Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуpидaги илmий дapaжaлap бepувчи dsc
Download 492.32 Kb. Pdf ko'rish
|
16711747269004972daraja
3-
жадвал Ўқувчи- лар сони Тажриба-синов босқичи 2019-2020 Т.г-85 нафар. С.г- 86 нафар 2020-2021 Т.г-85 нафар. С.г-95 нафар. 2021-2022 Т.г -204 нафар. С.г-208 нафар Юқори Ўрта Қуйи Юқори Ўрта Қуйи Юқори Ўрта Қуйи Тажриба гуруҳи 34 (39,8 %) 34 (39.8 %) 17 (20.4 %) 36 (42,6 %) 36 (42,6 %) 13 (14,8 %) 84 (41,2 %) 90 (44,1 %) 30 (14,7 %) Синов гуруҳи 36 (42,4 %) 32 (37,1 %) 17 (20,5 %) 40 (42,2 %) 36 (37,8 %) 19 (20 %) 83 (40 %) 81 (38,9 %) 44 (21,1 %) 17 2- расм. Ўқувчилар билимларининг ўсиш динамикаси. Тажриба-синов ишларининг статистик таҳлили шакллантирувчи ва назорат босқичидаги натижалар Стьюдент мезонида ҳамда якуний босқич эса Пирсоннинг χ 2 мезони ёрдамида текширилди. Мустақил фикрлаш даражалари диагностикасининг натижалари шуни кўрсатдики, якуний босқичда тажриба гуруҳида самарадорлик 15,9 % ўсган, назорат гуруҳларида эса ўзгариш сезилмади. Бу эса мустақил фикрлаш даражасининг ривожланишидаги сезиларли ўзгаришлари тўғрисида хулоса қилиш имконини беради ҳамда тадқиқотдаги илгари сурилган фаразнинг тўғри эканлигини тасдиқлайди. ХУЛОСАЛАР 1. Мустақил таълим, мустақил фаолият, мустақил иш, ўқувчининг мустақил таълими, ўқувчининг мустақил иши, мустақил фикрлаш, мустақил ўқиш тушунчаларининг таҳлили; ўқувчиларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг шарт-шароитлари; мустақил таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўқув- билиш фаолиятини ташкил этиш йўллари аниқланди. 2. ЎМТ борасидаги муаммони бартараф этиш учун Интернет тармоғида турли канал ва сайтларга жойлаштирилган видеодарслар, мультимедияли дастурлардан фойдаланилаётганлиги таъкидланди. 3. Мустақил таълим топшириқларини ёзма ахборотлар, тақдимотлар тайёрлаш, электрон дастурлар (Crocadil chemstri 605, My Test,) асосида бажариш ўқувчилар учун қулайлиги аниқланди. Кимё дарсларида виртуал лабораториялар билан кимё тажрибаларини олиб бориш янги материални тушунтириш, заҳарли бўлган кимёвий моддалар билан тажрибалар ўтказиш, ноёб ва қиммат реактивлардан хоҳлаган миқдорда фойдаланиш, ўрганилаётган мавзуни мустаҳкамлаш, тажриба натижаларидан хулосалар чиқариш каби 18 вазифалар тўлиқ ва қисқа вақт ичида ўқитишдаги мустақил таълимнинг сифати ва самарадорлигини оширишдаги ўрни аниқлаб берилди. 4. Мактабларда кимё дарсларида ностандарт лаборатория ишларини ташкил этишнинг самарадорлиги, умумтаълим мактабларида таълим олувчилар кимё лаборатория хонаси ва кимёвий реактивлар бўлмаган шароитда ҳам мустақил равишда кимёвий тажрибаларни бажаришади. Ностандарт лаборатория тажрибаларини ўқувчилар билан ўтказиш учун кўп заҳира талаб қилинмаслиги ва кимё фани бўйича тажриба-синов ишларининг ўтказилишида ўқувчиларнинг билими, кўникма, малака ва компетенциялари ривожлантирилди. 5. Ўтказилган тажриба-синов ишларининг натижалари шуни кўрсатдики, синфда ва синфдан ташқаридаги, меъёрланган ва меъёрланмаган ўқувчи мустақил таълимини АКТМ да ташкил этиш мустақил иш жараёнида ўқувчига ёрдам беришда, назорат қилиш ва баҳолашда ўқитувчини бевосита иштироки улушини камайтиришни назарда тутувчи ҳавола этилаётган технологияни белгиланган босқичларда амалга ошириш – таълим сифатининг ошиши, ўқувчиларда ички мотивация ва мустақил фикрлаш даражасининг ривожланиши, ўз-ўзини баҳолаш кўникмасининг шаклланишига олиб келди. 6. Назорат синфига анъанавий ҳолда тажриба синфига ишлаб чиқилган “Умумий ва ноорганик кимё фанидан лаборатория машғулотлари”, “Ўқувчиларнинг мустақил ишлаши учун кимё фанидан айрим атама ва терминлар” номли 2 қисмдан иборат ўқув-методик қўлланмалари билан дарс жараёнлари олиб борилди ва мустақил ишлари ташкил қилинди. 7. Умумтаълим мактабларида расмли ўқув-методик қўлланмаларни ўқитиш жараёнида қўллаш, АКТ лар билан виртуал лаборатория тажрибаларидан дарс жараёнларида фойдаланиш ва ностандарт лаборатория тажрибаларини дарс жараёнларига қўллаш, ўқувчиларда уй шароитида ҳам кимёвий тажрибаларни бажариш ўқувчиларда кимё фанига бўлган қизиқишини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг мустақил ишлаш кўникмалари ривожланишига олиб келди. 8. Тажриба-синов ишларининг статистик таҳлили шакллантирувчи ва назорат босқичидаги натижалар Стьюдент мезонида ҳамда якуний босқич эса Пирсоннинг χ2 мезони ёрдамида текширилди. Мустақил фикрлаш даражалари диагностикасининг натижалари шуни кўрсатдики, якуний босқичда тажриба гуруҳида самарадорлик 15,9 %га ўсган, назорат гуруҳларида эса ўзгариш сезилмайди. Бу эса мустақил фикрлаш даражасининг ривожланишидаги сезиларли ўзгаришлари тўғрисида хулоса қилиш имконини берди. Ўқувчилар ижтимоий мослашувчанлигининг юқори даражада эканлиги уларни рақамли технологиялар даврида, яъни АКТМ шароитида АКТ воситаларидан дидактик мақсадда ўринли фойдаланиб, кимёни мустақил таълим асосида ўрганишни йўлга қўйиш орқали мактаб ўқувчиларининг мустақил ишлаш кўникмалари ривожлантирилди ва олий таълимга қамраб олиш самарадорлигини оширишга эришилди. Download 492.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling