Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Ўқувчи фаолияти: -когнитив фаолияти тажрибасини ўзлаштириш (ҳарбий-ватанпарварлик онги шаклланади) -ҳиссий 
қадрият муносабатлар тажрибасини ўзлаштириш (Ватанга муҳаббат ва ғурур туйғулари шаклланади) 
-амалий кўникмалар ўзлаштириш (ҳарбий-ватанпарварлик тарбия сифатида ўқувчининг хулқ-атвори ва фаолияти 
ижтимоийлашади 
Ўқитувчи фаолияти: Мақсадни белгилаш-режалаштириш-мотивация-умумий фаолият-тузатиш 
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг мезонлари:
ватанпаварлик, меҳнатсеварлик, аҳлоқийлик, дўстга содиқлик. 
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси даражалари 
Юқори даража – ўқувчи ҳарбий-
ватанпарварлик тарбияси билан таълимий 
ва амалий тадбирларда фаол иштирок 
этиш; жамоавий ва ижтимоий аҳамиятга 
эга фаолиятда ижтимоий фаоллик кўрсата 
олиш, ташабускорлик, жасурлик, мустақил 
фикрлаши ҳамда “Волонтиёрлик” 
ҳаракатларида фаоллик кўрсатиши билан 
ажралиб туради. 
Ўрта даража – ўқувчи ташаббус ва 
фаоллик кўрсатади ҳамда ўз 
ташаббусларида юқори фаоллик 
кузатилмайди, ҳарбий ватанпарварлик 
тарбияси билан таълимий ва амалий 
тадбирларда иштирок этишида кам 
фаоллик кўрсатади.
Қуйи даража – ҳарбий-ватанпарварлик 
билан боғлиқ таълимий ва амалий 
тадбирларда иштирок этиш чоғида 
мустақил фикрини баён этишга 
қийналади, жамоавий ва ижтимоий 
аҳамиятга эга фаолиятда иштирок 
этишда ўзгаларнинг ёрдами билан жалб 
қилинади. 
Натижа: ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланган юқори синф ўқувчиси. 


17 
А.А.Сотиболдиев ва У.И.Маъмуровнинг фикрига кўра, ўқувчиларни 
ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси жараёни юқори даражада самарали 
ўтиши, 
ўқувчиларда 
ватанпарварликни 
тарбиялаш 
жараёнининг 
вазифаларини амалга ошириш учун муайян даражада педагогик шароит 
яратиш, биринчи навбатда, ўқувчиларни офицер касбига бўлган 
мотивацияни рағбатлантириш зарур.
Э.Умаров ва М.Абдуллаевнинг таъкидлашича, рағбатлантириш 
объектив омил бўлиб, унинг ўрни моддий табиати билан эмас, балки аниқ 
фаолият ватанпарварликни тарбиялаш турини амалга ошириши билан 
белгиланади.
Муаллифнинг 
фикрига 
кўра, 
педагогик 
жараёнда 
шахс 
ривожланишининг 
ички 
ҳаракатлантирувчи 
кучларига нисбатан 
мотивацион функцияларни бажаришга қодир бўлган ўзига хос педагогик 
фаолиятдир. 
Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси фаолиятини таълим муассасаларида 
олиб бориш натижасида юқори синф ўқувчиларини Қуролли Кучлар сафида 
хизмат қилишга тайёрлаш, армия таркибида мавжуд бўлган ҳарбий техника 
ва қуроллар ҳақида маълумотларга эга бўлиш, Ватанни ҳар қандай 
тажовузлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, ватанпарварлик моҳиятидан келиб 
чиқиб вазифаларни бажаришини таъминлайди. Ҳарбий-ватанпарварлик 
тарбияси фаолиятининг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг илмий ва 
педагогик асосларини ривожланиш даражаси билан белгиланади (4-расмга 
қаранг).  
Шунга кўра, юқори синф ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик 
тарбиясини шаклантиришда қуйидаги асосий таълимий воситалар ишлаб 
чиқилди: 
- ҳарбий тарихни ўқитиш. Ўзбекистон тарихини ўрганиш, ҳарбий, 
меҳнат ва маъданий анъаналар ҳамда халқ билан шаклланиб келаётган 
сифатлар орқали ўқувчиларда садоқат туйғусини тарбиялашда энг муҳим 
воситадир. Ҳарбий тарих фани бўйича бериладиган билимлар ҳарбий-
ватанпарварлик тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Ўқитиш 
натижасида ўқувчига халқнинг меҳнат ва ҳарбий жасорати, буюк 
аждодларнинг ҳаёт ва фаолиятидаги қаҳрамонлик намуналари ва 
фидокорона хизматлари ҳақидаги билимларни ўргатади; 
- ҳаёт фаолияти хавфсизлигини ўргатиш. Мамлакат фуқаролари, шу 
жумладан ўқувчиларни фавқулодда вазиятларга (табиий офатлар, бахтсиз 
ҳодисалар, фалокатлар, қуролли можаролар ва ҳ.к.) тайёр бўлиш, ўзи ва 
атрофдагиларни ҳимоя қилишга шунингдек, ҳар томонлама ёрдам 
беришликка тайёрлайди; 
- амалий жисмоний тайёргарлик, унинг мақсади ўқувчиларни 
ҳаракатга, фавқулодда вазиятларда ва экстремал шароитларда, шу 
жумладан, жанговар вазиятларда жисмоний тайёрлашдир; 
- ҳарбий хизмат асосларини ўргатиш. Мудофаа соҳасидаги 
давлатнинг ўрни, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва унинг 
тузилмалари, ҳарбий хизмат ва армия тўғрисидаги фикрларни 


18 
шакллантириш шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари ҳақида билимларни ва энг муҳими Ватанни ҳимоя 
қилишдек муқаддас бурчни онгли равишда бажаришга сафарбар этишдир. 
Ушбу турдаги машғулотлар ҳарбий хизматнинг қонуний-ҳуқуқий 
асосларини ўрганишни, жанговар тайёргарлик, тактик ва топографик 
тайёргарликни ўз ичига олади. 
 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling