Ctrl+F или ⌘-F
Page 20 O‘zMU xabarlari
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
- Bu sahifa navigatsiya:
- - Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations).
Page 20
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz GEOLOGIYA 3/1 2022 - 258 - ерларнинг 41,04 фоизигагина ишлов берилди, қолган 476,786 ботмон (1 ботмон- бир гектарга яқин майдон – Н.А.) миқдордаги яроқли ер эса ишловсиз қолди. Бундай ҳолатнинг сабабини тушунтириш қийин»[7, с.8] ). Деҳқончиликнинг маҳаллий шароитини яхши билмаган, ердан фойдаланишда фақатгина кўпроқ ва тезроқ фойда олишни ўйлаган рус агрономи учун тушунарсиз кўринган бу ҳолатнинг сабабини ота-боболарининг кўп асрлик тажрибасига суянган маҳаллий деҳқонлар яхши билганлар. Шунинг учун ҳам А.Ф.Миддендорф Фарғона вилоятидаги обикор деҳқончилик маданияти билан амалий танишиб, унга юксак баҳо беради ва «...биз бу ишни Шарқ халқларидан ўрганишимиз керак», деб ёзади[6]. Қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган ердан фойдаланиш тўғри ва оқилона ташкил этилганда у ишдан чиқмайди, балки экинлар тупрокни бойитади ҳамда шу орқали янги табиий унумдорлик яратилади[2]. Қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришда ҳам оғир қишлоқ хўжалиги машиналарини кўп марта далага чиқариш тупроқ таркиби бузилишига, унинг зичлашувига сабаб бўлмоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида ландшафт турларини қишлоқ хўжалик техникаси босимига нисбатан чидамлилиги даражаси бўйича районлаштириш ўтказишмумкин. Қишлоқ хўжалик техникасини районлаштириш ва уларнинг янги конструкциясини яратишда ландшафтнинг чидамлилик даражаси ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқдир - Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations). Такрорий экин сифатида дуккакли экинлардан (мош, ловия, соя ва маккажўхори) экиш ерларни унумдорлигини оширишда алохида ахамиятга эга. Фойдаланиладиган хайдов ерлар атрофида тутзорларни кенгайтириш, алмашлаб экишни аниқ режали ҳолатда амалга ошириш, ерларни унумдорлик ҳолатига қараб (унумдорлик ҳолати пасайиб бораётган ерларга) дам берилса суғориладиган ерлардан узоқ вақт самарали фойдаланиш имконияти кенгаяди. АДАБИЁТЛАР 1. Ш.Мирзиёев. 2017 йилнинг 9 декабрида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи // Халқ сўзи, 2017 йил 11 декабр. 2. А.У.Сиддиқов, Абдураҳимов С.Б, Мамажонов А. Наманган вилояти экологияси, Тошкент 1996. 3. Ҳ.П.Абулқосимов, А.О.Халимбетов. Қишлоқ хўжалигида ер есурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари, Тошкент “IQTISOD-МOLIYА” 2008. 4. Кравченко В.И. Уплотнение почв машинами. – Алма-Ата : Наука . 1986. - 95с. 5. Переуплотнение пахотных почв: причины, следствия, пути уменьшения. /Под ред. В.А. Ковда. – М.: Наука, 1987. - 215 с. 6. Аҳмадалиев Ю.И. Ер ресурсларидан фойдаланиш геоэкологияси. Т.: “Фан ва технологиялар” нашриёти, 2014. -340 б. 7. Обзор Ферганской области за 1889 г., -Ново-Маргилан: Типография Ферг. Обл.правления.1890г. -С.3-44 8. Рахимбеков Р.У. Донцова З.Н. Ўрта Осиё табиатини географик ўрганиш тарихи. –Т.: Ўқитувчи, 1982. -200 б.
Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling