5-Mavzu: Baliqchilik xo’jaligini loyixalashtirish. Uning tarkibi va loyixa namunasini ishlab chiqish
Darsning maqsadi: Baliqchilik xo’jaligini loyixalashtirish. Uning tarkibi va loyixa namunasini ishlab chiqish. Baliqchilik xo’jaligini loyixalashtirishdagi kamchilik va xatoliklarni ko’rib chiqish.
Darsning mazmuni: Baliqchilik xo’jaligini loyixalashtirish. Uning tarkibi va loyixa namunasini ishlab chiqish.
Дарё форели фермасини муваффақиятли ташкил этиш ва унинг самарали
ишлашига доир биринчи талаб мос келадиган жойни танлашдир. Режалашти-
рилаётган ферманинг ёнида яхши сифатли сув етарлича бўлиши лозим. Сув
салқин, тоза ва кислородга бой бўлиши лозим.
Камида бир йил давомида сув манбаидаги сув ҳароратини ўлчашни қатъ-
ий тавсия қиламиз. Сув ҳароратини ҳафта бир марта кундузи ўлчаш ва уни
қайд этиб бориш мумкин. Бошқа бир вариант — туман сув хўжалиги бўли-
ми ёки Гидрометмарказда сув ҳароратининг йиллик динамикаси тўғрисида
маълумотларни олиш. Эҳтимол, уларда сизнинг жойингиз бўйича аниқ маъ-
лумотлар йўқдир, унда сиздан узоқ бўлмаган станциялардан маълумот сўраб
олишингиз мумкин. Айниқса сизнинг ўрнингиздан тепада ва пастдаги иккита
станциядан маълумот олиш сизга холисона тасаввурга эга бўлиш имконини
беради. Йўқ бўлса, сув ҳароратини июль ойида кундузи ўлчанг (июль – август
ойларида сув ҳарорати йиллик энг юқори даражасига етади, деб ишонч би-
лан тахмин қилиш мумкин). Аммо бу ҳолда дарё форелини етиштириш учун
яхши асос (режа) тузиш, яъни оқилона озиқлантириш учун, яхшиси, бутун йил
бўйлаб сув ҳароратини ўлчашингиз мақсадга мувофиқ. Буни қандай қилса бўлади? Энг оддий йўл — сув сифатини тезкор ўлчаш ва до-
имий равишда таҳлил қилиш учун ускуналар сотиб олиш. Гидрокимё лабора-
торияси билан шартнома тузиш мумкин, унда мутахассислар доимий равишда
Do'stlaringiz bilan baham: |