Ctrl+F или ⌘-F
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review).
Ключевые слова: преступность, криминальная география, экология и топография, геокриминогенная обстановка,
региональный анализ преступности ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ГЕОГРАФИК ЖИХАТДАН ЎРГАНИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ Аннотация Жиноятчиликни ўрганиш социал географиянинг замонавий тадқиқот йўналишларидан бири: жиноятчилик географиясининг олдидаги асосий вазифалардандир. Бу муаммони билан дастлаб криминологлар ва камроқ даражада географлар шуғулланишган. Шунинг учун ушбу фан мавзусининг дастлабки йирик асарлари географларга эмас, балки хорижий криминология вакилларига тегишлидир. Ушбу мақолада жиноятчиликни географик жиҳатдан ўрганишни хориж тажрибаси таҳлил қилинган. Илмий йўналишлари ўрганилиб, даврлаштириш масалалари кўриб чиқилган. Калит сўзлар: жиноят, жиноятчилик географияси, экологияси ва топографияси, геокриминоген вазият, жиноятчиликнинг ҳудудий таҳлили. Кириш. Жиноятлар қадим замонлардан бери жамият ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ ҳолда шаклланган. Жуда қадим замонларданоқ инсониятни «нима учун одамлар жиноят содир қилади?» деган масала ўйлантириб келган. Жиноятчилик жамиятдаги ижтимоий хавфли иллат бўлиб, ҳеч бир жамият бу билан келиша олмаган. Бундай иллатлар соғлом турмуш тарзи ва жамият фаровонлигига мутлақо зиддир. Инсонларнинг тинч яшаши, дам олиши, меҳнат қилиши бир сўз билан айтганда, соғлом ижтимоий муҳитни яратиш мамлакатимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 18-февралдаги «Жамиятда ижтимоий ва маънавий муҳитни яхшилаш, келгусида қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сонли фармонининг имзоланиши ҳам айнан шу мақсадни кўзлаган. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review). Жиноятчилик кўплаб омиллар таъсирида ривожланиши оқибатида жамият узоқ вақт озор чеккан, хатто таназзулга юз тутган. Жиноятчилик ва унга таъсир қилувчи омиллар аллақачон қадимги файласуфларнинг диққат марказида бўлган. Хусусан, Платон жиноятларнинг сабаблари ва унга ундовчи ҳолатларни таҳлил қилади ҳамда жиноятчиликнинг олдини олувчи омил сифатида “ижтимоий трансформация” ғоясини ишлаб чиққан. Аристотел ўз асарларида барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигига алоҳида аҳамият берган. Қадимги Юнонистоннинг буюк мутафаккирлари томонидан бошланган ғоялар Қадимги Римда ўз давомини топди. Хусусан, Цицерон ва Сенека каби рим файласуфлари жиноятларни келиб чиқиш сабаблари ва ҳуқуқбузарликларни тавсифлаган [9]. XV-XVII асрларда Европада Т.Морнинг “Утопия”, Ш.Монтескюнинг “Қонунлар руҳи” ҳамда Ф.Бекон асарларида жиноятчиликни ўрганиш ва ундан халос бўлиш ҳақида фикрлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Д.Дидро, К.Хелветиус, П.Холбах, М.Волтер ва бошқа файласуфлар жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга қарши кураш чоралари тўғрисида ёзган ва жиноятчиликни олдини олиш зарурлигини таъкидлаган[6]. И.Кант, И.Бентҳам, П.Фейербах, Ч.Бекария ва уларнинг издошлари асарларида криминологиянинг классик йўналиши шаклланди. Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling