ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даугизтау ДГҚЭ нинг 2022 йилдаги геологик, ишлаб чиқариш ва молиявий-иқтисодий фаолияти қониқарли деб ҳисоблансин.
2. “Ўзбек геология қидирув” АЖ бош геологи (Эргашев) га:
Даугизтау ДГҚЭ си бошлиғи (Бабакулов), бош геологи
(Жаниев) га:
йил давомида олтин захираларининг C1+C2 тоифаларида 24,0 тонна кумуш 75,0 тонна миқдорида кўпайишини таъминлаш, шунингдек, Р1+Р2 тоифаларида олтин - 48,0 тонна, кумуш 110,0 тонна башорат ресурсларининг кўпайиши таъминлансин.
йил давомида экспедициянинг геологик йўналиш бўйича олинган геологик натижаларга кўра геологик материалларни қайта ишлаш бўйича камерал ишларни ҳар кунлик, ҳафталик ва ойлик назоратини олиб бориш, ўрнатилган тартибда “Ўзбек геология кидирув” АЖ тегишли бошқарма хамда бўлимларига геологик ахборотларни ҳар ойлик ва чораклик кўринишида тақдим этилсин;
йил давомида майдалаш цехларига қабул қилинган намуналарни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда лабораторияга таҳлил учун топширилиши таъминлансин;
йил давомида лаборатория таҳлил жараёни ДЗК йўриқномалари ва JORC кодекси талаблари асосида мунтазам стандарт намуналардан фойдаланилсин;
йил давомида геологик лойиҳалар, ҳисоботларни тузиш ва уларни белгиланган муддатларда ИТК (НТС), ДЗК (ГКЗ), Давлат геология экспертизаси ҳамда Давлат геология фонди рўйхатидан ўтказилиши ўз вақтида таъминлансин;
1 июлга қадар Даугизтау ДГҚЭ 2024-2026 йй. олтин ва бошқа фойдали қазилмаларни излаш ишларига замин яратиш мақсадида фаолият олиб бориладиган ҳудудлар, истиқболли майдонлар ажратилсин ва Қимматбаҳо металлар геологияси бошқармаси билан келишиш учун тақдим қилинсин;
йил давомида бурғилаш қудуғи тугаши билан тахмин қилинган ва визуал кузатилаётган маъдан зоналаридан 2 ойлик муддат ичида лабораториядан пробир тахлил ва маъдансиз оралиқларидан 4 ой муддатда бошқа тахлил натижалари олиниши таъминлансин;
Заҳираларни ҳисоблаш бўлими бошлиғи (Нурманов), инсон ресурсларини бошқариш бўлими бошлиғи (Умаров) га:
1 июлга қадар “MICROMINE” дастурини Даугизтау ДГҚЭ мутахассислар томонидан ўзлаштириш ва малакасини ошириш бўйича ўқув курс-семинарлари ташкил қилинсин;
Қимматбаҳо металлар геологияси бошқармаси бошлиғи
Do'stlaringiz bilan baham: |