Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси


Download 171.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana21.06.2023
Hajmi171.35 Kb.
#1644015
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
pdf

toshvil.uz
4
ҳам сезиларсиз. Амалдаги пенсия таъминоти тизими, 7 йилдан кам бўлмаган стажга эга бўлган
шахсларга пенсия тайинланишини назарда тутади.
Ушбу ҳуқуқ фақатгина 7 йил ишлаб ва ўзининг бутун меҳнатга лаёқатлилик даври учун Пенсия
жамғармаси маблағларини шакллантиришда энг кам ҳисса қўшган шахсларга пенсия олиш
имконини беради.
Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг “Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида”ги 102-
сонли Конвенциясига мувофиқ, ёшга доир пенсияни тайинлаш учун талаб этиладиган энг кам иш
стажи 15 йил қилиб белгиланган. Дунёнинг кўплаб давлатлари, шу жумладан МДҲ давлатларида
талаб этилган энг кам иш стажи 10 – 15 йил даражасига етказилган.
Иш стажига нисбатан 7 йил давомийликдаги минимал талабнинг мавжудлиги фуқароларнинг
давлат ижтимоий суғуртасидаги иштирокида салбий таъсир ўтказмоқда. Масалан, ҳозирги вақтда
иш ҳақининг ўртача даражасида 30 йил иш стажига (талаб этилган – 25 йил) эга бўлган эркак
кишининг пенсия миқдори билан 10 йиллик иш стажига эга бўлган (минимал талаб этилган – 7 йил)
эркак кишининг пенсия миқдори ўртасидаги фарқ тахминан 200 минг сўмни ташкил этади.
Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, мауссасалар,
касблар ва лавозимлар Рўйхати:
1 – сонли Рўйхат – Ёшидан қатъи назар, талаб қилинган махсус иш стажига эга бўлганда;
2 – сонли Рўйхат – умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда;
3 – сонли Рўйхат – умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирган ҳолда.


toshvil.uz
5
Ишловчиларнинг ижтимоий суғуртадаги узоқ муддат ва узлуксиз иштирокини рағбатлантиришдаги
заиф механизмлар уларни суғурта бадалларини тўламасликнинг янги усулларини қидиришга
мажбур этади.
Буларнинг барчаси аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимининг пенсия таъминоти соҳасидаги
асосий ёндашувларни қайта кўриб чиқишни тақозо этади.

Download 171.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling