Чўкинди жинслар турли табиий-иқлимий шароитларда қуруқлик юзасида ва сув ҳавзаларининг тубида шаклланади


Чўкинди жинсларнинг минерал таркиби


Download 270.7 Kb.
bet2/11
Sana16.06.2023
Hajmi270.7 Kb.
#1507454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Документ Microsoft Word (9)

Чўкинди жинсларнинг минерал таркиби. Чўкинди жинсларнинг асосий минераллари бўлиб кварц, опал, халцедон, лимонит, гетит, гидрогетит, гематит, гидрогематит, магнетит, псиломелан, пиролюзит, манганит, пирит, марказит, халькопирит, гипс, ангидрит, кальцит, арагонит, доломит, сидерит, анкерит, шамозит, вивианит, глауконит, хлоритлар, гидрослюда, каолинит, монтмориллонит, палигорскит, гидроксилапатит, карбонатапатит, ва органик моддалар ҳисобланади.


5.2.2. Чўкинди жинсларнинг хоссалари

Чўкинди жинсларнинг хоссаларига уларнинг структураси, текстураси ва цементи киради


Чўкинди жинсларнинг структураси. Тоғ жинсларининг структураси уларни ташкил қилган бўлакларнинг ўлчами билан ифодаланади. Масалан: қумтошлар йирик, ўрта ва майда донали; конгломератлар ҳарсангли, йирик, ўрта ва майда ёки аралаш ғўлакли бўлиши мумкин. Тоғ жинсларининг структурси орқали уларни ҳосил қилган жараён тўғрисида фикр юритиш мумкин. Булардан ташқари терриген чўкинди жинсларда структура ҳосил қилувчи бўлаклар, доналар ва зарраларнинг силлиқланганлиги ва сараланганлиги ҳам табиий географик муҳитни тиклашда қимматли маълумотлар беради.
Терриген жинслар учун «структура» тушунчаси уларда синч ҳосил қилувчи бўлакларнинг ўлчами, шакли ва думалоқланишини, юзасининг хусусиятларини, биокимёвий жинслар учун эса кристалл доналар ўлчами ва шаклини ифодалайди.
Бўлакли жинсларда қуйидаги структуралар ажратилади:
- псефитли (дағал бўлакли), бўлаклар диаметрининг ўлчами 1 мм дан катта;
- псаммитли (қумли), доналар ўлчами 1 дан 0,1 мм гача;
- алевритли (чангсимон), зарралар ўлчами 0,1 дан 0,01 мм гача;
- пелитли, заррачалар ўлчами 0,01 мм дан майда.
Биокимёвий жинсларнинг структураси. Кимёвий йўл билан ҳосил бўлган чўкинди жинслар учун ҳам кристаллар ўлчами бўйича структуралар ажратилади. Эритмалардан чўкмага ўтиш, кристалланиш ва қайта кристалланиш орқали вужудга келган кристалларнинг ўлчами нисбатан ўзгарувчан бўлади. Бунда кристаллар ўлчами минералнинг ўз хусусияти, унинг вужудга келиши ва ўсиши шароитлари билан боғлиқ ва, шунинг учун ҳам фавқулодда муҳим ҳисобланади.
Кристаллар дағал кристалли, йирик, ўрта, майда ва жуда майда кристалли ва пелитоморфли структураларга эга бўлади.
Кимёвий йўл билан ҳосил бўлган жинсларда кристаллар кристалланиш тартибига қараб идиоморфли, гипидиоморфли ва ксеноморфли структуралар ажратилади.
Органоген жинсларнинг структураси уларни ҳосил қилувчи органик қолдиқлар бўйича аниқланади. Агар чиғаноқлар бутун сақланган бўлса биоморфли, парчаланган бўлса детритли структураларни вужудга келтиради. Аралаш таркибли чўкинди жинслар учун пелитоморфли структура характерли бўлади.

Download 270.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling