Chorvachilik va veterinariya meditsinasi” kafedrasi. “Baliqlar biologiyasi” fani bo’yicha Amaliy mashg‘ulotlari uchun uslubiy ko‘rsatma Bilim soxasi -800 000- «Qishloq, o‘rmon, baliq xo‘jaligi va vetenariya»


– Mavzu: Forel va osyotr Baliqlaridan sun’iy usulda nasl olish usullari


Download 2.68 Mb.
bet15/25
Sana11.10.2023
Hajmi2.68 Mb.
#1698495
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25
Bog'liq
Baliqlar biologiyasi Тажриба дарслари ЛОТИН

10 – Mavzu: Forel va osyotr Baliqlaridan sun’iy usulda nasl olish usullari
Darsning maqsadi: Forel va osyotr Baliqlaridan sun’iy usulda nasl olish usullari o’rganish.
Dars mazmuni: Forel va osyotr Baliqlaridan sun’iy usulda nasl olish usullari bilan tanishish
Балиқ питомникларининг кўп йиллик тажрибага эга дарё фореличилари она
уюрни 4–6 ёшли оғирлиги 1000–3000 грамм бўлган урғочи балиқлардан ва
3–5 ёшли оғирлиги 600–1800 граммли эркак балиқлардан ҳосил қилишни
хуш кўради. Она уюрда эркак ва урғочи балиқларнинг намунали нисбати 3 : 1
ҳисобланади. Урғочи балиқлар захираси ишлаб чиқарувчиларнинг 50% гача,
эркак балиқлар — 10% гача. Ҳар йили она уюрни 30% га янгилаш, ундан энг
қари ва зот кўрсаткичларига жавоб бермайдиган балиқларни олиб ташлаш
тавсия қилинади.Бўлажак таъмир уюри учун увилдириқни ўтказилаётган уруғ сочиш кампаниясининг биринчи ярмида 4–6 ёшлик энг йирик, ҳосилдорлиги юқори, тана
ўлчамлари мақбул бўлган ва зот белгилари яққол ифодаланган урғочи ба-
лиқлардан олинади. Увилдириқнинг диаметри камида 4,5 мм (уруғлантирил-
маган увилдириқ) бўлиши лозим. Сараланган увилдириқни ёрқин жуфтла-
шиш тусига кирган 3–4 ёшли йирик эркак балиқларнинг сперма аралашмаси
билан уруғлантириш лозим.
Қуйидагилар қулай кўрсаткич ҳисобланади: 1 дона яхши ишлаб чиқарувчини
олиш учун 20–25 та фингерлингер (вазни 25 г бўлган балиқлар) тайёрлаш ло-
зим; бу кичик таъмир уюри бўлади. Кичик таъмир уюри оғирлиги 250 граммга
етганда, 10–12 дона энг соғлом, зот белгилари ёрқин, бўйи яхши бўлган ба-
лиқлар танлаб олинади. Тана оғирлиги 500 граммдан ошгандан 4 дона балиқ
танлаб олинади, бу катта таъмир уюри ҳисобланади.
Таъмир — она уюрини сифатли шакллантиришнинг муҳим шарти алоҳида сув
ҳавзаларида барча ёш тоифасидаги балиқларни парваришлашдир.
Уруғ сочиш кампаниясига она уюрига саралаб олинадиган катта ёш тоифала-
рига мансуб балиқларнинг ёши 3–7 йил, оғирлиги 500 граммдан ортиқ, яхши семирган, мушаклари зич, ёрқин камалакранг, кескин ва кучли ҳаракатларга
эга бўлиши лозим.
Уруғлантирилмаган ҳолатда диаметри 4 мм сариқ-тўқ сариқ бўлган увилди-
риқ берувчи, мутлақ ҳосилдорлиги тананинг 1 кг га 2000 дона увилдириқни
ташкил этувчи урғочи балиқлар сифатли ҳисобланади.
Таъкидлаш жоизки, avvallari дарё форелчилиги хўжаликлари ама-
лиётида уруғ сочиш кампанияси йилнинг маълум мавсумида ўтказилган.
Кейинги йилларда технологияларнинг ривож ланиши билан АҚШ, Канада,
Европанинг ривож ланган мамлакатлари балиқчилик хўжаликларида дарё
форелининг увилдириғи йил давомида олинади. Бизнинг балиқ питомникла-
римиз қандай стратегияни танлаши лозим? Асосан ташкилий-иқтисодий
омилларни ҳисобга олиш лозим: дарё форелининг увилдириғи, личинкала-
ри, човоқлари қачон истеъмолчиларга керак бўлади? Қишда суви тўхтатила-
диган Орол денгизи ҳавзасидаги ирригация каналларида анъанавий усулни
қўллаш мумкин: балиқчилик сув ҳавзаларини баҳорда балиқ кўпайтириш ма-
териали билан тўлдириш. Бу ҳолда, агар балиқ питомники доимий оқар сувга
ёки ЁСТҚга эга бўлса, унда сентябр-октябр ойларида олинган личинкалардан
фойдаланиш мумкин. Агар боқиш хўжаликлари тоғ дарёларида жойлашган
бўлса, унда кўпайтириш материалини мавсумдан қатъий назар олиш мумкин.
Агар боқиш хўжалиги ЁСТҚга эга бўлса ҳам балиқ кўпайтириш материалини
бутун йил давомида кичик партиялар кўринишида олиш мақсадга мувофиқ.
Ҳар бир боқиш хўжалиги учун товар балиқ етиштиришнинг ўзига хос модели-
ни ишлаб чиқиш мумкин. Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда дарё форелчилиги
бирданига товар балиқнинг йил бўйлаб етказиш тизимига ўтгани афзал, де-
мак, питомниклар ҳам бутун йил давомида кичик партиялар билан кўпайти-
риш материалини етказиш технологияларини ўзлаштириши лозим.
Ўз она уюрига эга балиқ питомникларида анъанавий рвишда таъмир ва она
уюрлари тўғри тўртбурчакли, чуқурлиги 1,2–2 м бўлган ҳовузчаларда (май-
дони 200–700 м 2 ) ёки бетон ҳовузчаларда (ерда ковланган ва гидроизоляция
учун бетон билан қопланган) сақланади. Одатда, ҳовузча узунлигининг энига
нисбати 5:1 дан 10:1 гача бўлади.



Download 2.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling