Ctrl+F или ⌘-F
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
- Bu sahifa navigatsiya:
- O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz GEOLOGIYA 3/1 2022
- Тадқиқот методологияси (Research Methodology).
O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI XABARLARI, 2022, [3/1] ISSN 2181-7324 GEOLOGIYA http://science.nuu.uz/uzmu.php Natural sciences
O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz GEOLOGIYA 3/1 2022 - 273 - XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб жиноятчиликнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда содир этилиши механизмининг ички қонуниятларини ўрганиш борасида юзага келган эҳтиёж мустақил криминология фани шаклланишига асос бўлди [5]. Унинг шаклланишига антропологик, ижтимоий-иқтисодий, социологик ва статистик маълумотларнинг кўплиги таъсир кўрсатди. Криминологияда антропологик йўналишини асосчиси француз олими Ф.Галл ҳисобланади. Олим жиноят содир этганларни уч тоифага ажратиб, у жиноятчиларнинг биологик таснифига асос солди. Антропологик йўналишнинг йирик вакили италиялик Чезаре Ломбросо - қамоқхона шифокори, суд тиббиёти профессори. У маҳбусларни кенг миқёсли тадқиқ қилиш асосида кўплаб хулосалар чиқарди. Шунингдек, жиноятчиларни тўрт турини аниқлади: қотил, ўғри, зўравон ва фирибгар. Ўз асарларида атроф-муҳит ва ижтимоий омилларининг жиноятчиликка таъсирини кўриб чиқди. Тадқиқот методологияси (Research Methodology). Социал географиянинг кўпгина тармоқлари каби жиноятчилик географиясининг ҳам асосий тушунча ва қонуниятлари чет елда пайдо бўлган. Биринчи криминал- географик тадқиқотлар 1833-1835 йилларда бельгиялик социолог А.Кетле томонидан 1833-35 йилларда олиб борилган. Олим тадқиқотларида баъзи ижтимоий-демографик ҳодисалар (туғилиш, ўлим даражаси, жиноятчилик ва бошқалар) маълум қонуниятларга бўйсунишини аниқлаган. Математик усуллардан кенг фойдаланиб, 1825-1833 йил оралиғида Францияда тўпланган жиноятчилик статистикасини таҳлил қилган. Франциянинг жиноятчилик харитасини тузиб, мамлакатнинг турли минтақаларидаги жиноятчилик даражасидаги фарқларни аҳоли зичлиги, аҳолининг турмуш даражаси ва маълумотлик даражаси ўртасидаги тафовутлар билан изоҳлади. А.Кетле асарларида аҳолининг ёши, касби, ижтимоий келиб чиқиши, жойнинг иқтисодий ва иқлимий шароити, шунингдек, айрим жиноятлар қайд этилган йил фасллари тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олади. А. Кетле ва унинг издошлари томонидан тузилган асосий хулоса шундан иборат бўлдики, жамиятда содир этиладиган жиноятлар маълум қонуниятларга мувофиқ ривожланиб борадиган ҳодисадир. Жиноятларнинг ривожланиш қонуниятларини, уларнинг сонини кўпайиши ёки камайишига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш - жамиятнинг ижобий ўзгаришларга эришиши учун муҳим саналади. А.Кетле билан бир даврда яшаган, Париждаги апелляция судининг адвокати, олим Андре Мишел Герри жиноятчиликда ҳудудий-статистик текширишлар олиб борди, 1827 йилда биринчи жиноий-географик солномани тузди. 1833 йилда олим "Францияда ахлоқий статистика" номли асарини нашр этди. Унинг фикрича, жиноий фаолиятнинг энг юқори чўққиси 25-30 ёш гуруҳларига тўғри келади. Унинг тадқиқотларида қашшоқлик хукм сураётган жойларда жиноятчилик даражаси юқори бўлмаган. Шунинг учун А.М.Герри жиноятчилик ва қашшоқлик ўртасидаги боғлиқлик тасдиқланмаган деган хулосага келади. У ҳар бир жамоат бирлашмасида маълум бир жиноятчиликка мойил шахслар борлигини таькидлаган. 2009-йилда Россияда жиноятчилик географияси бўйича йирик тадқиқот олиб борган профессор А.Бадовнинг таъкидлашича, А.Кетле ва А.М.Герри айнан биринчи бўлиб жиноятчилик географияси бўйича тадқиқотлар олиб борган[1]. Жиноятчилик географиясини шаклланишида америкалик олимлар Э.Бургес, К.Шоу ва Г.Маккай томонидан ХХ асрнинг 20-30 йилларида амалга оширилган тадқиқотларни қайд этмай ўтишнинг иложи йўқ. Олимларга машхурлик олиб келган тадқиқотлари Чикаго аҳолисининг турмуш тарзи ва шаҳар экологиясининг жиноятчиликка таъсирини ўрганиш билан боғлиқ эди. Дархақиқат, ўша вақтларда Чикаго АҚШнинг "жиноятчилик пойтахти"га айланган, унда кўплаб ганстер [13] тўдалари фаолият юритган. Тадқиқот натижалари ўлароқ олимлар “шаҳарнинг концентрик зоналари модели” назариясини яратди. Бунда улар Чикагонинг шаҳар функцияси, аҳолисининг таркиби, турмуш тарзи, ижтимоий муаммолар (ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, болалар ўлими) билан боғлиқ ҳолатларни ҳисобга олади. Модел 5та концентрик зонадан иборат эди: бизнес маркази, саноат райони, саноат райони билан ишчилар райони орасидаги оралиқ ҳудуд, ишчилар райони, асосий турар-жой ҳудуди. Тадқиқотлар натижасида бизнес ва саноат райони ҳамда саноат райони билан ишчилар райони орасидаги оралиқ ҳудуд энг криминоген вазияти оғир ҳудуд эканлиги аниқланади. Бундай ҳолат ривожланаётган саноат, турар-жой қурилиши билан изоҳланади. Ушбу ҳудудда инсонлар яшашига экологик (ҳаво ифлосланиши, шовқин) ва ижтимоий муаммолар таъсир кўрсатиши, бой қатламнинг бошқа ҳудудларга кўчиб ўтиши кузатилган. Шунинг учун, бу ҳудудда паст малакали, камбағал муҳожирлар сони кўпчиликни ташкил этган, улар орасида уюшган тўдалар сони анчагина бўлган. Кейинчалик, Балтимор шаҳрида ўтказилган тадқиқотлар Чикагодаги баьзи хулосаларни тасдиқламаган бўлсада, тадқиқотлар миқёсининг алоҳида шаҳарлар даражасидан йирик минтақалар ва умуман давлатлар даражасигача кўтарилиши жиноятчиликда ҳудудий тадқиқотларнинг ривожланишига олиб келди. 1967 йилда америкалик криминолог Ж.Уилкс жиноятчиликнинг ҳудудий тадқиқот йўналишлари қаторида “жиноятчилик экологияси”ни алоҳида ажратиб кўрсатди ва уни асослаб беришга ҳаракат қилди. Унинг фикрича, ушбу йўналиш атроф-муҳит ва унинг таркибий қисмлари (иқлим, ландшафт, ўсимлик, ҳайвонот дунёси) ҳамда шаҳар экологиясини инсоннинг жиноий хатти-ҳаракатига ўзаро таъсирини тадқиқ қилишдан иборат эди[3]. Дарҳақиқат, инсон маълум бир маконда яшайдиган онгли мавжудот бўлиб, доимо табиий ва ижтимоий муҳит билан ўзаро муносабатда бўлади. Бу эса, ўз навбатида инсоннинг хулқ-атвори ва ҳатти-ҳаракатларига таъсир қилади, уни ўзгартиради, ривожлантиради ёки аксинча. 1968 йилда К.Геролд "жиноятчилик топографияси" атамасини фанга киритди[11]. Олим жиноятчилик топографияси бино-иншоот, квартира, дўкон, касалхона, меҳмонхоналарда содир бўлиши мумкин бўлган ёки содир бўлган жиноятлар манзарасини таҳлил қилишга қаратилган тадқиқот йўналиши, деб тушунтиради. У биринчилардан бўлиб муҳандислик, транспорт, рекреация, ландшафтлар географияси билан жамият ва инсон хатти-ҳаракатларини ўзаро таъсирига эътибор қаратди. Кейинчалик жиноятчилик географияси, экологияси ва топографияси масалалари билан Т.Моррис, Г.Фелис, Р.Уайт, К.Шмид, С.Лауте, Б.Лендер, С.Квинсли ва бошқа чет эл олимлари шуғулландилар[12]. XX асрнинг 70 йилларидан бошлаб тадқиқотчилар асосан йирик шаҳарларда жиноятчиликнинг аниқ манзараларини таҳлил қилишга эътибор қаратдилар. Бу даврда Р.Кларк каби машҳур криминологлар турли географик ва ижтимоий-иқтисодий омилларни жиноятга таъсири ҳақида ёзганлар. Шу даврларда географияда жиноятчиликни ўрганишнинг асосий ёндашувлари шаклланди. Юқоридаги таҳлиллар шуни кўрсатдики, кўпгина ривожланган мамлакатлар, жумладан АҚШ, Германия, Франция, Италия каби давлатларида жиноятчиликнинг сабаблари ва бу салбий жараённинг олдини олиш масалалари
Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling