Ctrl+F или ⌘-F
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
Ключевые слова: аэрофототриангуляция, цифровой ортофотоплан, цифровая модель рельефа, геодезические
ориентиры, фото схема, АЭС, трансформация. АТОМ ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯЛАРИ ҚУРИЛИШИНИ ЛОЙИҲАЛАШДА ФОТОГРАММЕТРИК ҲАМДА ТОПОГЕОДЕЗИК СЪЁМКАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДЛАРИ Аннотация Янги Ўзбекистон шароитида турли қурилиш ишларини жадал ривожлантиришда аэрофотосъёмка материалларидан фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади. Шу нуқтаи-назардан Атом электр станциялари қурилишида ҳам масофадан зондлаш материалларидан (МЗМ) фойдаланиш ва тез суръатларда лойиҳалаш учун фотограмметрик маҳсулотлар тайёрлаш, аэрофототриангуляция, рақамли ортофотопланни тузиш, рельефнинг рақамли моделини яратиш ишлаб чиқариш соҳасининг технологик занжирига инновацияон технологияларни қўшиш пиравардида юқори аниқликка эришишга замин яратади. Калит сўзлар: аэрофототриангуляция, рақамли ортофотоплан, рельефнинг рақамли модели, геодезик таянч пнклари, фотосхема, АЭС, транформация. Кириш. Замонамизнинг ўзига хос белгиларидан бирига айланган рақамли технологиялар инсон фаолиятининг турли соҳаларига тобора чуқур кириб бормоқда. 2000-чи йилдан бошлаб рақамли аэросъёмка тизимлари амалий фотограметрияда тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Ўтган 100 йилда асосан аэрофотокамералар ҳақида сўз юритилган бўлса, эндиликда амалий жиҳатдан автоматлаштирилган режимда фотограмметрик ишларнинг асосий комплексини бажаришга - битта суратни олишдан то ортофотоплан яратишгача бўлган жараённи қамраб олган ҳамда аэросъёмка фотограмметрик тизимлар билан ишлашга тўғри келябди [1]. Бунга мисол сифатида учувчисиз учиш аппаратларини келтириш лозим. Янги техника ва технологиялар ёрдамида олинган суратлардан фойдаланиш далзарб масалалардан ҳисобланади. Ҳозирги вақтда топографик план ва карталарни яратишда бундай маълумотлардан кенг фойдаланилади. Ушбу маълмотлардан фойдаланиб рельефни визуаллаштириш ҳамда жойнинг уч ўлчамли моделларини яратишда энг самарали усуллардан ҳисобланади. Юқорида келтирилган техника ва технологиялардан Ўзбекистонда 2016 йилдан буён кўплаб топографик- геодезик ишларни амалга оширишда тегишли ташкилотлар томонидан майдони катта бўлмаган ҳудудларни ўрганишда бундай учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиб келинган бўлса, айни вақтда катта майдонли ҳудудларнинг топографик карта ва планларини тузишда ушбу технологиядан кенг фойдаланмоқдалар. Бунга мисол қилиб “ЎЗГАШКЛИТИ” ДУКда 1:2 000, 1:5 000, 1:10 000 масштабларда топографик планларни тузиш учун Geoscan 201 учувчисиз учиш аппаратидан фойдаланилайтганини келтириш зарур. Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling