Дала тажрибаларини ўтказиш услублари
Download 2.39 Mb.
|
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)
Ғўзаиинг ўсиши ва ривожлаииши бўйича ҳисоб-китоблар ва кузатишларни ташкил зтиш Қанча кўп туп ҳисобга олинса, ўсимлик ривожининг у ёки бу босқичи ёхуд кузатув давомидаги бошқа жиҳатларни ифодаловчи маълумотлар шунчалик аниқ ва ишончли булади. Ам.мо, кўпчилик ҳолларда ташкилий сабабларга кура (техник хизматчилар етишмаслиги, тажрибалар ва вариантлар куплиги ва б.қ), булақдаги кузатиладиган ўсимликлар сонини чеклашга тўғри келади Шу боис ҳисоб-китоб ва куэатувлар мураккаблашади Уларни ўтказиш учун талаб қилинадиган ҳолда кузатув мақсадлари бўйича ҳисобга олинадиган ўсимликлар сони ҳар хил бўлгани маъқул
Барча такрорланишларнинг ҳар бир вариант ёки бўлагида кузатув учун олинадиган ўсимликлар сони камида қуиидагича бўлиши тавсия этилади: шоналаш, гуллаш, кўсак очилиш жадаллигини, конуслар буйича мева тугилишишни батафсил ҳисоблаш учун - 100 тупдан; мева тугушни умумий ҳисобга олиш учун -50-100 тупдан; баргларни санаш, ўсимлик бўйини ва ҳосил шохларини санаш, гуллаш ва кусак очилиш суръатини аниқваш, шаклланган кўсакларни ҳисоблаш ва бошқа мақсадлардаги кузатишлар учун-25-100 тупдан ўсимлик олинади; ғўза ниҳолларини санаш учун —камида 100 уя олинади. Бўлакнинг ҳисобли қисми чсгарасида кузатиш ва ҳисоб-китоблар учун ўсимликзар булакча-майдончалардан олинади. Бир неча (уч турз) жойдан ажратилган бу булакча майдончалар кундаланг йуналишда барча ҳисобли эгатларни қамраган холда ёки сеялканинг бир юришига мос булгани маъқул. Булакдаги бўлакча-майдончаларнинг тахминий жойлашиши 3.1-чизмада кўрсатилган. 1 2 Л/.-шт Куаагу» м қисоЯлаииар учун олинадиган кундаланг бўлакча майдончаларни хойлаштириш тишми. Серуя ва қаторлаб экилган пайкалларда бўлакча-майдончалар бўлакнинг ҳисобли қисмига бир текисда жойлаштирилиши зарур Масалан, чигит 8 қаторли 60x30x2 тизимнда экилган (3.1-расм, “1”-\олат) бўлса, ҳисоблаш учун 100 туп ўсимлик олиш керак; бунинг учун учта майдон ажратамиз: бўлакнинг юқорисид!. ўртасида ва пастида. Демак, ҳар бир майдончада 100:3=33 (34) ўсимлик бўлиши керак. Ҳар бир майдончада 4 бўлакчали бўйдама эгатлар бўлади. ҳар эгатга 8-9 тутшан ўсимлик тўғри келади (33:4). Бир уяда 3-4 туп ўсимлик борлигини ҳисобга олсак, ҳар қайси бўйлама эгатда 3-4 тадан уя олиш керақ (3.1-чизмада “X” билан белгиланган). Барча қолларда ҳисоблашлар битта жойда олиб борилиши, бунинг учун куэатув майдончаси биринчи ҳисоб олдидан бирор белги ёки қозиқ билан ажратнлиб қуйилиши керак. Ҳар бир ҳисоблаш ва кузатув барча вариантларда бир кунда амалга оширилиши, уларнинг давомийлиги фақат иложсиз ҳолдагина икки кунга узайтирилиши мумкин. Лекин кузатувлар биринчи куни бир-икки такрорланишнинг барча вариантларида, иккинчи куни қолган такрорланишларнинг вариантларида тугатилади. Ҳисоблаш ва кузатувларнинг барча натижалари қабул қилинган шаклдаги дала дафтарига таргиб билан аниқ ёзиб қуйилиши керак Кузатунлар ўтказилгандан кейин 1-2 кун мобайнида маълумотларга ишлов берилиб, ўртача курсаткичлар чиқарилиши ва дала тажрибаси дафтарининг тегишли қисмига қайд этилиши зарур. Ғўза ниҳодяариии ҳисоблаш. Дала тажрибалари белгиланган миқдорда қаторлаб ва серуялаб экилганда ҳисоблаш ишлари ниҳолларнинг униб чиқишига асосан ўтказилади. Бунда кузатиш униб чиққан ниҳоллар сони ва улар пайдо бўлган уяларни санашдан иборат бўлади. Ниҳолларни ҳисоблаш камида уч муддатда: ниҳоллар кўрина бошлаганда, улар қийғос униб чиққанда ва тўлиқ униб чиққанда ўтказилади. Аммо тупроққэ ишлов бериш, чигит экиш муддатлари, меъёри ва чигитга стимулятор ва уруғ дорилар билан ишлов бериш бўйича олиб бориладиган махсус тажрибаларда кузатувни ҳар куни ёки кунора (1-3 кунда) тўрт-беш муддатда ўтказиш керак. Ҳар галги кузатув санасидаги нидоллар соиИ назарий туп сонига ёки уя сонига нисбатан 1 га майдонга ҳисоблаб кўрсатилади. Баъзи тажрибаларда ниҳрллар ҳисобини яганалашдан аавап олган маъқул. Бунда уяоаги ўсимлик сони ҳисобланади. Бу билан тажрибанинг турли вариантларида чигитнинт дададаги унувчанлиги аниқланади. Ниҳолларни ҳисоблашда юзада кўрйнган уруюаллани, шунингдек, пўстлогини ташламаган уруғпаллани ниҳол ҳисобига киритиш мумкин Қаторлаб ва пунктир усулнда экилганда ниҳоллар тажриба шароитидан келиб чиқиб, қабул қилинган уялар оралиғига мўлжаллаб белгиланган (3, 10, 15, 20, 23 см.) махсус чизғичлар ёрдамида саналади. Чизғич қаторга қўйилганда белги рўпарасидан 3-5 см. нари-берида жойлашган ниҳоллар ҳисобга олинади. Чизғичнинг узуклиги 2 м.. у билан ҳар бир эгат бўлакчасқда шу узунликааги ҳисоб майдоичаси саналиб, икки томониаан қозиқлар билан белгилаб қўйилади. Навбатдаги куэатувлар шу майдончада ўтхазилади. Бўлак ёки вариағгтлардаги ниҳоллар ҳисобга олинган барча эгатлар бўйича саналади. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling