Ctrl+F или ⌘-F


Download 404.34 Kb.
bet53/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

O‘ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [3/1]
ISSN 2181-7324
GEOLOGIYA
http://science.nuu.uz/uzmu.php
Natural sciences

Page 39

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 277 -
Geoscan учувчисиз учиш аппарати аэрофотосъёмка жараёнида фойдаланиш учун қулайлиги ҳамда ихчамлиги
билан ажралиб туради. Ушбу аппаратнинг тузилиши қуйидагича:
фотокамераси бўлган йиғиладиган планер;
ишга тушириш қурилмаси;
зарядлаш қурилмаси;
бошқарув терминали;
маълумотларни қабул қилиш ва узатиш қурилмаси.
Ушбу қурилма комплекс хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлиб, бир киши томонидан амалга оширилади [4].
Учувчисиз аппарат Geoscan 201 самолёт типига мансуб бўлиб, уни учириш катапулта ёрдамида бажарилади (1а-расм),
қўндириш эса парашют ёрдамида амалга оширилади (1б-расм).
а)
б)
1-расм. Geoscan 201 учувчисиз учиш аппаратини катапултадан учириш ва парашют билан қўндириш
Асосий қисм. Учувчисиз учиш аппаратларидан бажарилган аэрофотосъёмка "катта самолётлар" дан бажарилган
съёмкадан тамойил жиҳатдан фарқ қилмайди, аммо у маълум хусусиятларга эга [3]. Учувчисиз учиш аппаратларининг
парвози одатда 300-1500 м баландликда 70-110 км/соат (20-30 м/с) крейсер тезлик билан амалга оширилди.
Ушбу қурилмадан олинган материалларни рақамли қайта ишлашда дастлаб Agisoft Metashape дастурий таъминот
мажмуасидан фойдаланилди. Тўлиқ технологик жараён Ўзбекистондаги топографик ва геодезик корхонасидаги
Photomod рақамли фотограмметрик станциясида амалга оширилди.
Ушбу мақолада асосий эътибор “Атом электр станцияси” қурилишида Масофадан зондлаш материалларидан
(МЗМ) фойдаланган холда амалга оширилди. “Атом электр станцияси” қурилишида дастлаб қурилиш режалаштирилган
ҳудуд 30 км радиусда визуал ўрганилиб чиқилди. Сўнгра аэрофотосъёмкани амалга оширишда Geoscan 201 қурилмаси
ёрдамида RX Sony рақамли камераси билан 1:10 000 масштабдаги топографик планларни тузиш мақсадида аэросуратлар
олинди. Олинган суратлар ёрдамида жойнинг фотосхемасини тузиш ишлари амалга оширилди. Бунда 600 метр
баландликдан олинган суратлар ўзаро 70% бўйламасига ҳамда 50% кўндаланг қопланиши натижасида амалга оширилди.
Ушбу тадқиқотда дала съёмка ишларини амалга оширишда 8 та ҳудудга бўлиб олинди ва амалга оширилди 3-
расм. Сёмка ишлари жами 89 та маршрут бўйича бажарилди. Олинган натижаларни қайта ишлашда Agisoft Metashape
дастурий таъминот комплексидан фойдаланилди. Натижада бош нуқталар ёрдамида суратлар боғланиб жойнинг
фотосхемаси тузилди 3,4-расмлар.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling