Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet22/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

. 102 - члзмл. Лизиметрнлиг таркибий қисилари:
1-тупроқ монолити; 2-лиэиметрнинг асосий баки, 3-куэагиш қувури; 4-кузатув қувурининг суэғич қисми, 5-қум қоплама; 6-шағал қоплама; 7-кавшарлаш чоки; 8-лизиметрда сув сатҳи; 9- таъминловчи таглик; 10-тсшикли қувур; 11-пУлат пластинка; 12-тУр; 12-улайдиган қувур; 14- мустақкамловчи қувур; 15-қопқоқ; 16-бириктирувчи болт; 17-пулат пластинкани мақкамловчи қувурча; 18-сув Уткаэувчи қувурча; 19-авоматик таъминловчи асбобнинг соэловчи камераси; 20- полихлорвннил қувурча; 21-инфильтрация қувури; 22-пукак троси; 23-таъминловчи қувур; 24- пўкак; 25-инфильтрация сувлари ўтадиган тешик; 26-ичида резина манжети бўпгал чўмич; 27- тиндиргич; 28-пўкак тросининг илмоғи; 29-вентиль тутқичи; 30-ёгоч пўкак; 31-эқгиётловчи қувур; 32-ғўза; 33-асосий бакни мустаҳкамловчи темир бурчаги; 34-таьминловчи тагликни мустаҳкамловчи темир бурчаги; 35-вснтиль; 36-вентилнннг эҳгиётловчи қувури; 37-ўзак; 38- эҳгиётловчи қувур.
Тескари сузғич ҳар бири 10 см. ли 3 қатламдан иборат: энг пастки қатлам 3-5 см. катталикдаги хилланган тошдан; ўрта қатлам 1-3 см. катталикдаги майда шағалдан; унинг устига 0,3-1,0 см. катталикдаги хилланмаган шағал ётқизилган, у тупроқ тагидаги қум қатлами билан бевосита тугашадиган қисмлардан ташкил топган.
Лизиметрнинг икки қарама-қарши бурчагига иккита қувур ўрнатилади. Уларнинг биттаси таъминловчилик вазифасини ўтайди, иккинчисидан кузатув учун фойдаланилади.
Таъминловчи қувурнинг пастки қисми ён томони кесик бўлиб, у лизиметр баки тагига тақаб ўрнатилади, кузатув қувури тупроқ тагидаги йирик қум қатламига тақалиб туради. Иккала қувур ҳам тупроқ юзасцдан 10 см. юқори кўтарилган ҳолда бўлади. Улар қопқоқли бўлиб, қулфлаб қуйилади.
Лизиметрлар бевосита суториладиган экинлар — ғўза, беда ва бошқа зироатлар экилган пайкалда ёки махсус майдончада ўрнатилади.
Лнзиметрик майдончада лизиметрлар экинлар тури буйича гуруҳлаб жойлаштирилаци.
Лизиметрлар урнатилгунча майдонча тупроғининг сув-физик ва агрокимёвий хоссалари батафсил ўрганилади. 3,5 м чуқурликкача ҳар см. да тупроқнинг механик ва микроагрегат таркиби, ҳажм оғирлиги, солиштирма оғирли!и, дала нам сиғими, сув ўгказувчанлиги, намлик ва сувда эриган тузлар таркиби аниқланади. Гумус, азот, фосфор
ва калийнинг янги ва харакатчан шакллари таркиби тагутил этилади. Ҳажми ва солиштирма вазн ҳақидаги маълумотлар бўйича тупроқ ғоваклити ҳисобланади.
Лизиметрлар захоб сатҳи энг пвст бўлганда махсус тупроқ монолитини кўтарадиган ускуналар ёрдамида ўрнатилади.
Урнатиладиган лизиметрларнинг умумий сони тадқиқотлар ҳажмн ва вазифаларига боғлиқ Лизиметрлар билан ғўза, беда ва маккажўхори экилган, захоб сатҳи доимо 1,0; 1,5; 2,0; 2,5; 3,0 ва 3,5 мстр чуқурликда бўлган ва шу зироатлар билан ҳам захоб сатҳи ўзгарувчан, механик таркиби бир хил ва пастга қараб енгиллашиб борадиган тупроқ хилида тадқиқот ва кузатувлар ўтказилса яхши самара беради.
Қатламли ва оғир механик таркибли суғориладиган тупроқдарда лизиметрлар билан захоб сатҳини 1,0; 1,5; 2;0 ва 2,5 м. чуқурликгача четаралаш мумкин.
Ҳар бир вариант такрорланиши учдан кам булмаслиги ксрак. Лизиметрлар атрофидаги майдончага лизиметрда етиштирилаётган зироатлар экилиши даркор.
Лизиметрларда доимий ва ўзгарувчан. эахоб сатҳи таъминланади. Захоб сатҳининг созланиши «АП-10-2» асбоби ёрдамида автоматик ёхуд қўлда сув қуйиб ёки сувии тортиб олиб ташлаб бажарилади.
Захоб сатҳи назорат қувури бўйича хлопушка ёрдамида ўлчанади. Сатҳи пасайса, таъминловчи қувур орқали сув қуйилиб, зарур баландликка кутарилади, агар захоб кўтарилса, махсус челакча ёки шланг орқали сўриб олиб, созланади. ҚуЯилган ёки олиб ташланган сув ҳажми аниқ ҳисобга олинади.
Захоб сатҳини ўлчаш, сув қуйиш ва олиб ташлаш суткада 2 марта — соат 7 ва 19 да бажарилади. Зохоб сарфи кўпайган палла (июль-август ойлари)да кузатувлар 3 марта - соат 7, 14, 19 да ўтказилгаии маъқул.
Лизйметрлардаги захобнинг шўрланганлик даражаси ва типи маълум меъёрда ушланади. У табиий шароитга ёки сунъий шурланишга мос келиши керак. Буиинг учун сув махсус қудуқ ёки зовурдан олиниб, дарё суви билан аралаштирилади ва зарур шўрланиш даражасига эришилади.
Зарур шурланиш даражасиааги сув ҳосил қилиш учун зовур ва дарё сувидаги тузлар микдори ва сифати таҳлип қилинади. Масалан, қудуқ ёки зовур сувининг шўрланиши 5 г/л, дарё сувиники эса 0,5 г/л. қуруқ қолдиқ бўйича аниқпанади. Агар лизиметрда 3 г/л лик шўрланишни таъминлаш зарур бўлса, ҳисоб қуйидагича бажарилади:

  1. 5х+5(1-х) = 3.

Бунда: х-1 л. аралашмага туғри келадиган водопроаод суви, шунда 0,5х+5-5х=3;
2
4',5х=2. х = — = 0,44,яъни 3 г/л шўрланишли 1 л. сув олиш учун 440 мл. дарё суви ва . 4,5
560 см3 захоб суви олиш керак.
Ҳар кунги суғориш зарур даражада шўрланган сув билан ўтказилади Лизиметрдаги эахоб шўрлангағшигини зарур даражада таъминлаб туриш учун ҳар 10 кунда таъминловчи кувурдан намуна олиниб, унда қуруқ қолднқ, НСОз, С1 ва 50« анионлар микдори таҳаил этилади.
Лиэиметрда ғўза, беда, маккажўхори й-иштирилади. Ғўэа 60x16x1 тизимда экилиб, бир лизиметрда 12, ҳар гектарда 100 минг туп/га кўчат бўлади. Маккажўхори 60x32x1 тизимда экилади. Бунда ўсимлик сони лизиметрда 6 дона, 1 гектарда 50 минг туп/га бўлади. Ўпплар мавжуд йўриқномаларда белгнланган муддат ва меъёрларда солинади.
Тупрокдарни экишга тайёрлаш, экиш ва ўсимликларни парваришлаш худди лизиметр ўрнатилган хужалиқдаги каби амалга оширилади. Ғўэа, беда, маккажўхорининг суғориш муддатлари тупроқ намлигини «НИВ-2» нам ўлчагичда ёки барглар шираси концентрациясини қўл рефрактометри ёрдамида аниқлаб белгиланади.
Илгари ўтказилган лизиметрик тадқиқотларнинг курсатншича, бир хил тузилишли енгил ва ўрта қумоқ ёки оғир қумоқ, пастга қараб енгиллашиб борувчи тупрокдардаги ғўзани суғориш захоб сатҳига қараб қуйидагича табақалаштирилади: 1,0 ва 1,5 метрлида 2-3 сув 0—20 ва 1-20; 2,0 ва 2,5 м. да 3-4 сув 1—2—0 и 1—3-0 тизимда; 3,0 м. да 5 сув 1- 4-0; 3,5 м. да 6 сув 2-4-0 тизимда берилади.
Бир хил тузилишли оғир қумоқ ва соз тупроқ ёки механик таркиби турли қэтламли, тузилишли тупроқпи дизиметрдаги ғўзанинг суғорилиши қуйидагича
табакдлаштирилади: заҳоб сатҳи 1,0 ва 1-,5 м бўлганда 4-5 сув 1-3-0 ва 1-4-0 тизимларда; 2,0 ва 2,5 м да 6-7 сув 2-4-0 ва 2-4-1 тизимларда берилади. Суғоришлар сони маккажўхорида ғўзага нисбатан барча заҳоб чуқурликларида битгага, бедада эса 3 тага оширилади.
Лизиметрда парваришланаёттан зироатларнн суғориш меьёрлари тупрокдаги нам танқислигини 30% ошириб белгиланади. Бунда суғоришнинг ювувчи тартиби таъминланади Захоб сатҳи 1,0 ва 1,5 м бўлгакда суғориш меъёри ғўза учун 700-800 м3/га, ниҳаллик давридан гуллагунча ва 900-1000 м3/га гуллаш - ҳосил тугиш давригача; маккажўхори учун 700-800 м3/га рўвак чиқаргунча ва 900-1000 м3/га келгуси ривожланиш паллапаридан дони сут-мум пишиш даражасигача; биринчи йилги бедада 700-800 м3/га биринчи ўримгача, 900-1000 м3/га кейинги ўримларда берилади.
Даврларга қараб суғориш меьёрлари захоб сатҳи 2,0; 2,5 м. бўлганда 15% га, 3,0 ва. 3,5 м. бўлганда 30% га оширилади (захоб сатҳи 1,0 ва 1,5 м.га нисбатак). Сугоришда дарё сувидан фойдалаНилади.
Сугоришдан ва ёғингарчиликдан сўнг захоб сатҳи кўтарилса, суви тортиб олиниб, ўлчаб ташланади ва шўрланганлик даражаси аниқландди.
Зироатлар ларваришида лизиметрдаги ўсимликларда ҳам, унинг атрофидаги ўсимликларда ҳам бир хил агротехника қулланилади.
Амал даврида лизиметрдаги барча ўсимпикларда феналогик кузагувлар ўгказилади. Зироатларнинг ҳосили, ўсимликларнинг ҳўл ва қуруқ вазни ўпчанади, пахта ҳоснли, маккажўхори дони ва беда пичани ҳоснли ҳисобга олинадн. Ҳосил сифати аниқланади.
Лизнметрларда сув ва туз мувозанатини белгилаш учун қуйидагилар ҳисобга олинади: ёғинлар миқдори, мавсумий сугориш меъёри, тўкилган ва қуййлган сув миқдори, лизиметрдаги дастлабки ва охирги тупроқ намлиги, тажриба қўйилган тупроқдаги тузлар таркиби, тўкилган ва қуйилган сув, дарё сувининг шўрланганлиги, ўсимликнинг тузларни олиб чиқиши. Бунинг учун ўсимликларнинг қуруқ вазни ва улардаги тузлар таркиби таҳлил қшшнади. -
Тузлар мувозанатига кўра, ҳар қайси тажриба поёнида шўр ювнш муддати ва меъёри ҳар лнзиметр учун белгиланади. Ҳар галги шўр ювишда бсрилган сув меьёри, дарё суви ва тўкилган захобдаги тузлар таркиби таҳлил қилинади.
Лизнметрдан ва лиэиметрик майдончада сув юзасидан бутланишга сарф бўлаётган сув ўртасидаги коррелятив боғлиқпикни аниқлаш учун қуйидаги ишлар амалга оширилади: лизиметрик майдончада 3 такрорланишда катталиги 0,5x0,5x0,5 м. бўлган баклар ерга кўмилиб, уларга сув қуйилади-да, юзасидан буғланаётган сув миқдори улчаб борилади. Баклардаги сувни маълум белгида тутиш учун суткада икки марта дарё суви қуйилади. Баклар юзасида ҳосил бўладиган ва буғланншни секинлаштирадиган биологик парда юзага келишининг олдини олиш учун мис купоросининг 200-300 мг/л ли эритмасидан фойдаланилади.
Лиэнметрларда олинган маълумотлар асосида, тадқиқотлар дастурига кура, ўн кунлик, ойлик, уч ойлик ва йиллик график, жадваллар ва ҳисоботлар тузилади.
Лизиметрларяа ўгказнлган тадқиқотлар натижасида тупроқ аэрация қатламининг сув ва тузлар мувозанати бўйича сонли қийматларгина эмас, бапки жуда катта амалий аҳамйятга эга бўлгаи турли қимматли маълумотлар тўпланади.
Натижаларнинг назарий таҳлили ва тадқиқот маълумотларининг умумлаштирилиши замонавнй аграр фани ривожланиши нуқган назаридан муҳим муаммолар-асосий зироатларнинг сув истеьмоли меьёрларини назарий ва услубий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш, кам сув сарфлаб, юқори ҳосил олишни таъминлайдиган мавсумий ва ҳар бир суғориш меъёрларини белгилаш имконини беради.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling