Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С. Б., Исаева Ф. Б. Давлат хизмати
Давлат хизматини давлат фаолиятининг турлари (шакллари)га караб давлат хизмати қандай турларга бўлинади?
Download 309.88 Kb.
|
Дарслик тошкент – 2021 Юсупов С Б , Исаева Ф Б Давлат хизмати
8. Давлат хизматини давлат фаолиятининг турлари (шакллари)га караб давлат хизмати қандай турларга бўлинади?
А) халк депутатлари Кенгашларида амалга ошириладиган хизмат; давлат бошқаруви органларида амалга ошириладиган хизмат; суд органларида амалга ошириладиган хизмат; прокуратура органларида амалга ошириладиган хизматга булинади; Б) моддий ишлаб чикариш сохасидаги хизмат; ижтимоий фойдали фаолиятнинг бошка соҳаларидаги хизматга булинади; С) фармойиш бериш ваколати берилган хизмат; бундай ваколат берилмаган хизматга булинади: Д) давлатнинг маъмурий-сиёсий соҳасидаги хизмат, ижтимоий-мадаий соҳасидаги хизмат; халқ хўжалиги соҳасидаги хизмат. 9. Давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича республикамизда қандай ваколатли орган мавжуд? А) Давлат хизмати агентлиги: Б) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги; С) Республикасизда ваколатли орган мавжуд эмас; Д) Президент Администрацияси. 10. Давлат мансаб лавозими нима? А) Ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасанинг штат бирлигига киритлган лавозим; Б) давлат хизматининг ишлаш бирлигига киритилган, Давлат хизматчиси эгаллаб турган хизмат жойи. С) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган лавозим. Д) фақат давлат бошқарув органларида ишлайдиган давлат хизматчиларининг хизмат жойи. 2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ 4-§. Давлат хизматчилари тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари Давлат хизмати фаолияти билан шуғулланувчи шахс давлат хизматчиси ҳисобланади. Давлат хизматчиси тушунчасига илмий адабиётларда турлича фикрлар берилган. Ҳуқуқшунос олим Мирбобоев Б.Ш.нинг фикрига кўра давлат хизматчиси деганда, давлат органининг ёки давлат, корхона, муассаса, ташкилотининг штат жадвалидаги лавозимни эгаллаган, иш ҳақи эвазига ўзига юклатилган вазифани бажаришга қаратилган фаолиятни амалга оширувчи, хатти-ҳаракатлари давлатнинг мажбурлов кучи билан таъминланадиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга жавоб берувчи шахс тушунилади (масалан, иш юритувчи, бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи, шифокор ўқитувчи, референт ва бошқалар). Давлат хизматчилари ҳуқуқнинг индивидуал субъектларидан иборат бўлган ижтимоий гуруҳ бўлиб, маълум бир ҳақ эвазига давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вазифа ва функцияларини амалга оширадилар. Ҳар бир ташкил этиладиган ташкилот нормал функцияланиши учун махсус тайёрланган хизматчилардан иборат бўлган маълум персоналга эга бўлиши лозим. Ташкилотларнинг турига қараб гуруҳ обектларининг қуйидаги хизматчиларини, яъни давлат (давлат органлари), маҳаллий органлар, жамоа бирлашмалари, нодавлат, тижорат, нотижорат, диний, хусусий, халқаро ташкилотларнинг хизматчиларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Турли органлар ва ташкилотларнинг хизматчилари ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнида ўзига хос муносабатларга киришади ва бу муносабатларнинг мазмунини хизмат тури ҳамда ҳаракат олиб борилаётган ташкилотнинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб беради. Хизмат муносабатлари биринчидан, давлат хизмат муносабатларига, иккинчидан, жамоа бирлашмалардаги ва бошқа нодавлат ташкилотларидаги (хусусий, тижорат ташкилотларидаги) хизмат муносабатларига бўлинади. Хизматчилар тўғрисида батафсил тушунча хосил қилиш мақсадида, уларни ташкилотларида (корхона, муассасаларида) банд бўлган бошқа шахслардан фарқлаш лозим. - хизматчилар турли ташкилотларда (давлат, маҳаллий нодавлат, тижорат, жамоат, диний) маълум бир мансабни эгаллайдилар; - уларнинг фаолияти ақлий хусусиятга эга, яъни улар бевосита моддий бойликларни яратмайдилар. Лекин хизматчилар моддий ишлаб чикариш соҳасида ҳам фаолият юритиши мумкин. Масалан, ташкилий ишлаб чикариш жараёнини технологик таъминлаш, лойиҳаларни тайёрлаш, маркетинг тадқиқот ва бошқалар; - хизматчилар ҳокимият фаолиятини (ташкиллаштириш, фармойиш бериш, раҳбарлик, назорат) амалга оширадилар ҳамда тегишли ташкилий фармойиш бериш ва маъмурий-хўжалик ваколатларига эга бўлади, улар давлат ва жамоат мажбурлов чораларини кўллашлари мумкин. Ҳар қандай ташкилотдаги хизматчилар асосан бошқарув функцияларини (бунда давлат бошқарув функцияси деганда турли ҳуқуқ субъектларининг фаолиятини тартибга солувчи восита сифатида тушунмоқ лозим) амалга оширадилар; - хизматчилар ўзларининг ваколатларини, функцияларини, қоида бўйича маълум бир ҳақ эвазига амалга оширадилар. Давлат хизматчисига кўпгина адабиётларда қуйидагича таъриф берилади: давлат хизматчиси – бу давлат маъмурияти аппаратида бевосита ёки маълум бир ҳақ эвазига доимий ёки вақтинча хизмат мажбуриятларини амалга оширувчи шахсдир1. Бунда асосий тушунча сифатида хизматчи томонидан хизмат мажбуриятларини бажариши намоён бўлади. Давлат хизматчиси тушунчасини уч маънода кўришимиз мумкин: биринчидан, давлат ҳуқуқий нуқтаи назаридан давлат хизмати бу турли хусусиятдаги ва аҳамиятдаги ваколатларга эга бўлган давлатнинг (давлат органларининг) “қули” ҳисобланади. Хизматчилар давлатни давлат маъмуриятининг ичидаги турли ижтимоий муносабатларда ҳам, ташқи алоқаларда ҳам ифода этади2. Давлат хизматчиси давлат ва жамият тараққиётининг маҳсули бўлиб, давлат функцияларини амалга оширади; иккинчидан, маъмурий ҳуқуқий нуқтаи назардан давлат хизматчиси – бу турли хусусиятдаги ва аҳамиятдаги ваколатларга эга бўлган давлатнинг (давлат органларининг) махсус ҳокимият, ташкиллаштирувчи ва фармойиш берувчи ваколатларига эга. Давлат хизматчиси юрисдикциявий (ҳуқуқни мухофаза килувчи) чоралар ва ваколатларни амалга ошириш ҳамда маъмурий ҳуқуқий санкцияларни кўллаш ҳуқуқига эга бўлган ҳокимият вакилидир; учинчидан, жиноят-ҳуқуқий нуқтаи назардан давлат хизматчиси жиноий ва маъмурий жавобгарликнинг махсус субъекти ҳисобланади (давлат хизматчиси мансабдор шахс мансаб жиноятлари учун жавобгарликка тортиладилар). Ҳар бир давлат хизматчиси эгаллаб турган мансабидан келиб чиқувчи маълум бир вазифаларни бажариши керак. Давлат мансаби – бу давлат хизматчисининг “иш” (хизмат) жойи ҳисобланади. Ҳар бир давлат мансаби давлат хизматининг асосий элементларидан бири бўлган ишлаш бирлигига киритилади. Ишлаш жадвали давлат органи (ташкилоти)да ташкил этилган мансаблардан иборатдир. Давлат ташкилотларида мансаблар, давлат ҳокимияти субъектлари фармойиш бериш тартибида ташкил этилади. Хизматчи маълум бир мансабни узок вақт давомида эгаллаши мумкин. Давлат хизматчиси давлат органида фаолият юритиши жараёнида мансаб бўйича ҳаракатланиши мумкин, яъни давлат хизматида малака даражалари жорий этилган. Малака даражалари давлат хизматчисига бир мансабдан иккинчи мансабни эгаллашини (масалан, юқорига ёки пастга қараб ҳаракатланиши) белгилаб беради. Улар бутун фаолият жараёнида давлат хизматчисини давлат билан боғлаб туради ҳамда давлат ва жамиятдаги муносабатларнинг мувозанатини таъминлайди. Fарбий Европа давлатларининг кўпчилигида, агар давлат мансаби бекор қилинадиган бўлса, мансабни эгаллаган шахс ишдан бўшатилиши мумкин эмас, чунки олган малака даражаси бошқа давлат мансабини эгаллаш ҳуқуқини беради. Малака даражаси давлат хизматчиси учун ҳимоя ҳисобланади. Юқоридаги жиҳатлари билан малака даражаси давлат мансабидан ажралиб туради. Алимов Х.Р. давлат хизматчисига қуйидагича таъриф беради: давлат хизматчиси – бу давлат ҳокимият ваколати доирасида маълум бир ҳақ эвазига давлат олдида турган вазифа ва функцияларни амалга оширувчи шахсдир. Давлат хизматига фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кириши мумкин.1 Ҳуқуқшунос олим Д.М.Овсянканинг фикрича, давлат хизматчиси – бу қонун билан ўрнатилган тартибда маълум бир пул мукофоти эвазига давлат хизматидаги давлат мансаби бўйича мажбуриятларни амалга оширувчи фуқаро ҳисобланади. Давлат хизматчилари орқали бутун жамият соҳаларига тааллуқли бўлган давлат оганларининг ваколатлари амалга оширилади2. Давлат хизматига кўпгина давлатларда 18 ёшга тўлган шу давлат фуқароси бўлган шахс қабул қилинади. Жумладан, Россия Федерацияси қонунчилигида ҳам давлат хизматига кириш ҳуқуқига давлат тилини биладиган, профессионал таълимга эга бўлган, давлат хизматига кўйилган талабларга жавоб бера оладиган Россия Федерациясининг 18 ёшга тўлган фуқаролари эгадирлар, деб белгилаб кўйилган. Лекин, айрим хорижий давлатларда, масалан, Францияда шу давлат фуқароси бўлиши қатъий белгиланмаган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳам Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан ўрнатилган тартибда давлат фуқаролик хизматчиси лавозимини эгаллаши мумкин. Лекин махсус давлат хизмати бундан мустасно. Демак, давлат хизматчиси тушунчасини қуйидагича белгилаш мумкин: биринчидан, давлат хизматчиси бу маълум бир ёшга тўлган давлат тилини билган профессионал билимга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси (баъзи ҳолатларда хорижий давлат фуқароси) бўлиши лозим. Давлат хизматчиси давлат-хизмат муносабатларининг бир тармоғини ташкил этади. Давлат органи ҳамда хизматчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилиб, унга кўра хизматчи давлат органларининг ваколатларини, давлат функцияларини бажаради, давлат қурилишининг маълум бир мақсадларига эришиш учун махсус вазифаларни ҳал этади, ижтимоий-ҳуқуқий кафолатлар, жавобгарлик, пул маблағлари билан таъминлаш каби ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Давлат хизматчиси фақатгина давлат органида давлат мансабини эгаллаши мумкин. Download 309.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling