Ctrl+F или ⌘-F


-расм. Аэропарвоз схемаси ва съёмка ҳудудининг тасвири


Download 404.34 Kb.
bet54/120
Sana15.02.2023
Hajmi404.34 Kb.
#1201707
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   120
Bog'liq
Вестник НУУз

3-расм. Аэропарвоз схемаси ва съёмка ҳудудининг тасвири
4-расм. Аэромаршрутлар тасвиридан фрагмент

Page 40

O‘zMU xabarlari
Вестник НУУз
ACTA NUUz
GEOLOGIYA 3/1 2022
- 278 -
Тахлил натижалари. Олиб борилган изланишлардан маълум бўлдики, яратилган фотосхемани транформация
яъни фазовий боғлашда геодезик ўлчаш натижасида олинган маълумотлар билан ўзаро комбинациялашган метод
асосида ортофотопланни тузиш орқали юқори аниқликка эришилди. Бунда аэрофотосуратларни жойга боғлаш текислик
ва баландлик дала таянч нуқталари орқали амалга оширилди. Ушбу трансформацияни амалга оширишда таянч нуқталар
қўзғалмас аниқ контурлардан фойдаланилган ва сунъий йўлдош приёмникларини қўллаб уларнинг координаталари
аниқланди. Таянч нуқталарларни аниқлаш (SN5242498595, 5243499034, 4827155394) RTK режимида радиаль усул
билан, жойда тузатиш методи билан, қуйидаги параметрлар бўйича амалга оширилган:
ўлчашларнинг давомийлиги 15 дақиқадан кам эмас;
сунъий йўлдошлар сони 20 тадан кам эмас;
йўлдошларнинг минимал баландлик бурчаги 15 градус.
DOP кўрсаткичи иккитадан кўп бўлмаган.
Координаталарни тенглаштириш Magnetools дастурий таъминотида амалга оширилди. Иш объектида 88 та
геодезик пунктлар аниқланиб, улар ҳам геодезик асосни яратишда қўлланилган. Agisoft Metashape дастурий таъминот
мажмуаси ёрдамида олинган “Атом электра станция” қурилиши объектининг ортофотопланидан фрагменти кўрсатилди
5-расм.
5-расм. “Атом электра станция” объектида ортофотопланнинг фрагменти
Яратилган ортофотоплан материаллари асосида AvtoCAD дастурий таъминотидан фойдаланилган ҳолда
ҳудуднинг рақамли топографик планлари тузилди. Топографик планлар, ортофотопланларни яратишда ва умуман
картографик ишлаб чиқаришда рақамли технологиялардан фойдаланиш, аэрофотосъёмка жараёнидан тортиб, бутун
технологик жараённи деярли уч бараварга камайтиради.
Бугунги кунда рақамли фотограмметрик усулдан фойдаланган ҳолда топографик маҳсулотларни яратиш энг
долзарб ва илғор усул ҳисобланади. Чунки, рақамли технологиялардан фойдаланиш маҳсулот ишлаб чиқариш
жараёнларни автоматлаштириш, маҳсулотнинг сифатини ошириш, маълумотларнинг юқори даражадаги ишончлилиги ва
объективлигини таъминлаш имкониятини беради.

Download 404.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   120




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling