиб турган Момо Ҳавво образи каби энг ёрқин қарашларни ўз ичига олган. Асарда Маркес жуда кенг тарихий вақт ичидаги кичик оламлар тугашини афсонага йўғрилган дискурс орқали тушунтиради.
Эътибор берсангиз, асар қаҳрамонларининг исмлари авлоддан авлодга ўтиб такрорланаверади, деярли бир хил. Менимча, бунда Маркес аждодларнинг қайғулари, орзулари, хотиралари ва хатолари янги авлод учун тарих аравасида юк мисол мерос бўлиб қолишини рамзий маънода ифодалаган бўлса керак (Ислом Каримов набирасининг исми нима эди?).
Нимагадир ҳар бир персонаж алоҳида архетип эмас, аксинча, тарих ғилдирагининг ҳар хил йўналишларини ифодаловчи инсонлардир.
Хулоса
Асарда жуда кўп кучли шахслар намоён бўлади. Лекин бу кучлар, бу қудрат вақт оқимига қарши нима қила олди? Табиатга қарши нима каромат кўрсата олди? Инсон тақдирига қарши нима қила олди? Ҳеч нарса. Асарнинг мутлақо ҳамма қаҳрамонлари қалбан ёки жисмонан ёлғиз эди. Сулола асосчиси дарахтга боғланиб, умрининг сўнгги кунларини ёлғиз ўтказган бўлса, сулоланинг охирги вакили – чақалоқ ҳам ёлғизликда ўлим топди.
Ўртада яшаб ўтган авлод вакилларини тақдири ва ҳаёт йўлларига боқсангиз, кўзга ташланадиган нарса ёлғизлик эди. «Ёлғизликнинг юз йили» асаридаги ҳар бир тарихда, ҳар бир персонаж қисматида фақат битта туйғу занжирбанд, бекитилган, қарама-қарши кучлар энергияси остида яширилган эди... Бу – севги. У ҳар сафар озод бўлиш учун гўёки туйнукдан боқар, озодликка талпиниб, муваффақиятсиз курашар эди. Инсонлар ички оламининг оғир юки эшикни тўсиб тургани ва севги туйғуси озодликка чиқа олмагани сабаб Буэндиа сулоласини юз йил муддатга ёлғизлик ўз қаърига ютиб юборди.
Романни тўлиқ ўқиб чиқишни тавсия қиламан. «Мўъжизакор реализм» олами нақадар реал эканлигини англаб етасиз.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling