Чўкинди жинслар турли табиий-иқлимий шароитларда қуруқлик юзасида ва сув ҳавзаларининг тубида шаклланади


Download 270.7 Kb.
bet7/11
Sana16.06.2023
Hajmi270.7 Kb.
#1507454
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Документ Microsoft Word (9)

Ишлатилиши. Кремнийли жинслар ҳам фойдали қазилмалар ҳисобланади. Яшма қадим-дан қўлланилиб келинган (вазалар, каминлар, устунлар ва б.). Ҳозирги пайтда яшмалар заргарлик буюм-лари, ҳованчалар, таянч призмалар тайёрлашда ва техник мақсадларда ишлатилади.
Диатомитлар, трепеллар ва опокалар кремнийли цемент, иссиқлик ва шовқинтутувчи материаллар сифатида қўлланилади.
Кремнийли жинслар портландцемент таркибига гидравлик қўшимча сифатида қўшилади. Уларга қўйиладиган асосий талаб бўлиб гидравлик фаоллиги, яъни кремнезёмнинг кальций оксиди билан бирикма ҳосил қилиш хусусияти ҳисобланади.


32- расм. Радиолярийларнинг турлари.
Озиқ-овқат ва нефт саноатларида кремнийли жинсларнинг фильтра-цион ва сўрувчи хосса-ларидан фойдаланилади. Озиқ-овқат ва минерал мойларни, глицеринни, мева шарбатларини ва шакар сиропини тоза-лашда игнасимон шаклдаги диатомитлар катта самара беради.
Кимё саноатида диатомитлар ва трепел-лар ультрамарин ишлаб чиқаришда ишлатилади ҳамда каучук, пласт-масса, бўёқ ва портловчи моддаларга тўлдирувчи сифатида қўшилади.
Кремнийли микро-организмлардан таркиб топган бўшоқ кремнийли жинслар упа-элик саноатида фойдаланилади.


Сульфатли жинслар. Сульфатли жинсларнинг бош вакиллари гипс ва ангидрит ҳисобланади. Улар донали-кристалли структурали, шу номдаги минераллардан таркиб топган ва унча кўп бўлмаган гил, қум, органик моддалар ва б. қўшимчаларга эга мономинерал жинслар ҳисобланади.
Гипс типик кимёвий денгиз чўкиндиси ҳисобланади. Чўкинди жинслар орасида қатламлар ҳосил қилиб ётади, ангидрит, галит, соф олтингугурт билан биргаликда учрайди, ангидритнинг гидратацияси жараёнида ҳосил бўлиши мумкин. Гипс сульфидлар ва соф олтингугурт-нинг нураш зоналарида ҳам шаклланиши мумкин, бунда одатда гил ва бошқа моддалар билан ифлосланган зич ёки бўшоқ масса вужудга келади.
Гипс чуқурликларда (100-200 м) кристаллогидратли сувини йўқотиб ангидритга айланади. Гипснинг битумлар билан ўзаро таъсири туфайли олтингугурт ҳосил бўлади. Олтингугуртнинг баъзи конлари, эҳтимол, шу йўл билан пайдо бўлган.
Ангидрит гипсдан фарқли ўлароқ қаттиқроқ (тирноқ билан тирналмайди) ва оғир.

Download 270.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling