Ctrl+F или ⌘-F
ENVIRONMENTAL ASPECTS OF AGRICULTURAL LAND USE
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
ENVIRONMENTAL ASPECTS OF AGRICULTURAL LAND USE
Annotation The article deals with the fact that arable lands, which are used annually in agricultural production by replanting, are freed from the main crop and in what condition they are used today. Prompt and efficient use of these areas is an important issue for local farms and farmers, and processes such as the systematic implementation of environmental protection measures are envisaged Key words: Ecological aspect, secondary crop, agriculture, crop types, salinity, yield, fertile soils, agrotechnics, local farms, crop rotation, fertility status, ecological condition Кириш. Жаҳонда аҳоли ва халқ хўжалиги тармоқларининг ер ресурсларига бўлган эхтиёжларини таъминлаш мақсадида янги ерларни ўзлаштириш, ўзлаштирилган ерлардан янада интенсив фойдаланиш жараёни кучаймоқда. Бу эса ер фонди табиий-ландшафт таркибининг ўзгариши, биологик хилма-хилликни пасайиши ва унинг ташқи антропоген босим остида қолиб оптимал ҳолатини бузилишига олиб келмоқда. БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш бўйича дастурида “Қуруқлик экосистемаларини муҳофаза қилиш ва тиклаш, улардан оқилона фойдаланиш, ўрмонларни рационал бошқариш, чўлланишга қарши курашиш, ерларнинг деградациясини тўхтатиш ва биологик хилма-хиллик йўқолишининг олдини олиш” бўйича вазифалари белгиланган[1]. Мазкур вазифалар айниқса ер ресурслари миқдори чекланган минтақаларда ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича тадқиқотларни тақозо этади. Мамлакатимиз президенти Ш.Мирзиёев 2017 йилнинг 9 декабрида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқларида соҳани ривожлантириш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан сўз юритар экан - “энг аввало ердан унумли фойдаланиш ва уни талон-тарож қилишнинг олдини олиш, суғориш иншоатларини янгилаш, соҳага кенг кўламда техникаларни жалб этиш, фермер хўжаликларида даромад ҳажмини ошириш” каби бир қатор жиҳатларга эътибор қаратди[1]. Табиатнинг ажралмас бир қисми бўлган ер халқнинг энг асосий ва бебаҳо бойлиги, чинакам умумхалқ мулки ҳисобланади. Бу мамлакатимиз миллий бойлигининг энг муҳим қисми, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни асосий воситаси хисобланади. Ундан унумли, оқилона фойдаланиш масаласи анча мураккаб бўлиб, кўпинча масалага қандай йўналишда қарашга боғлиқдир. Албатта ундан интенсив фойдаланиш, бир йилда бир неча мартда ҳосил олиш яъни такрорий экин экиш иқтисодий жиҳатидан самарали бўлиб кўпроқ фойда олиш, аҳоли фаровонлигини оширишга сабаб бўлади. Бироқ, бу масалага экологик нуқтаи-назаридан ёндашилса тупроқни экологик холатида салбий томонга ўзгариши юз бериши ҳам мумкин [1]. Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling