Ctrl+F или ⌘-F


Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)


Download 404.34 Kb.
bet49/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results). Юқорида жиноятчиликни хориж давлатларида ҳудудий ўрганилиш
тарихини таҳлили шуни кўрсатадики, бу муаммони билан дастлаб криминологлар ва камроқ даражада географлар
шуғулланишган.
Шунинг учун ушбу фан мавзусининг дастлабки йирик асарлари географларга эмас, балки хорижий
криминология вакилларига тегишлидир. Бу ҳолат жиноятчилик географиясининг тадқиқот йўналиши сифатидаги
имкониятларини сезиларли даражада камайтириб юборган ва унинг ривожланишини маълум даражада секинлаштирган.
Хусусан, криминологлар томонидан ёзилган жиноятчилик географиясига оид асарларнинг аксарияти статистик
маълумотларнинг математик таҳлилига асосланган, уларда жиноятчиликнинг географик омиллари аниқланмаган,
мазмунли географик талқин ва картографик асослар мавжуд эмас. Криминологлар асарларида криминологик ёндашув
моҳиятан ижтимоий-географик ёндашувдан устунлик қилади. Шунга қарамай, ҳозирги кунга қадар жиноятчилик
географиясининг шаклланиши ва ривожланишида криминологлар катта из қолдирган. Шунингдек, социологларнинг ҳам
хизматини таъкидлаб ўтиш жоиз. Шунинг учун жиноятчиликни ўрганишда бир неча йўналишлар вужудга келган (1-
расм).
1-расм. Жиноятчиликни ўрганишда вужудга келган йўналишлар ва уларнинг намоёндалари
(Чизма муаллифлар томонидан тузилган)
Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations). Жиноятчилик географиясининг шаклланиши,
тушунчанинг пайдо бўлиши ва унинг асосланишини хисобга олиб, ўз тадқиқотимизда уни уч босқичга ажратишни
мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз:
- биринчи босқич (1833-1920): Бу босқичда биринчи марта жиноятчиликни тизимли ўрганиш ва нисбатан
мустақил илмий йўналиш сифатида жиноятчилик географиясини шакллантиришга уриниш бўлгани билан
характерлидир;
- иккинчи босқич (1920-1960): жиноятчилик географиясини криминология ва география чегарасида жойлашган
мустақил тадқиқот йўналиши сифатида олимлар томонидан таъкидланиши.


Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling