Каустобиолитлар. Нефть ва газ, кўмир ва ёнувчи сланецлар ҳамда бошқа табиий органик бирикмалар ер пўстида минерал ҳосилаларнинг алоҳида гуруҳини ҳосил қилади. Уларни ёнувчи фойдали қазилмалар ёки каустобиолитлар дейилади (юнонча – «каусто» – ёнувчи, «биос» – ҳаёт, «литос» – тош). Улар бирламчи манба – тирик мавжудотларнинг қолдиғидан иборат бўлган органик моддаларнинг қайта ўзгариши натижасида вужудга келган.
Барча ёнувчи фойдали қазилмалар икки йирик: кўмир ва нефт қаторига бўлинади. Биринчи гуруҳ асосан органик углероддан, иккинчиси эса углеводороддан таркиб топган.
Органик углеродли каустобиолитлар. Органик углеродли каустобиолитларга торф, сапропел, ёнувчи сланецлар ва кўмир киради.
Торф ботқоқликларда ҳосил бўлади. Ботқоқлик ўсимликлари (мох, ўтлар) қуриб, ботқоқликнинг кислородсиз тубига чўкади ва бактериялар ёрдамида парчаланади.
Углеводородли каустобиолитлар. Нефт таркибида углерод (83-87%), водород (12-14%) ва кислород (1,5% гача) бўлиб, уларнинг миқдори кам ўзгаради. Кўмир қаторидаги каустобиолитларда эса компонентларнинг миқдор ўзгариши сезиларли даражада бўлади.
Нефт тўпланишининг геологик шароитлари турли-тумандир. У қумлар, қумтошлар, алевролитлар, оҳактошлар ва бошқа ғовакли ҳамда дарзлашган жинслардаги бўшлиқларда тўпланади (35, 36-расмлар). Одатда бу жинслар денгиз, лагуна-қўлтиқ ва дельта ётқизиқларидир.
35-расм. Нефт қазиб олиш.
|
36- расм. Газ фонтани.
|
Қаттиқ битумлар нефтнинг ўзгарган (оксидланган) маҳсулотлари бўлиб, нефтгазли вилоятларда учрайди. Нефт оксидланишининг биринчи босқичида мальта ва кир, кейинги босқичида эса асфальт ва озокерит ҳосил бўлади.
Келиб чиқиши. Органик углеродли каустобиолитлар ўсимлик қолдиқларининг чириши ва кейинги қайта ўзгариши туфайли ҳосил бўлади. Нефт ва газ ҳам органик моддаларнинг муайян шароитларда қайта ўзгариши туфайли вужудга келади.
Ишлатилиши. Торф маҳаллий ёқилғи ва табиий ўғит сифатида ишлатилади. Кўмир ёқилғи сифатида, метал эритишда, кимё саноатида хом ашё сифатида қўлланилади. Сунъий мум (церезина) тайёрлашда, газламаларга сингдиришда (брезент), медицинада ва б. фойдаланилади. Нефтдан бензин, керосин, солярка ва бошқа кўплаб маҳсулотлар олинади. Ёнувчи газлар ёқилғи сифатида ва турли синтетик материаллар: пластик масса, сунъий толалар ва б. олиш учун ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |