Даугизтау дгқЭсининг 2022 йил геологик, ишлаб чиқариш, иқтисодий, молиявий-хўжалик фаолияти натижалари
Т.р Фойдали қазилма ва объекти номи
Download 43.73 Kb.
|
2 Даугизтау ДГҚЭ 2022й Баланс решенияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлаб чиқариш фаолият Бурғулаш ишлари ҳажмининг 2022 йилдаги режа бўйича 118 103 п.м
- 40 404,3 п.м
- 32 200 000 минг сўм
- 23 101,8 минг сўм
- 85 148 544,08 минг сўм
- 6 497 883,14 минг сўмга
- 166 972,45 минг сўм
- 255 киши
- 34 нафар
- 59 нафар
Ҳисобот даврида Жасаул участкаси бўйича якуний геологик ҳисобот тузилди, Давлат геология қўмитаси Илмий-техник комиссияси (ИТК)да, ҳамда Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Давлат заҳиралари комиссиясининг навбатдаги кенгашида кўриб чиқиб, тасдиқланди. Ҳисобот даври мобайнида 1 та лойиҳа-смета ҳужжатлари Давлат геология ва минерал ресурслари давлат қўмитасининг геологик топшириқларига асосан тузилиб, дала геология-қидирув ишлари бошланди, булар: 2022-2025 йилларда “Ауминзатау тоғларининг Қумбоскан истиқболли майдонида олтин ва бошқа фойдали қазилмаларга илгарилама махсус излаш ишлари”. Ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари ташкилот ва Давлат геология қўмитасининг илмий-техник кенгашларида кўрилди, Давлат геология фондидан рўйхатдан ўтказилиб, йиллик режага асосан дала геологик ишлар тўлиқ бажарилди. Ишлаб чиқариш фаолият Бурғулаш ишлари ҳажмининг 2022 йилдаги режа бўйича 118 103 п.м ни ташкил этиб, шундан 77 700 п.м бюджет маблағлари ҳисобидан, 40 403 п.м буюртмачи “Навоий КМК” АЖ маблағлари ҳисобидан. Амалда 118 406,4 п.м 100,3% га бажарилди, шундан 78 002,1 п.м бюджет маблағлари ҳисобидан, 40 404,3 п.м буюртмачи “Навоий КМК” АЖ маблағлари ҳисобидан бажарилди. Бу ўтган йилга нисбатан (2021 йилда 59 688,3 п.м) 198,4% ни ташкил этди. Ер усти тоғ-кон ўтиш ишлари (канава ўтиш) ҳажмининг 2022 йилдаги режаси 35 287,1 м3 ни ташкил этиб, шундан 32 050,1 м3 бюджет маблағлари ҳисобидан, 3 828 м3 буюртмачи “Навоий КМК” АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилган. Амалда 36 601,2 м3 103 % га бажарилди, шундан 32 773,2 м3 бюджет маблағлари ҳисобидан, 3 828 м3 буюртмачи “Навоий КМК” ДК маблағлари ҳисобидан бажарилди. Бу ўтган йилга нисбатан (2021 йилда 43 526 м3) 84,1% ни ташкил этади. Молиявий-иқтисодий ва ижтимоий-хўжалик фаолияти 2022 йилда геология-қидирув ишлари асосий иккита молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилди: - давлат бюджети маблағлари; - буюртмачи “Навоий КМК” АЖ маблағлари. 2022 йил давомида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 32 200 000 минг сўм, ва буюртмачи “Навоий КМК” АЖ маблағлари ҳисобидан 70 561 000 минг сўм, жами 102 761 000 минг сўмлик геология-қидирув ишлари бажарилди, бу 2021 йилга нисбатан 179,0 %ни ташкил этади. Бошқа шартнома ишлари ҳисобидан 3 512 298,156 минг сўмлик ишлар бажарилиб, бу 2021 йилга нисбатан 56,10 %ни ташкил этди. 1 та ходимнинг ўртача ойлик бажарган иши 23 101,8 минг сўмни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 146,8 % ни ташкил этди. Ўртача ойлик иш ҳақи 8 196,7 минг сўмни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 141,8 % ни ташкил этди. Иш ҳақи улуши ўз кучи билан бажарилган ишлар ҳажмидан 35,7 % ни ташкил қилди, бу 2021 йилга нисбатан 96,6 % ни ташкил этди. Пудрат ишлар 22 240 805 минг сўмни ташкил этиб 2021 йилда 4 951 915,911 минг сўмга нисбатан 449,1 % ни ташкил қилди. Соф даромад (тушум) 103 553 735 минг сўмни ташкил этиб 2021 йилда 57 468 117,47 минг сўмга нисбатан 180,2 % ни ташкил қилди. Ишлаб чиқариш таннархи 85 148 544,08 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилда 42 703 884,38 минг сўмга нисбатан 199,39 % ни ташкил этди. Маъмурий харажатлар 10 499 877,0 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилда 6 497 883,14 минг сўмга нисбатан 161,6 % ни ташкил этди. Бошқа операцион харажатлар 3 836 911,0 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилда 2 477 894,9 минг сўмга нисбатан 154,84 % ни ташкил этди. Соф фойда 4 335 221,0 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилда 6 376 011,47 минг сўмга нисбатан 67,99 % ни ташкил қилди. Дебиторлик қарзлари корхона бўйича 01.01.2023 йил ҳолатига 166 972,45 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 70 % ни ташкил этди. Кредиторлик қарзлари 01.01.2023 йил ҳолатига 2 012 458,05 минг сўмни ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 79 % ни ташкил этди. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари мавжуд эмас. Корхона ишчи ва хизматчиларига иш ҳақи ўз вақтида тўлаб борилмоқда. 2023 йил 1 январь ҳолатига “Ўзбек геология қидирув” AЖ Даугизтау ДГҚЭ ишчи ходимларининг рўйхатдаги сони 304 кишини ташкил қилади: улардан эркаклар 255 киши, аёллар 49 киши. Улардан олий маълумотли мутахассислар – 52 киши, ўрта маълумотли – 249 киши, маълумотсиз – 3 киши. 2022 йилда Даугизтау ДГҚЭ 4 нафар олий маълумотли ва 34 нафар ўрта-махсус ва техникумни тугатган ишчи ишга қабул қилди, жами 38 нафар ишчи ишга қабул қилинди. Жамият ишчи ходимларига умумий қиймати 64 245 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. “Чотқол” реабилитация марказида 59 нафар ходимнинг саломатлиги 255 395,0 минг сўмлик йўлланмалар берилди. Куз-қиш мавсумида ишчи-ходимларнинг қишлоқ хўжалик махсулотлари сотиб олишлари учун 279 680,0 минг сўм маблағ сарфланди. Шунинг билан бирга, экспедициянинг 2022 йил якунлари бўйича фаолиятида қуйидаги камчиликлар мавжуд: - асосий воситалар эскириши 62,8 % ташкил этмоқда; - олмосли коронкалар материаллари сарфи нисбатан ошган; - бошқарув тизими енгил автотранспортларининг сақлаш ҳаражатлари 5,78 % га кўпайган. 2023 йилдаги берилган топшириқларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти баланс комиссияси, Download 43.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling