Ctrl+F или ⌘-F
Page 36 O‘zMU xabarlari
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz GEOLOGIYA 3/1 2022 - 274 - чуқур ўрганилган. Бироқ, собиқ Иттифоқ даврида бу салбий иллатга етарли аҳамият берилмаган, социалистик тузумли жамиятда жиноятлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади деган, нотўғри қараш мавжуд эди. Бу эса барча фанлар қатори криминологиянинг ҳам сезиларли даражада мафкуравийлаштирилишига олиб келди. Фақат ўтган асрнинг 60- йилларидагина жиноятчиликнинг ўсишини фақат қонун орқали тўхтатишнинг иложи бўлмаганлиги туфайли жиноятчилик сабаблари ўрганишга аҳамият берила бошланди. Натижада, 1963-йилда бутун собиқ Иттифоқ ҳудудида жиноятачилик ва унинг сабабларини ўрганиш ҳамда унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқишга ихтисослашган Бутуниттифоқ институти ташкил этилди. Соҳа бўйича илмий мақола ва монографиялар чоп этилди. Узоқ вақт давомида ўтказилган тадқиқотларда олимлар жиноятчилик даражасини тўғридан-тўғри урбанизация даражасига, миграция жараёнларига, аҳолининг ёш-жинс ва ижтимоий таркиби, аҳоли бандлилига боғлиқлигини исботладилар. XX асрнинг 80-йилларида жиноятчилик географияси бўйича йирик асарлар пайдо бўлди. Бунда жиноятчилик географияси социал географиянинг алоҳида соҳаси сифатида асосланди. Бунда соҳанинг бир неча тадқиқот йўналишлари белгиланди: биринчиси, жиноятчиликнинг ҳудудий тақсимланиш қонуниятлари бўлса, иккинчиси ижтимоий-географик муҳитнинг ушбу қонуниятларнинг шаклланиши ва намоён бўлишига таъсири эди. Ушбу даврда яратилган асарлар ичида энг кўп тилга олингани Габиани А.А ва Гачечилидзе Р.Г. нинг1982 йилда нашр этилган "Жиноятчилик географиясининг айрим масалалари (Грузия ССР материаллари асосида)" монографиясидир. Бу жиноятчилик географиясини янада ривожлантириш бўйича биринчилардан бўлиб амалга оширилган йирик иш эди. Тадқиқот давомида олимлар мураккаб ва кўп қиррали ижтимоий-иқтисодий ҳодиса, жараёнларни жиноятчилик даражасидаги ҳудудий тафовутларнинг асоси эканлигини аниқладилар[2]. Собиқ Иттифоқ парчаланиб кетганидан сўнг, жиноятчилик географияси МДҲнинг алоҳида давлатлари доирасида ривожланишда давом этди. Жумладан, Россияда Бадов А.Д[1], Кулагин А.В[7],Украинада Скабара Р.М[10], Сикач К.Ю [9] каби олимлар томонидан география фанлари бўйича номзодлик ва докторлик ишлари ҳимоя қилинди. Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling