Дала тажрибаларини ўтказиш услублари
Download 2.39 Mb.
|
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)
Ьсгона ўгларни санаш. Кузги шудгор чукурлиги ёки технологияси, бу талбир бажариладиган қуроллар, эрта баҳорги ва экиш олдидан тупроқни тайёрлаш усуллари, қуроллари ва сони, культитвация чуқурлигини ўрганиш, культивация ишчи органлари самарадорлиги, улар сонини аниқлаш ишлари бегона ўтларни ҳисобга олиш билан бирга олиб борилиши керак. Бегона ўгларни тупроққа ишлов бериш бўйича утказиладиган тажрибаларда ҳисобга олиш улар сонини камайтарувчи ёки кўпайтирувчи чоралар ишлаб чиқиш имкокини беради
4.1-жадвал 60 см.ли эгат оралигада культивация чуҳурлипши ўлчаш натихалари
Бегона ўглар ҳар бир вариантда қуйидаги муддатларда ҳисобга олинади: эрта баҳорги тирмалашгача, далага экиш олдидан ишлов беришгача, ҳар бир культивациядан аввал ва пахта теримидан олдин. Бегона ўтлар ҳолатини кузатиш учун доимий ёки муваққат майдончалар белгиланади. Баъзида бу майдончаларда ўтларнинг ҳуруқ вазнини аниқлаш зарур бўлади. Майдончалар юзаси 1-2 м2 ва ундан каттароқ бўлиши керак. Улар бўлакнинг ҳисобли қисмидан, бир текисликдаги 5 ёки 10 жойдан танланади. Эгат ораларига ишлов бериш бошлангунча бегона ўтлар барча майдончаларда, култивациядан кейин ғўзанинг ҳар бир қаторидаги ҳимоя йулакчаларида ҳисобш олинади. Ҳар бир кузатув майдончаси ғузанинг икки қаторини қамраб олиши даркор Бегона ўтларни ҳисоблашда қуйидаги турларга ажратилади: бир йиллик ва куп йиллик, иддизпояли, илдиз туганакли Вариантлар орасидаги фарқни аниқлаш учун ўтлар саналибгина қолмай, уларнинг баландлиги ҳам улчанади, эҳтиёткорлик билан юлиб олиниб, қуруқ вазнини ўлчаш учун қуритилади. ЧИГИТНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА ЭКИШ УСУЛЛАРИ БЎЙИЧА ТАЖРИБАЛАРНИ ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ Бўлаклар ўлчами ва уларни жойлаштириш. Чигитни экиш оддидан тайёрлаш усуллари, унинг сцфатини қиёсий ўрганиш, шунингдск, сеялкада экиш технологияси ва экиш чуқурлигини ўрганиш бўйича тажрибалар учун 4 эгатли бўлак етарли, Б> тажрибада вариантлар кўплиги ва уларнинг баъзилари учун чигит миқдори чекланганлиги билан иэоқланади. Тажрибада зарур туп қапинлигини таъминлайдитан бир текис тўлиқ ниқоллар олинса, ҳимоя эгатлари қоддирилмайди. Баъзида кўчат қалинлиги мўлжалдагидан 25% кам бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда фснологик кузатувлар ва ҳосил ҳисоби ёнма-ён жойлашган эгатларнинг ўртадагисида олиб борилади, чекка эгатлар ҳимояга қолдирилади Ниҳол олишга турли омилларнинг таъсири ўрганиладиган махсус тажрибапарда бир эгатли вариантлар қўйипиб, сеялканинг ҳар бир сошниги билан алоҳида вариантлар экилади. Тўрт эгатли вариантлар такрорланиши 4 марта, бир қаторлиники эса, 8 марта. Экиш олдидан маркёрлаб ва вариантлар бўлиб қўйилган дапада ўткаэилади. Олдиндан маркёрланмаган тскис далага махсус тажрибалар вариантларга таққосланадиган (назорат) вариант билан жуфтлаб жойлаштирилади. Бунда ҳар бир вариант 2 та сошник билан экилэди ва вариантлар қаторли бўлади. Чигит қўлда эқилганда ҳам вариант 4 эгатдан кам бўлмаслиги, 200 уяли (50 уядан 4 қатор), такрорланиши 4 марта бўлиши шарт. Ниҳолларни санаш. Экиш олдидан сеялканинг чигит ташлаш имконияти ҳисобга олинади. Бунинг учун сеялка тупроқли йўлда 8-10 м юргизилади. Ҳар қатордан 25 уя -4 қаторда жами 100 та уя олинади ва ҳар бир уядаги чигит сони алоҳида саналади. Ҳар бир уядаги чигит, ҳар уядаги ўртача чигит, ҳисоб қаторларидаги жами чигит ва бир гектардаги чигит сони ҳисобланади. Пайдо бўлган ниҳоллар уялар ва ҳисоб бўлакчалари бўйича саналади. Уялар бўйича ҳисоблаш учун ниҳоллар пайдо бўлишидан аввал ҳар бир вариантнинг 2 жойидан, даланинг-варйантнинг юқорисидан, ўрта ва пастки қисмидан бир хкл масофа қолдирилиб, майдонча ажратилади. Ҳар вариантда 200 уя бўйича ҳисоб ўтказилади, яъни 4 эгатли вариантда ҳар бир майдончада бир эгатда 25 та, бир эгатли вариантда 200 та уя бўлиши таъминланиши керак. Ҳар бир уядаги ниҳоллар алоҳида саналади.
Ннҳоллар ҳисоби шунингдек, гсктардаги эгатлар узунлигининг 1/2000 қисминн ташкил этувчи булакчаларда ҳам олиб берилади (60 см. ли эгатда - 8,3 м, 90 смлнда - 5,5 м.). Барча бўлакчаларда ниҳоллар ҳисоб қаторларида булак саналади.
Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling