Ctrl+F или ⌘-F
Download 404.34 Kb.
|
Вестник НУУз
- Bu sahifa navigatsiya:
- -Мавзуга оид адабиётларнинг тахлили (Literature review).
Калит сўзлар: геодинамик жараён, мантия, субдукция, индентор, сейсмик энергия, слэб.
Кириш. Қадим-қадимдан инсоният курраи заминимизнинг у ёки бу жойларида содир бўладиган табиий офатлардан жабрланиб келган. Жабрланиш моддий, маънавий ва бир қанча инсонларнинг қурбон бўлиши билан ифодаланади. Бу офатлар ичида кўлами, вахимаси ва келтирадиган зарари жихатидан зилзилалар алоҳида ўрин тутади. Ушбу мақола сейсмология илмига янги кириб келаётган ёш мутахассисларга, долзарб муаммони чуқур илдизларини излаётган забардаст олимларга ҳамда одамларни зилзила офатидан ўз вақтида огоҳ этувчи соҳа аҳлига мўлжалланган бўлиб, уларни янги ечимлар томон етаклашига умид билдирамиз. Зеро, бу мақолада айтилган фикрларнинг кўпчилиги “Сейсмология муаммолари”ва бошқа нашрлар илгари рус тилида чоп этилган. [1-3]. -Мавзуга оид адабиётларнинг тахлили (Literature review). Зилзилалар бундан бир неча миллиард йиллар илгари Ер сайёрасининг ташқи қобиғи (литосфера) совиб, қотиб бориши ва суюқ - плазма хусусиятга эга бўлган унинг ички қисмларини (мантия ва ядро) Ер ўқи атрофида фарқли айланишидан хосил бўла бошлаган. Бу жараёнлар литосферик плиталарни миллион йиллар давомида ҳаракатлантириб, бир бири билан тўқнаштириб (коллизия) ёки бирини остига иккинчисини киргазиб (субдукция), табиий офатларнинг каттаси бўлмиш тектоник зилзилаларни келтириб чиқарган. Бу геодинамик жараёнлар ҳозир ҳам давом этмоқда[1-5]. Тақдир тақазоси билан биз яшайдиган Марказий Осиё ҳудуди ҳам ана шундай учта литосферик плиталар – яъни, улкан Евроосиё ва нисбатан кичикроқ Ҳиндистон ҳамда Арабистон литосферик плиталарининг бир бири билан тўқнашган худудида жойлашган. Евроосиё плитаси нисбатан турғун, бир оз жануб томон ҳаракатланаётган бўлса, Арабистон плитаси шимоли-шарқ ва Ҳиндистон литосферик плитаси шимол, шимоли - шарқ йўналишида ҳаракатланмоқда [3-5]. Расм 1. Ҳиндистон литосферик плитасининг вақт бирлиги ичида ҳаракатланиш схемаси .(В.И.Уломов бўйича) Download 404.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling