CENTRAL ASIAN RESEARCH JOURNAL FOR INTERDISCIPLINARY STUDIES (CARJIS)
Google Scholar
ISSN:2181-2454
www.carjis.org
VOLUME 1 | ISSUE 4 | 2021
Universal Impact Factor(UIF) 2021:7.1
Tashkent, Uzbekistan 167 E-mail: carjisor@carjis.org
уларни психологик маърифат ва психологик билимларга эга бўлишларини
таъминлаш учун муҳимдир.
3-йўналиш - амалиѐтчи психологнинг раҳбарлар, ташкилот, корхона,
муассаса ходимлари билан ишлашда, уларга психологик хизмат кўрсатишда ва
маслаҳат беришда, жамоада соғлом ижтимоий-психологик иқлимни
таъминлаш, кадрларни танлов асосида қабул қилиш, бошқарув қарорларини
ишлаб чиқишда ўта муҳим аҳамият касб этади.
Бизнинг фикримизча психологнинг касбий-коммуникатив компетентлиги
ҳамда шахснинг йўналганлиги (жамоада ўзаро таъсир кўрсатишга, касбий
вазифаларни бажаришга, ўзига ѐки ўз ―мен‖ига) тадқиқот давомида аниқлаш ва
белгилаш мумкин бўлган баъзи шахсий хусусиятларга боғлиқ. Психологнинг
касбий вазифалари касбий мулоқотнинг ва коммуникациянинг муваффақиятли
амалга оширилиши учун муҳим бўлган коммуникатив малака ва кўникмалар
асосида намоѐн бўлиши билан белгиланади. Шунинг учун бўлажак
психологнинг касбий-коммуникатив компетентлигининг мазмунини ўрганиш
ва очиб бериш, уни ривожлантиришнинг оптимал шароитлари, шакл ва
услубларини ахтариш ва топиш ижтимоий, педагогик психология нуқтаи
назаридан ўрганилаѐтган мазкур мавзу илмий ва амалий аҳамиятга эгадир.
Келажакда соҳага оид илмий тадқиқотлар психологнинг касбий
коммуникатив компетентлигининг психологик хусусисиятларини тавсифловчи,
унинг ўзига хос томонларини, мазмунини, амалиѐтда қўллаш усулларини очиб
берувчи илмий асосланган маълумотларни яратади
4
. Бунинг оқибатида касбий
мулоқот психологияси соҳасидаги ва мутахассисларнинг коммуникатив
компетентлигини ривожлантириш муаммолари бўйича қуйидаги вазифалар
аниқ белгиланиш лозим:
психологнинг касбий-коммуникатив компетентлиги, шунингдек, унинг
илмий талқинига тегишли бўлган тушунчалар тизимини ишлаб чиқиш ва
асослаб бериш;
―психология‖ ва ―амалий психология‖ мутахассислиги бўйича таълим
олувчиларнинг касбий-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга
хизмат қилувчи таълимнинг инновацион усуллари ва шакллари, психологик
тренингларни ишлаб чиқиш ва апробациядан ўтказиш;
4
Асадов Ю., Шомишова Ш. Формирование и развитие профессионализма учителя методами и средствами социально -
психологического тренинга / / Материалы Респуб. науч.- практ. конф.: «Факторы повышения эффективности профориентации и психолого-
педагогической диагностики учащихся». – Ташкент, 2010. – С. 14-25.
Do'stlaringiz bilan baham: |