Ctrl+F или ⌘-F


-Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)


Download 404.34 Kb.
bet24/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

-Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review). Ер ресурсларидан фойдаланишни ривожлантиршни
ҳамда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берувчи жиҳатларини тадқиқ этишга бугунги тадқиқотларда катта эътибор
қаратилмоқда. Бу йўналишда тадқиқот олиб борган хорижлиr олимлардан M.A.Altieri, J.P.Madden, P.F. О.Cоnnell,
O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [3/1]
ISSN 2181-7324
GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 19

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 257 -
C.A.Francis, МДХ олимларидан Б.И.Кочуров В.Г.Крючков, А.М. Носонов, Калуцков В.Н. Ўзбекистонлик олимларидан
А.А.Абдулқосимов, Л.А.Алибеков, С.Б.Аббосов А.Мақсудов, А.А.Рафиқов, Ю.Шадиметов, Т.Джумаев, А.Н.Нигматов,
Б.Камолов, К.Боймирзаев, Ю.И.Аҳмадалиев кабиларнинг изланишларидан мақола мохиятини очиб беришда
фойдаланилди.
- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results). Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳар йили
такрорий экин экиб фойдаланиш учун 1.4 млн гектардан ортиқ ерлар асосий экин ҳосилидан бўшайди. Шу
майдонлардан тезкорлик билан самарали фойланиш махаллий дехқон хўжаликлар ва фермерларнинг олдидиа турган
муҳим масала ҳисобланади. Кузги ғалладан бўшаган ерлардан фойдаланиш натижасида етиштирилган ҳосил
мамлакатимиз ички бозорлари кириб бориши ҳамда аҳолининг шахсий даромадларини оширувчи асосий омиллардан
бўлиб хисобланади.
Худди шундай жараёнлар Наманган вилоятидаги мавжуд қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланишда ҳам
кузатилмоқда[2;3]. Наманган вилоятида бугунги кунда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган жами ерлар 282150
гектарни ташкил қилади, шундан 67231 гектар ерларда деярли ҳар йили такрорий экин экиб фойдаланилади. Бу
кўрсаткичларни туманлар доирасидаги фарқлари жадвалда келтирилган.
Наманган вилояти 2021 йил ҳосили учун ғалладан бўшаган майдонларга экилган такрорий экинлар

Туманлар номи
Жами экин майдони,
га
Шундан, такрорий экин экиш
режаси, га
Жами экин майдонига
нисбатан (фоизда)
1
Косонсой
23624
4970
21
2
Мингбулоқ
37863
8965
23,6
3
Наманган
21439
5170
24,1
4
Норин
15942
4490
28,1
5
Поп
39618
10100
25,4
6
Тўрақўрғон
18980
4880
25,7
7
Уйчи
20990
6345
30,2
8
Учқўрғон
24186
6790
28
9
Чортоқ
19448
3724
19,1
10
Чуст
33319
8690
26
11
Янгиқўрғон
26741
3107
11,6
Вилоят бўйича
282150
67231
23,8
Жадвал Наманган вилояти Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси маълумотлари
асосида тайёрланди.
Жадвалда кўриниб турганидек вилоятдаги қишлоқ хўжалиги ерларининг деярли 1/4 қисмини такрорий экин учун
фойдаланиладиган ерлар ташкил этмоқда. Бу ҳолат ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни ҳамда ерларни
унумдорлик ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширишга чақиради.
Лекин, юқорида такидланганидек бу ҳолатлар маҳаллий аҳоли даромадларини ошириш билан биргаликда
қишлоқ хўжалик ерларини зўриқтириб қўйиши, кейинги йилги асосий хосил миқдориги салбий таъсир этиши ҳам
мумкин. Маълумки, кузги экинлар ҳосили июн-июл ойларида пишиб етилганидан сўнг йиғиштириб олинади, ҳавонинг
қуруқ ва иссиқ бўлиши натижасида, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши давомида ғаллани суғориш ишларини
апрел ойларида тугатилиши билан тупроқ намини қочириб, уни қуритиб юборади, бунинг натижасида такрорий экин
учун бўшаган экин майдонларнинг тупроқлари жуда ҳам қотиб қолиши ҳолатлари кузатилган. Оқибатда такрорий экин
ҳосилини йиғиштириб олингандан кейин тупроқда чиринди миқдорининг камайиб кетиши ва тупроқнинг структура
ҳолатини ёмонланиши уни янада кўпроқ зичлашишига сабаб бўлади.
Такрорий экинларидан бўшаган ерларга анъанавий усулда-(ерни шудгор қилиш ва изидан борона ҳамда мола
бостириш)-ишлов бериш жуда кўп миқдорда ёнилғи-мойлаш махсулотлари сарфини келтириб чиқаради. Бундан
ташқари, экологик жиҳатидан катта тоннали қишлоқ хўжалиги машиналардан такрор-такрор фойдаланиш ерларни
унумдорлик ҳолатини пасайишига, тупроқни зичлашувига олиб келади.
Механизацияни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришдаги аҳамиятини камайтирмаган ҳолда унинг тупроқ экологик
ҳолатига салбий таъсирларини баҳолаш лозим. Бу таъсир, асосан, тупроқ қопламининг зичлашуви билан боғлиқдир [4].
Тупроқнинг зичлашувига нисбатан чидамлилик даражаси икки хил омилга боғлиқлиги аниқланган; улар тупроқнинг
механик таркиби ва намланиш даражасидир.
Қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришда ҳам оғир қишлоқ хўжалиги машиналарини кўп марта далага
чиқариш тупроқ таркиби бузилишига, унинг зичлашувига сабаб бўлмоқда. Бунинг олдини олиш мақсадида ландшафт
турларини қишлоқ хўжалик техникаси босимига нисбатан чидамлилиги даражаси бўйича районлаштириш ўтказиш
мумкин. Қишлоқ хўжалик техникасини районлаштириш ва уларнинг янги конструкциясини яратишда ландшафтнинг
чидамлилик даражаси ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқдир[5]. Будай районлаштиришни Ўзбекистонда жумладан
Фарғона водийсида ўтказиш бўйича дастлабки ишлар амалга оширилган[6].
Бундан ташқари мамлакатимиз халқлари ердан оқилона фойдаланишда тўплаган тажрибаларида ҳам унга бир
икки йил дам беришга алоҳида этибор қаратилган. Фарғона водийсида қадимдан заҳирада ўзлаштириш учун ер ва
керакли миқдорда сув ресурслари ушлаб турилган. Деҳқончилик яйлов чорвачилиги, ҳунармандчилик ва ривожланган
савдогарлик фаолияти билан биргаликда олиб борилган. Қишлоқ хўжалигида ишлатиш мумкин бўлган ерларнинг 40-50
фоизигагина ишлов берилган, қолган ерлар эса алмашлаб экиш тизими бўйича бўз, қўриқ ер сифатида қолдирилган.
Маҳаллий деҳқонлар шу йўл билан тупроқ унумдорлигини бир хилда сақлаб келганлар. Бу ҳақда Наманган вилояти
бўйича 1888 йил учун қилинган ҳисоботда шундай ёзилади: «…ҳисобот йилида маҳаллий аҳоли учун ажратилган яроқли


Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling