Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси


а) пенсия таъминотининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш соҳасида


Download 171.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana21.06.2023
Hajmi171.35 Kb.
#1644015
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
pdf

а) пенсия таъминотининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш соҳасида:
тўғридан – тўғри таъсир этувчи нормаларга эга бўлган, замонавий технологиялардан фойдаланган
ҳолда пенсияларни ҳисоблашнинг содда ва шаффоф механизмларини ҳамда рағбатлантирувчи
характердаги аниқ, шу жумладан жамғариб бориладиган механизмларни жорий этиш, асоссиз
имтиёзлар, қўшимчалар ва устамалар бериш амалиётидан воз кечилган нормаларни назарда
тутган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг янги


toshvil.uz
7
таҳририни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
б) пенсия таъминоти тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий
этиш соҳасида:
пенсия таъминоти соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини фаол татбиқ
этиш, “Пенсия” дастурий мажмуини модернизациялаш, навбатни юзага келтирадиган, бунинг
натижасида коррупция ва қоғозбозлик ҳолатларини келтириб чиқарадиган қоғоз ҳужжат
айланишини бартараф этиш. Пенсияларни ҳисоблашда асос сифатида 2015 йилдан ташкил этилган
фуқароларнинг Пенсия жамғармаси ўтказиб борилган суғурта бадалларининг марказлаштирилган
Реестри маълумотларини инобатга олишни жорий этиш.
в) пенсия таъминоти тизимининг ижтимоий адолати ва самарадорлигини ошириш
соҳасида:
барча ишловчи пенсионерларга пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқини бериш;
қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга
тўланадиган пенсия миқдорини ошириш;
III гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга қатъий белгиланган миқдорларда нафақаларни жорий этиш.
г) рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш, пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнат
ҳиссаси ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ошириш соҳасида:
фуқароларнинг 35 йилдан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг таянч
миқдорини ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақининг 2 фоизи миқдорига оширишни назарда тутиш;
54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган, бироқ пенсияни умумий белгиланган ёшдан кечроқ
расмийлаштирган аёлларнинг пенсияларига устамалар белгилаш;
пенсия ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобга олинадиган ўртача иш ҳақини пенсия тайинланаш кунидаги
белгиланган энг кам иш ҳақининг 8 баробаридан 12 баробаригача ошириш;
(Ушбу йўналиш фуқароларнинг меҳнат фаолиятининг давомийлигини ва юқорироқ миқдорда иш
ҳақи олувчиларни рағбатлантиришга қаратилган. Бундай механизмлар Европа давлатлари, АҚШ,
Белорусь, Украина, Молдова ва бошқа бир қатор давлатлар қонунчилигида назарда тутилган).

Download 171.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling