Чўкинди жинслар турли табиий-иқлимий шароитларда қуруқлик юзасида ва сув ҳавзаларининг тубида шаклланади
Аралаш таркибли карбонатли жинслар
Download 270.7 Kb.
|
Документ Microsoft Word (9)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Келиб чиқиши.
- Кремнийли жинслар.
- Келиб чиқиши
Аралаш таркибли карбонатли жинслар. Мергеллар. Мергеллар пелитоморф ёки микрозаррали кальцитдан (баъзан доломитдан) ва гил минералларидан таркиб топган бўлади. Гил минераллари жинсда текис тарқалган бўлади. Мергелларда гилли компонентлар миқдори 40-60% ни ташкил этади. Улар гидрослюда, монтмориллонит, палигорскит ва бошқа гил минералларидан иборат бўлади.
Келиб чиқиши. Карбонатли жинслар аксарият ҳолларда чўкинди ва органоген-чўкинди йўллар билан ҳосил бўлади. Амалий аҳамияти. Карбонатли жинслар халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг қўлланилади. Улар цемент ишлаб чиқаришда муҳим минерал хом ашё ҳамда қурилиш материали ҳисобланади. Доломитлар ва магнезитлардан оловбардош ғиштлар ишлаб чиқарилади. Кремнийли жинслар. Кремнийли жинсларга бутунлай ёки қисман кимёвий ва биоген йўллар билан ҳосил бўлган турли чўкинди ётқизиқлар киради. Улар қатламлар, қатламчалар, конкрециялар, баъзан оқма қобиқлар шаклида ётади. Кремнийли жинсларнинг таснифи уларнинг генезиси ва минерал таркибига асосланган. Генезиси бўйича бутунлай кимёвий (гейзеритлар, кремнийли конкрециялар) ва биоген (диатомитлар, спонголитлар, радиоляритлар) ёки биокимёвий (трепеллар ва опокалар) турларга бўлинади. Булардан кейингилари диагенез ва катагенез жараёнларида организмларнинг сезиларли даражада ўзгарган скелетлари тўпламидан иборат. Бу жараёнларда кремнезём эрийди, кўчириб ётқизилади ва қайта кристалланади. Биокимёвий кремнийли жинсларга яшмалар ҳам киради. Кремнийли жинслар минерал таркиби бўйича опалли, опал-халцедонли, тридимитли, халцедонли, халцедон-кварцли ва кварцли турларга бўлинади. Кремнийли жинсларнинг минераллари: кремнийнинг турли оксидлари ва гирооксидлари – таркибида 30% гача сув бўлган аморф опал, шунингдек халцедон, кварц, кварцин, кристобалит ва бошқалардир. Иккинчи даражали минераллари бўлиб карбонатлар, темир оксидлари ва гидрооксидлари, глауконит, хлоритлар, темир сульфидлари ва терриген қўшимчалар саналади. Хемоген кремнийли жинслар. Гейзеритлар ва кремнийли туфлар, кремнийли конкрециялар, яшмаларнинг анча қисми, фтанитлар ва лидитлар кимёвий йўл билан ҳосил бўлади. Минерал таркиби бўйича опалли, опал-халцедонли, халцедон-кварцли ва кварц-кремнийли конкрециялар ажратилади. Ёш жинсларда кремнийли конкрециялар опал ёки опал-халцедонли, қари жинсларда эса халцедон-кварцли бўлади. Органоген йўл билан ҳосил бўлган кремнийли жинслар. Кремнийли жинслар опалдан, халцедон гуруҳидаги минераллар ва чўкинди кварцдан таркиб топган бўлади. Улар совуқ денгизларда, камроқ кўл ҳавзаларида ўз скелетларида опал тўпловчи диатомли сувўтлари, радиолярийлар, булутлар ва бошқа организмларнинг бевосита иштирокида ҳосил бўлади (32-расм). Бундай жинсларга диатомитлар, радиоляритлар, спонголитлар, трепеллар ва опокалар киради. Келиб чиқиши. Органоген ва хемоген йўллар билан асосан сув ҳавзаларида тўпланади. Иссиқ минерал булоқлар ҳосилалари ҳисобланади. Вулканизм вилоятлардаги гейзерлар ва бошқа булоқлар учун характерли. Download 270.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling