келиб, таҳлил ўтказиб туради. Буни айниқса биринчи йилда қилишни тавсия
қиламиз, кейинчалик балиқчи балиқларнинг ҳаракатларига қараб уларга сув
етар-етмаслигини сеза бошлайди. Кислород етишмаганда балиқлар сув юзаси-
га яқин суза бошлайди, оғзи билан ҳавони ютади, ланж бўлади.
Шуниси яққолки, сув манбаи фермани режалаштирилаётган дарё форели
ҳосилини етиштириш учун етарли миқдорда сув билан таъминлаши лозим.
Айтайлик, ер майдони ва сув манбаи мавжуд деб ҳисобласак ҳамда шу сув
манбаидаги сув миқдори (аниқроғи — сув оқиш тезлиги) маълум бўлса, дарё
форели фермасининг қувватини ҳисоблаб чиқиш мумкин. Сув манбаи ва жой характеридан келиб чиқиб дарё форели кўпайтиришнинг
энг фойдали тизимини танлаш мумкин. Сизда кўл, сув омбори ёки ҳавза бўл-
са, унда катакли кўпайтиришни танлаш мақсадга мувофиқ. Тўрли мато орқали
сувнинг айланиши ҳисобига катакдаги сув сифати яхши бўлади, бу юқори — 70
кг/м 3 гача ҳосилдорликка эришиш имконини беради, лекин ҳақиқатда катак-
ли хўжаликларнинг аксариятида ҳосилдорлик 50 кг/м 3 гача бўлади. Ерингиз
майдони дарё, канал, булоқ (етарли қувватли) оғзида қия бўлса, унда ҳовуз-
ларни танлаш мумкин. Ҳовузларда балиқ маҳсулдорлиги 20 кг/м 3 га етиши
мумкин, лекин 5–10 кг/м 3 ни кўзлаш ҳақиқатга яқинроқ. Лекин ҳавзалар ун-
данда маҳсулдор. Ўзи оқар ҳавзалар мақбул ечим бўлиб, улардаги сув грави-
тация кучлари ҳисобига оқади. Сув ўз-ўзидан оқиши учун, қўшимча аэрация-
ни яратиш шарти билан серияли қилиб қуриш мақсадида ҳавзалар даражаси
орасида камида 0,5 метрлик фарқ бўлиши лозим. Ҳавзаларда маҳсулдорлик
70–75 кг/м 3 гача бўлиши мумкин, лекин, айниқса эндигина бошлаётган ба-
лиқчилар учун 30–40 кг/м 3 ни кўзлаши мумкин. Сизот сувлар, улар чуқур бўлмаса, яхши сув манбаи бўла олади. Бугунги кун-
Do'stlaringiz bilan baham: |