Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси


Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш Концепсиясининг БМТТД


Download 171.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana21.06.2023
Hajmi171.35 Kb.
#1644015
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
pdf

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш Концепсиясининг БМТТД
(Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури), Жаҳон банкининг пенсия
таъминоти соҳасидаги лойиҳалари ҳамда Корея Республикасининг давлат хизматчилари
Миллий Пенсия Сервис ва Корея Республикасининг Миллий Пенсия Сервиси тавсияларига
асосланади.
Фуқароларнинг ижтимоий суғурталаш тизимидаги узлуксиз иштирокини
рағбатлантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, пенсионерларнинг моддий
таъминланганлик даражасини ошириш, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасига фискал юкнинг
мўтадиллигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек барқарор пенсия тизимига эришиш
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сиздан фуқароларнинг давлат
пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш бўйича ишлаб чиқилган Концепция лойиҳасига ўз
фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўрайди.
Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим ва бу бизга давлат пенсия таъминотини ислоҳ этишда,
бугунги кун талабига жавоб берадиган, сифат жиҳатдан янги ёндашувни ишлаб чиқиш ва
қабул қилиш имконини беради.
Ўтказилаётган муҳокамадаги фуқаролик позициянгиз ва иштирокингиз учун олдиндан ўз
миннатдорчилигимизни билдирамиз!
Лойиҳа
Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Пенсия таъминоти тизими меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган фуқароларни турмуш
даражасни таъминлашга ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва
ташкилий характерга эга бўлган қатор чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини
назарда тутади.


toshvil.uz
6
Ушбу тизим 3,3 млн.дан кўпроқ фуқароларни ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 10 фоизни
қамраб олади. Ёшга доир пенсия олувчилар – 2 502,6 минг нафар, ногиронлик бўйича пенсия
олувчилар – 360,3 минг нафар, боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олувчилар – 168,5 минг
нафар ва ижтимоий нафақа олувчилар – 294,1 минг нафарни ташкил этади.
Амалдаги пенсия таъминоти тизими ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бера олмайди,
фуқароларни кексайган ёшда, меҳнат қобилиятини йўқотганда ва боқувчисини йўқотганда
ижтимоий ҳимояси учун максимал даражадаги мақбул шарт-шароитларни таъминлай олмайди.
Хусусан:
амалдаги Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
Қонунни 1993 йилда тасдиқланган бўлиб, унда тўғри таъсир этувчи нормалар мавжуд эмас, пенсия
таъминоти ва аҳолининг ижтимоий ҳимояси масалаларини тартибга солувчи кўплаб нормалар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган
бўлиб, бу, ўз навбатида, уларни турли ҳил талқин этишга олиб келмоқда;
фуқароларнинг ижтимоий суғурта тизимида узлуксиз ва узоқ муддатли иштирокини
рағбатлантириш механизми мураккаб ва шаффоф бўлмасдан қолмоқда, бунинг натижасида
меҳнатга лаёқатли аҳолининг деярли 60 фоизи давлат ижтимоий суғуртаси билан қамраб
олинмаган;
имтиёзли пенсия таъминотининг, бугунги кунда дунё амалиётида деярли қўлланилмайдиган
алоҳида тоифадаги шахсларнинг пенсияларига асоссиз устама ва қўшимчларнинг кенг амалиёти
юзага келган;
пенсия миқдори ва ходимнинг меҳнат ҳиссаси (улуши) ўртасидаги боғлиқлик ҳам заифлашган,
пенсия тўловлари юки ошган, шу муносабат билан яқин келажакда Пенсия жамғармасининг
даромадлари ва харажатлари ўртасида номутаносибликлар кутилмоқда, бу эса, ўз навбатида,
пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларни молиялаштиришга салбий таъсир кўрсатади;
пенсия таъминоти тизими яхлитлаштирилган ва барча учун тенглаштирилган бўлиб, қуйидаги
асосий тамойилларга жавоб бермайди: ижтимоий суғурта бадаллари Пенсия жамғармаси
маблағлари асосини (негзини) ташкил этиши ва қатъий мақсадга –пенсия суғуртасида иштирок
этган шахсларнинг пенсия тўловига йўналтирилган бўлиши ҳамда Пенсия жамғармасига
тўланадиган мажбурий тўловлар бўйича иш берувчи ва ходим ўртасидаги жавобгарлик аниқ
тақсимланиши лозим.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши
бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор йўналишлардан бири ижтимоий соҳани
ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, аҳолининг мажбурий ижтимоий кафолатларини
таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш,
шунингдек кексаларни ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни
ўз ичига олади.
Қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади:

Download 171.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling