Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet8/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Ғўзаларнинг шоналашини кузатиш. Бу борадаги Тажриба иш дастурида белгиланган вариантларда амалга оширилади. Кузатув натижалари ўрганилаётган вариантларда қанча ўсимлик (фоиз ҳисобида) маълум санада шоналаш даври (фаэаси)га кирганлигини кўрсатиши керак. Шоналашни кузатишни жанубий туманларда 25 май - 1 июнь, шкмолий ҳудудларда 5-10 июнда ўтказиш тавсия этилади.
Шоналаш кузатилганаа ўсимликдаги шоналар сони эмас, балки кузатиш санасига шонаси бўлган ўсимликлар ҳисобга олинадн (шонаси битта ёки бир нечталигидан қатьий назар). Бу пайтца шона уч бурчакли эҳром (гшрамида) шаклига кирган, мевабанди ри вожланмаган, барг шапалоғи очилмаган бўлааи.
Айрим шохли ва яхши ривожланмаган туплардан ташқари барча ўсимликлар ҳисобга киритилади. Бу кузатиш ва ҳисоблашнинг қуйида кслтирилаёттан бошқа кўрсаткичларига ҳам тегишлидир.
Бош (асосий) поя баландлигини ўлчаш, бош поя бўйича чинбарг (бўғинртар сони аа ҳоснл элемснтларини ҳисоблаш Бу куэатувлар биринчи марта (бош поя баландлигини улчаш ва чинбарг (буғин)лар сонини ҳисоблаш) I июнда; иккинчи марта (ҳосил шохлари. шона, гул ва тутунчаларни санаш) 1 июлда; учинчи марта (бош поянинг бўйи, ҳосил шохлари ва кўсаклар сонини ҳисоблаш) 1 августда ўтказилади Баъзи ҳолларда, иш дастурига биноан, бош поя баландлигини ўлчяш ва кўсакларни санаш 1 сентябрда, айрим тажрибаларда бу амаллар тиғиз муддатларда ҳам амалга оширилади.
Бош поя баландлиги уруғпалла ўрнидан бош поянинг ўсиш нуқгасига қадар бир сантиметргача аниқлик билан ўлчанади.
Кайд этилган барча ҳисоб ва кузатувлар ниҳолларнинг униб чиқиши ҳамда шоналаган усимликларни санашда ажратилган бўлакча-майдончалардаги ғузаларда амалга оширилади. Бу ўсимликларда шунингдек, гуллаш ва кўсаклар очилишн ҳам аниқланади.
Ғўзанинг туллашини кузатиш орқали маълум санада тажриба вариантларидагн усимликлардан неча фоизи гуллагани аниқтанади. Кўпчилик тажрибаларда кузатишлар 95-100% ўсимлик гуллагунча давом этирилади.
Гуллашни кузатишда ўсимликлардаги гуллар сони эмас, балки ушбу босқичга киоган ўсимликлар ҳисобга алинади. Бунда кузатиш кунида гули бўлган усимликлар билан бирга гултожи барги тўкнлмаган ёки ҳосил бўлган тугунчалар ҳам саналали Шундай ҳоллар ҳам '"оайдики, ўсимликда гоҳо ҳосил тугунчаси мавжуд (гултожи барги тукилган), лекин гуллар йўқ бўлади
Кузатувлар уч—беш кун оралатиб, 3-4 марта ўтказилади Уларнинг қайтарилиши тажриба ҳусусиятларига кўра, иш дастурларига мувофиқ белгиланади
Кўсаклар очилишини кузатиш дастур асосида уч-турт марта ўтказилади. Бунда тажрибанинг хусусиятидан келиб чиқилади. Дастлабки кузатиш усимликларнинг 10- 15%чла хўсак очилганда бошланади. .Бу тадбир ҳар 3-5 кунда ўтказилиб. ўсимликларнинг 50-75 ёки 100%ида кўсаклар очилгунча давом эттирилади.
Тазаси чаноқдан чиқиб турган кўсак очилган ҳисобланади ва ҳисобга олинади.
Баъзи тажрибаларда куэатувлар кусаги очилган ўсимликлар бўйича эмас, балки очилган кўсаклар бўйича олиб борилади. Бундай ҳолда ўсимликда маълум санага очилган кўсакпар ҳисобланади ва умумий шаклланган кўсаклар сонига қараб фоизи чиқарилади. Бу тарада ҳисобга олиш учун одатдаги кузатуаларга ннсбатан икки марта кам ўсимлик ажратилади.
Гуалаш ва кусакларнинг очилиш суръатлари бўйича кузатуалар. Ўрганиластган омиллар таъсирида ғўзанинг ривожланиш суръатини тавсифлаш учун гуллаш ва кўсакларнинг очилиш жадаллигини кузатиш яхши натижа беради. Бу кўрсаткич гуллаш ски кўсак очилишининг алоҳида даврларида ўгнлган қисқа навбатда (бош поя бўйича юқорига бир ҳосил шоҳидак кейингисига қдраб) аниқланади. Ҳисоблаш маълум вақгдан кейин, яхшиси, 20-25 кундан сўнг иккинчи марта ўтказилгани маъқул. Иккинчи ва биринчи кузатуатарда олинган маълумотлар орасидаги фарқ гуллаш ёки очилиш суръатини кўрсатади. Масалан, биринчи кузатув гуллаш, иккинчи ҳосил шохи баландлигини кўрсатган бўлса, 25 кундан сўнг ўтказнлган иккинчи кузатув гуллаш баландлиги 10 ҳосил шохигача кўтарилганини билдиради. Иккала кузатув орасидаги 8 га тснг фарқ 25 кун мабойнида гуллаш саккиз қисқа навбатлардан ўтганлигини билдиради. Шу вақгда бошқа вариантларда ўша муддатда ўтказилган икки кузатув орасидаги айирма 5 га тенг бўлган бўлса, дсмак, биринчи ҳолатда ғузанинг ривожданиши анча жадал кечганлиги аёшлашади.
Кўсакларнинг очилиш суръати ҳдм шу тарзда аниқпанади. Гуллаш ва кўсак очилиш баландлиги, дсганда кузатув кунида биринчи ўринда гул ёки очилган кўсак бўлган энг юқориги ҳосил шохи кўзда тутилади.
Гуллаш ва кўсак очилиш баланллигини аниқпашда баъзан шундай ҳоллар ҳам кузатилади, тегишли жойда гул ҳам, очилган кусак ҳам бўлмайди (тукилиш) ёки кузатув санасида қайсидир ўсимликда очилган гул, очилган кусак ҳосил шохида биринчи ўрнида турмайди. Бу холда гуллар ва кўсаклар очилйшидаги умумий қонуниятни кўзда тутиб, қисқа навбатли гуллашда уч кун, кўсак очилишида гўрт кун, узоқ навбатли гуллашда олти кун, кўсак очилишида саккиэ кун, деб ҳисоблашга тугри келади. Масалан, гуллаш баландлиги бўйича кузатувни иккинчи марта 20 августда ўтказдик, дейлик. Кузатилаётган ўсимликда охирги очилган гул биринчи уринда 9-ҳосил шохида 18- августда бўлган, ундан кейинги 10-цгоҳда шона ёки тўкилгчн шона ўрни бор; юқорида зикр этилган қонуниятдан фойдаланиб, гул 20 августда 9,6-ҳосил шохларида эканлигини аниқлаймиз. Бошқа бир мисол: 20 августда очилган гул 9-ҳосил шохининг иккинчи ўрнида, ундан юқоридаги (10-12) шохларда биринчи ўринда гул тўкилган; аниқлаймиэ - 20 августда гуллаиг баландлиги 11 - ҳосил шохида бўлиши керак.
Гуллаш ва кўсакларнинг очилиш баландлигини аниқлашга вариантнинг ҳисобли қисми усимликларида бу кўрсаткичлар 90-100% га етганда, яъни деярли барчаси ёки ҳамма ўсимликлар тўлиқ гуллагацда ёхуд барчасида кўсак очила бошлаганда киришиш керак.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling