Дала тажрибаларини ўтказиш услублари
Download 2.39 Mb.
|
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)
Мстсоралогик омияларнииг заҳоб сатҳи тартибига таъсири йиллик ҳаво ҳарорати, ёғингарчилик, ҳавонинг нисбий намлиги бўйича маълумотларни, ҳар куни олиб борилган захоб сатҳи ҳақидаги далилларни ўзаро солиштириш йўли билан белгиланади. Кузатувлар бир турдаги зироатли далада ёки бир неча зироатли пайкалларда (ишлаб чиқариш шароитида алмашлаб экиш далаларида) ўтказилади. Бунда кузатув учун танланган қудуқлардаги захобнинг дастлабки (зироатлар экилаётган пайт) сатҳи турлича бўлиши керак.
Шундай кузатувлар асосиаа иқпим омилларининг захоб сатҳи тартибига сифат ва миқдорий таъсирини аникдаш мумкин. Захоб сатҳи баъзи ҳудудларда сутка давомида ўзгаради ва бу тартиб барча табиий шароитларда бир хил эмас. Бу зироатлар биологик хусусиятлари, ривожланиш паллалари, захобнинг дастлабки сатҳи, ер ости сувлари оқиб келиши ва оқиб кетишига, улар шаклланишининг бошқа омилларига, тупроқларнинг тахланиши тарзига боғлиқдир. Захоб сатҳининг сутка давомида ўэгариши соат 4, 8, 12, 16, 20, 24 ларда ўлчанади ва ўзиёзар асбоблар ёрдамида ёзиб олинади. Бу кузатувлар натнжаларн ҳаво ҳароратининг, нисбий намлигининг, шамол тезлиги ва йўналишининг сутка давомидаги узгаришлари билан қиёсланади. Лизиметрлар мавжуд бўлса, захоб сатҳининг суткалик ўзгариши захобнинг суткапик сарфи билан солиштирилади. Захоб йўиалиши ва оҳим тсзлиги ҳар томони 100 м. дан бўлган (тенг томонли) учбурчакнинг учларида захоб сатҳи ўлчаниб, тузилган график оркдли аниқланади. Ҳар бир қудуқнинг жойи нивслирланади. Захоб сатҳининг ҳар соатда ўлчанган қиймати мутлок (абсолют) ёки кисбий белгиларда ҳисоблаб чиқилади. Бу сатҳлар маъпум масштабда гидроизогипс харитасига туширилади. Юқориги изогипсдан пасткиснга утказилган уларга нормад бўлган чиэиқ захоб оқими йўналишини кўрсатади. Захоб оқимининг тезлиги ушбу ифодаДан аниқланади: V = к.З. Бунда: к - тупроқнинг фильтрация коэффициенти, мм/сек ва м/сутка; 3 — захоб юзасининг қиялиги. Захоб оқимининг тезлиги дала усули билан анилин бўёқлари ва ош тузи ёрдамида аникданади. Бунинг учун чуқур кавланади. Ундаги сувнинг жойлашиш чуқурлиги ер юэасидан камида 0,5 м. паст бўлиши керак, Оқим йуналиши бўйича юқорига ва пастга 0,5; 1; 2 ва 3 м. оралиқда кузатув қудуқлари ўрнатилади. 3—6 м. масофада биринчи кузатув қудуқларига параллел қудуқпар қатори ўрнагилади (назорат учун қатор шу масофаларда). Заҳоб оқими кузатув қудукдарига эркин ўтиши керак. Шунинг учун турғун тупроқларда уларнинг деворлари мустаҳкамланиши шарт эмас, бошқаларига эса, перфорацияли қувурлар ўрнатилади. Ҳамма қудуқларда захоб сатҳи турғунлангач, чуқурлиги улчанади ва таркибидаги хлор таркиби аниқпаниши учун намуна олинади. Кейин чуқурга 4-5 челак ош тузининг тўйинган эритмаси қуюлади (10 л. сувга 5 кг. туз) Шундан сўнг захоб сатҳи ўлчанади ва унинг дастлабки сатҳигача турғунланиш вақги белгиланади (эритма қуюлгунча). Орадан 20-30 дақиқа ўтгач (чуқурга эритма қуйилгакдан кейин) ва ҳар 30 дақиқада чуқурдан пастдаги қудукдарда юқори миқдордаги хлор пайдо булгунча намуна олинади ва таҳлил қилинади. Чуқурдан ҳар бир қудуққача бўлган аниқ масофа (2л), вақг (гл) маълум бўлгач, захоб оқими тезлиги ( Уп) аниқланади: 2л т V. Сўнгра барча қудуқпар бўйича оқимлар тезликлари ҳақидаги маълумотлар жамланади ва уларни ўлчовлар сонига бўлинганда, захоб оқимининг ўртача теадиги «п» аниқлашдан (такрорланиш) чиқарилади: у .Ц + ^+К,» У" . л ЛИЗИМЕТРИК ТАЖРИБАЛАР ЁРДАМИДА ЕР ОСТИ СУВЛАРИ (ЗАХОБ)НИНГ ТУПРОКДАН БУҒЛАНИШ ВА ЎСИМЛИКЛАРДАН ТРАНСПИРАЦИЯГА САРФИНИ АНИҚЛАШ Пахта етиштириладиган ерларнинг 60-70% наа захоб сатҳи 3 м.дан юқори жойлашган. Ундан ташқари, амалиётнинг кўрсатишича, захоб сатҳинннг йил бўйи ўэгариш ҳолатини аниқлашда суғориш ва сув қочириш тармоқларини ишлатишдаги муҳим даврлар ва б.қ ҳисобга олинади. Суғориш ва эахоб оқими бўлмаган текисликлардаги янги ерларни ўзлаштириш (Қарши чўли ва Мирзачўл, Сурхон-Шеробод воҳаси, Амударёнинг қуйи оқими ва б.қ.) натижасида захоб сатҳи сўзсиз кўтарилади Бу эса, захоб юзаси 3 м. дан юқори жойлашган ерлар купайишига олиб келади. Захоб сатҳи чуқур булмаган суғориладиган ерларда заҳоб нафақат мақбул суториш меъёрига, балки тупроқ аэрация қатламидаги барча жараёнларга ҳам таъсир этади. Тупроқ аэрация қатламида намлик ва тузларнинг юқорига ва пастга ҳаракатланиши давомида иқлим, гидрогеологик шароитлар, захоб сатҳи ва шўрланганлиги билан бирга тупроқнинг механик таркиби, тузилиши ва зичлиги бўйича тахланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Захоб сарфини аниқлаш бўйича купдаб услублар таклиф этилган. Шулардан энг мукаммали лизиметр услубидир. Бу услуб бўйича ўтказиладиган тадқиқотлар қатор масалаларни ўрганишга мўлжалланган: Захоб сатҳи. ва шўрланиш даражаси турлича бўлган, зироатчилик килинадиган срлар юзасидан бугланиш (эвапотранспирация)нинг жамланмаси. Тупроқ юзасидан буғланиш ҳамда ғўза, беда ва маккажўхори (оқ жўхори)да транспирацияга сарфланадиган сув (алоҳида). Суғориш суви, ёғингарчиликлар ва захоб сарфи алоҳида-адоҳида. Суториш мақсадцдаги сув ва ёғинларнинг захоб сатҳи, аэрация қатламцдаги тупроқ ва сув-физик хоссаларига боғлиқ ҳолда сингиши (инфильтрацияси) Шур ювишда тупроқларнинг тузсиаданиши (туадарнинг ювилиш коэффициенти) ва амал даврида туадар миқдорининг қайта тикланиш (мавсумий шўрланиш коэффициенти) жараёнлари. Турли зироатлар етиштирилган тупроқпарда намлик ва тузлар ҳаракатига ҳар бир суғориш суви ва мавсумий суғориш меъёрларининг таъсири. Ўсимликлар барг шираси вэ тупроқ эритмаси концентрацияси. Тупроқдаги озиқа элементларининг ўзглриши ва суғориш таъсирида захобга оқиб ўгиши. Захоб сатҳи ва шўрланиш даражаси турлича ерларда гўэа, беда ва маккажухорининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосили сифати. Асосий зироатлар учун захобнинг. шўрланиш даражаси, аэраиия қатлами тупроғининг механик таркиби бўйича тузилиши ва зичлигига кура, тахланишига боглиқ ҳолда асосий зироатларнинг захоб сатҳини пасайтириш меъёрлари Ушбу масалалар тулроқ қатламлари аралашмаган, захоб сатҳи муқим ёки ўзгарувчан бўлган шароитда лизиметрларда ўрганиладн. Бунда захоб сатхи муқим 1; 1,5; 2,0; 2,5; 3,0 ва 3,5 м да, бошқаларида эса, сунъий ёки табиий ўзгарувчан чуқурликда булиши таъминланади. Курғоқчил минтақалардаги суғориладиган ерларда захоб инфильтрациясини ўрганиш учун лизиметрларга томонлари 1,2х1м. бўлган 1,2м2 майдон мақбул ҳисобланади. Ўрганилаётган масалалар бўйича М.С.Алнмов ихтиро қилган лизиметрлар ёрдамида энг аниқ маълумотлар олнш мумкин (101 ва 102-чизмалар). 101 — чизма. Буғланишни ва эахоб сизиш (инфнльтрация) орқали ҳосил бўлишинн ўрганиш учун лизимстр (Алимов М.С. ихгироси). Лизиметр 3-4 мм. қалинликдаги темир туннкадан тайёрланади, асосий бакининг оғзи бурчакли темир билан кавшарланиб маҳкамланади. Таъминловчи қувурга М.С Алимов ихтиро қилган «АП-10-2» асбобнинг созловчи камераси ўрнатилади. Инфильтрацияланган сувлар инфильтрация қувурига тўкилади Бунинг учун бириктирувчи қувур вентили очилади. Лизиметр вентили беркитилганда захобнинг сунъий ўзгарувчан сатҳини таъминлаш мумкин. Лизиметрнинг соддалаштирилган конструкциясини ҳам ишлатиш мумкин. Бунда бакнинг юэаси 1x1,2 м, баландлиги 1,0; 1,5; 2,0; 2,5; 3,0; 3,5 м, таъминловчи таглиги ҳам шундай юзали бўлади. Лекин баландлиги 0,4 м ни ташкил этади. У бир вақгда ёқа сузғич вазифасини ҳам бажаради.
Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling