Дала тажрибаларини ўтказиш услублари


Download 2.39 Mb.
bet24/57
Sana16.10.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1705129
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57
Bog'liq
ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ УСЛУБЛАРИ (2)

Мк
Шундай қилиб, П « — м5 / га.
т
Юқорида қайд этилган майдончаларда бажарилган тадқиқотлар асосида куй идагиларни аниқлаш мумкин:

  1. Ғўэа-галла дон ва маккажўхори етиштиришда эвапотранспирацияга сарфланган сувнинг ялпи миқдори.

  2. Захоб, ёғингарчилик ва тупроқцан сув сарфи.

  3. Суғоришда ва суғоришсиз шароитда алоҳида тупроқ юзасидан ва ўсимликлар транспирациясига сув сарфи.

  4. усимликлар ривожланиш паллалари бўйича сувнинг тупроқ юзасидак ва усимликлар транспирациясига сарфининг ўзаро нисбати.

  5. Диффузия жараёнида тузлар ҳаракатининг микдорий қийматлари.

12. ШЎРЛАНГАН ЕРЛАРДА ДАЛА ТАЖРИБАЛАРИ ВА ТАДҚИҚОТЛАР
ЎТКАЗИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Шўрланган срлар бир-бирларидан тузланган ер ости сувлари сатҳи, сизоб юза ёки чуқур жойлашганлиги, тупроқларнинг шўрланганлик даражаси бўйича хилма- хиллиги, коллектор—йиғма закбур шахобчаси мавжудпигига кўра фарқаанади. Шу боис бундай ерларда дала тажрибалари утказиш услубига қдтьий риоя қилиниши талаб этилади.
Шўрланган ерларда ўтказиладиган дала тажрибаларидан қиёсий натижалар олишга эришиш учун барча вариантлар дастлабки шўрланиш бўйича бир-бирига яқин, бир хил захоб сатҳи ва шўрланганлиги, коллекгор — закбур ва суғориш тармоқдарининг бир хил таъсир доирасида булиши зарур.
Тажриба учун пайкал таилаш албатп, кузда (сентябрь-октябрь ойларида) амалга оширилади, чунки зироатлар ҳолати (агар тажрибалар ўзлаштирилган ерларда қуйилаётган бўлса) ёки табиий ўсимликлар таркиби ва ҳолати бўйича (агар тажриба янги ўзлаштирилган срларда ўтказилиши мўлжалланса) тупроқ шурланиш даражаси ва бир текислиги тўғрисида хулоса-таҳлиллар асос қилиб олиниши керак.
Агротехник тажрибаларга барча вариднтлар бўйича тузлар таркиби бир хил бўлган ер танланиб, қузда бу жойда ўсимликлар ҳолати ва шўрланиш доғлари бўйича шўрланиш хаританомаси тузилиши зарур.
Хаританома асосида тупроқ ва сизоб намуналари олинада, турли даражадаги шўрланиш аниқтанади ва ўсимликлар . ҳолатига қдраб, шўр ювиш меъёрлари белгиланади. Бу пайкалдаги тупроқ шўрланганлиги тахминан бирдек бўлишига имкон беради. 1
Кузда тажриба даласида захоб сатҳини ўлчаш қудукдари ва сув сарфини ўлчаш учун ўлчагичлар ўрнатилади.
Вариантларни шунаай жойлаштириш керакки, йиғма-закбур-коллектор-закбур ва сув тармоқларининг уларга таъсири баравар ва барчасида ер осги суви-сизоб сатҳи тахминан бирдск бўлсин.
Тажриба даласи закбур ёки коллсктор билан чекланган ва бу закбур ёки коллектордан маълум масофада параллел ариқ утган бўлса, у ҳалда вариантлар узун томони билан перпсндикуляр йўналишда жойлаштирилиши ва вариантлар боши- охирининг эовур ёки ариқдан узоқлиги ёзиб қўйилиши ҳамда уларга доимий қрзиқлар қоқилган бўлиши лозим.
Тажриба вариантлари улчами ўрганилаётган омилларга боғлиқ.
Тажриба дастури бўйича амал. ва ноамал даврларида суғориш тартиби барча вариантларда бир хил бўлса, вариантлар ўлчами худди сизоб сатҳи чуқур, шўрланмаган тупроқдардагидек бўлади.
Суғориш тартиби, шўр ювиш муддати ва меъёрлари урганиладиган тажрибаларда ҳар бир вариантга берилган сув тажриба пайкалида сиэоб сатҳини кўгаради. Шунинг учун шўр ювиш муддатлари учун 0,5 га, ■ суғориш тартиби ва шўр ювиш меъсри ўрганиладиган вариантлар майдони 0,25 га бўлиши керак. Вариантнинг ҳисобли қисми марказий қисмнинг 0,1 га майдонидан кам бўлмаслиги зарур.
Тажриба вариантлари такрорланиши 4 марта.
Сизоб сатҳи чуқурроқ (2~3м) бўлганда вариант майдони 0,1 гача камайтирилиши мумкин. Шўрланиш ҳар хил бўлганда тажриба вариантлари такроряаниши 6 ва 8 мартани ташкил этади, баъзи ҳолларда жуфтланган назорат вариантлари киритилада
Кузатув ва цисоб-китоблар тажрибада дастур асосида қўйилган вазифаларга боғлиқ ҳодаа бўлиши керак. Аммо шўрланган ерларда ўгказилиши шарт бўлган барча дала тажрибаларида қандай мелиоратив фонда ўтказилишидан қатъий назар тадқиқотлар таркиби аниқ, улар шунингдек, ўрнатилаётгвн омилларнинг ерлар медаоратив ҳолати ва зироатлар ҳосилдорлигига таъсирини бслгилаш имконини беради.
Шўрланган ерларда шўр ювиш ва суғоришга кетган сув сарфи ҳисобланиши шарт. Шўр ювиш, шудгорлаш муддатлари, чуқурлиги ва технологияси, қатор ораларига ишлов бериш, унумдорлиги турлича фонларни ҳайдаш, шунингдек, уғитларнинг турли
меъёрлари билан ўтказиладиган тажрибаларда сув ҳисоби вариантлар бўйича алоҳида олиб борилади.
Тажриба пайкалини тавсифлаш учун тупроқ типи кўрсатилади, аэраиия қатлами, механик ва микроагрегат таркиби, чекланган дала нам сиғими, захоб юза ва чуқур бўлганда, тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги. сув ўтказувчанлиги ва ғоваклиги аниқланади.
Тажриба ўгказиш дастурларига захоб сатҳи, тупроқнинг шўрланиш тартиби ва намлигини кузатиш кабилар киритилиши шарт. Кузатишлар ҳажми қўйилган вазифаларга боғлиқдир.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling