Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet9/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Ҳосил тугиш ҳамда шона ва тугунчаларнинг тукилишини кузатиш. Ўсимликларда пайдо бўлган ҳосил элементларини ва уларнинг тўкилишини ҳисобга олиш турлича бўлади. Айрим тажрибаларда ҳосил тугишни умумий ҳисобга олиш билан чегараланиш мумкин. Қатор дала тажрибаларида ҳосил тугиш ва тўкилишини батафсилроқ ҳисобга олиб, шу асосда вариантлар буйича ҳосилнинг таркибий қисмлари қандай шаклланганлигини аииқлаш анча қизиқиш уйғотади
Ҳосил тугишни ва ҳосил органларининг тўкилишини жамлаб ҳисоблаш I август ва 1 сентябрда ўгказилгани маъқул. Бунда гўзадаги - барча шаклланган кусаклар, тугунчалар (буларга диаметри 20 тийинлик тангадан кичик, ёши 10 куштикдан катта бўлмаган кусаклар киради), шоналар, ҳосил элементлари тўкилган ўринларнинг умумий сони алоҳида ҳисобланади.
Ҳосил тугуни ва тўкилган ҳосил элементларини батафсил санаш (таърифлаш) 1 сентябрда, лекин биринчи терим бошланмасидан ўткаэилади. Бунда ҳар бир ўсимликнинг ҳар бир ҳосил шохи бўйича алоҳида ҳисоб юритилади. Шу билан бир вақтда ҳосил шохидаги ҳар бир ҳосил ўрни алоҳида ёзиб қўйшгади. Бу ўринда кузатиш пайтида нима мавжуд бўлган: кўсак (к), тугунча (т), шона (ш), буш жой - тўкилган аъзо (та.) қайд этилади Бундай ҳисоблар барча ҳосил (симподиал) шохларвда бажарилади,
ўсув (моноподиал) шохларидан кўсак, тугунча, шона ва гўкилганлари ўрни жамлама тарзца хисобланади Шу бнлан бир вакгда кузатилган ўсимлик Оош поясининт баланддиги ўлчанади
Ҳосип тугишни ҳисоблкш бир текис жойлаштирилган ҳигобли эгатларнинг алоҳида бўлакчалариаа ўтказилгани магқул
Булакчалардаги барча ўсимликл \р ҳисобга олинади (айрим шохи. пояси гоммоз билан зарарланган ёки бошқа нуҳсонлари кўриниб турган ўсимликлардан ташқари). Бўлакчалар сони ҳар бир вариантда 50-100 тупдан ўсимлик бўлишини таъминлайдиган миқцорда бўлиши керақ.
Туп қалинлитни ҳисоблаш барча такрорланиш ва вариантларда ўтказилади. У икки мудоатда: биринчиси - яганалашдан кейин, июсинчиси - амал даври охирида, пахтанинг сўнгги теримидан аввалроқ ўтказклгани маъқул.
Ўсииликларни вариант ҳисобли қисмдаги барча эгатларда санаш мақсадга мувофиқ.
Пахга хом ашсси ифлосяанишининг олдини олиш чоралари. Пахта хом ашёси тажриба далаларидан ҳам қдйта ишлаш учун саноат корхоналарига юборилади. Бу хом ашё заводлардаги жинларда толаси ажратилиб, ип йигириш фабрикаларига жўнатилади.
Йигириш саноатида толадаги турди аралашмалар, айниқса, иплар, шпагат ва латгалар турли тўсиқларни келтириб чиқаради. Баъэи ҳолларда бу аралашмаларни тажриба ўгказишда ишлатилган ёрлиқ (этикетка) қолдиқлари ташкил этади. Тола ифлослакганлиги туфайли тўқимачилик фабрикаларида иш унумдорлиги пасайиб кетади. Бундай тола экспорт қилинганда буюртмачилар норозилигига сабаб бўлади Нохуш аҳволнинг алдини олишда ёрлиқ учун пахта толасини ифлослангирмайдиган ашё танлаш зарур. Агар бунинг иложи бўлмаса, машина теримидан аввал ўсимликлардаги ёрлиқларни йиғиб сшган маъқул.
Кўпчкпик ҳолларда ёрлиқ учун пахта хом ашёси ва линт ишлатиш керак.
Тажриба ижрочисининг вазифаси - тажрибани юқори услубий даражада бажариб, йиғиб олинган пахга хом ашёси аъло сифатли бўлишига эришишдир.
4. ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШ БЎЙИЧА ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИ
Вўлак (вариант) ўлчами. Тупроққа ишлов беришнинг турли технологияларини - шудгорлаш, юмшатиш, уларнинг чуқурлиги, тупроққа юза ишлов бсриш ёки амалга оширилган тадбирлар сони, экишда қўлланиладиган янги машиналар ва қуроллар, эгат ораларига ишлов бсриш, уларнинг чуқурлиги, сони ва бошқа масалаларни ўрганишда 8- 12 эгатли бў.так (вариант)ларда ишончлироқ катижалар олинади. Бунда дала тажрибалари замонавий машина ва қуролларни ишлатиш имконини яратиб. механизациялаштириш даражзси бўйича ишлаб чиқариш шароитига яқиғглашади.
Бўлак кенглигини белгилашда тажрибада ишлатиладиган қурпл ва машиналарнииг фойдали қамров кенглигини ҳисобга олиш ксрак. Бунза энг муҳими, машина ва ҳуроллар булак бошидан охиригача кира олиши, бўлак чегарасида ўғитлаш чеғараси ўтиши, сўқднинг охирги марэаси ёкн шудгор марза, культиваторнинг чекка ишчи органи, тирма тиши аа б.қ. ўгиши таъминланиши даркор.
Машина ва қуралларнинг фойдали қамров кенглиги турлича. Масалан, «П-5-35— М» русумли сўқаники 1,75 м, қўшқаватли «ПЯ-3-35» русумли сўқаники -1.05 м. Шу каби яхлит ишлов бсрувчи культиваторлар лемехли ёки дискали лушчилниклар, тирмалар турлича фойдали қамровга эга. 60 см. қатор оралигидаги эгатларга чигит экадиган гўрт қаторли чигит сеялкасининг фойдали қамров кенглиги 2,4 м; 90 см ли қатор орасида- 3,6 см. ва ҳ.к.
Бўлак кенглиги чигит ссялкаси фойдали қамровини ҳисобга олиб белгиланади Тажрибанинг ҳар бир бўлаги (варианти) сеялка яхлит сонли кира олишига мўлжалланган бўлиши керак. Бу, бўлак (вариант)лардьн олинган натижаларня қиёслаш имконини беради.
Дала гажрибасида бўлак камида тўрт эгатли бўлиб, тўрт қаторли сеялка бир киришда турт қаторни қамрайдиган кенгликда булиши керак. Бунда марказдаги икки эгат -исобли, икки четдан биттадан эгат ҳимоя қатори ҳисобланади.
Тупроққа ишлов бериш буйича тажрибалардаги бўлак (париант) эгат оралиғи 60 ва 90 см. Ғўлса белгиланган вазифаларга қараб, 8 ва 12 қаторли булгани маъқул.
Шундай қилиб, гариантлар кенглиги қуйидагича бўлиши мумкин:

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling