д) ижтимоий суғурта тизимида фуқароларнинг ихтиёрий иштирокни рағбатлантиришни
чораларини қўллаш соҳасида:
пенсия ёшига етган, аммо зарур иш стажига эга бўлмаган фуқароларга, давлат пенсияларини
ҳисоблашда етишмаётган стажнинг хар бир ой учун Пенсия жамғармасига бир марталик суғурта
бадалларини тўлаш ҳуқуқини таклиф этиш (01.04.2018 йил ҳолатига
янги тайинланган
пенсияларнинг 55 фоиз улушини тўлиқсиз иш стажи билан тайинланган пенсиялар ташкил этади);
ишловчи эр (хотин)нинг меҳнатга ҳақ тўлаш кўринишидаги даромадлари ҳисобидан ишламаётган
турмуш ўртоғи учун ихтиёрий равишда Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш ҳуқуқини
таклиф этиш. Эр(хотин) ишламаётган турмуш ўртоғи учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий суғурта
бадаллари тўлаш тизими дунёнинг кўплаб давлатларида мавжуд.
Мисол учун, Японияда бу тизим мажбурий характерга эга, бундай тизим Швеция ва Буюк
Британияда ҳам мавжуд.
е) авлодларнинг молиявий иштироки эквивалентлигини таъминлаш соҳасида:
ёшга доир пенсия тайинлаш учун талаб этиладиган минимал стаж давомийлигини (7 йил) ошириш
(ҲМТ “Ижтимоий таъминотнинг минимал меъёрлари тўғрисида”ги 102-сонли Конвенциясида ёшга